«k a m o L o t»


ЮЛИЙ ЦЕЗАРЬ Иштирокчилар


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/30
Sana28.10.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1729859
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
ЮЛИЙ ЦЕЗАРЬ
Иштирокчилар:
Ю лий Цезарь
Октавий Цезарь, Марк Антоний
-
Цезарга садоцат- 
л и киш илар
Брут, Кассий, Каска, Д ец и й
-
Ц езарнинг ўл и м и н и  
реж алаш т ирганлар
Калыгурниа - Цезарнинг хот ини
И кки м инг йил илгари Р им да буюк ж ан гч и в а
йўлбошчи Юлий Цезарь яш аган экан. У бутун Европа- 
д а жаҳонгир сиф атида машҳур бўлибди. Римга қайт- 
ганида у халк, томонидан миллий қаҳрам он сиф атида 
ардокданибди.
Аммо ш ундай бир тои ф а римликлар бор эканки, 
уларнинг кўпчилиги Цезарнинг дўстлари ва сафдош - 
лари бўлиб, Цезарнинг ортиб бораётган ш уҳратидан 
хавотирга тушиб қолибди. Улар Цезарни ж уда ҳам 
шуҳр атпар аст, у давлат ишларида мутлақ ҳокимият- 
ни қўлга киритиш з^чун Рим халқининг қироли бўлиш- 
га интиляпти, деб ҳадиксирабди.
Ўша даврда Римда Брут исмли киш и яш аган экан. 
Брут жуда олижаноб ва м аънавият инсон бўлиб, Рим 
манфаати учун нимаики яхш и бўлса, шуни қилиш аз- 
мида экан. Цезарь энг яқин дўсти экану, аммо Брут 
Ҳам 
унинг ортиб бораётган шуҳратпарастлигидан ха- 
вотирда экан. Цезарнинг шуҳратпарастлиги шу дара- 
ж ада кучайиб кетибдики, у ўзини ҳатто одамлар ора- 
сидаги худо, деб тасаввур қила бошлабди. Бу Брутни 
қаттик, безовта қилибди.
Бир куни Брут кўчада қариндош и Кассийни учра- 
тиб қолибди. Юлий Цезарь бир оз аввал Миллий Ўйин-
18


ларни том ош а қилиш га ж ўнаб кетган бўлиб, у ерда 
минглаб одамлар тўпланган экан. Кассий Ц езаргаўш а 
ерда салтанат тож и таклиф қилиниш и мумкин, деган 
тахминда экан. Улар олисда янграётган Рим халқининг 
хитобу олқиш ларини эш итиш ибди. Брут ҳам айни шу 
хавотирли тахм инга борибди.
- Бу хитобу олқишлар ним ани англатади? - сўраб- 
ди у безовта бўлиб.
- Халқ Ц езарни ўзларига қирол қилиб сайлайдими, 
деб кўрқам ан. Сен-чи, қўрқмайсанми? - с н а б д и Кас­
сий. - Қўрққанингда, ўйлайманки, сен буни ш ундай 
қўйиб кўймасдинг?
- Қўйиб қўйм айм ан ҳам, Кассий, - дебди Брут оғир 
тин олиб. - Бирок; мен уни ж уда яхш и кўраман-да.
Аслида, Кассий Ц езарнинг қирол бўлишига қарш и- 
лик қилаётган Рим П артиясининг аъзоси бўлиб, ше- 
риклари уни Брутнинг олдига ўзларига кўшилишга в а 
уларнинг раҳнамоси бўлишга кўндириш учун жўна- 
тиш ган экан. Ц езарнинг яқи н дўсти бўлмиш Брут, 
айни чоғда, ж асур ж ангчи ва таниқли шахе экан. Уни 
Рим халқи ж уда ҳурмат қилар, ҳар қандай мавқеси 
пастроқ одамга нисбатан халқ уни ўзига раҳнамо 
қилиб сайлаш эҳтимоли бор экан.
Шундай қилиб, Кассий Брутнинг онгини Цезарга 
қарш и заҳарлай бошлабди.
- Нега ўзини бу қадар буюк деб ҳисоблайди у? -
хитоб қилибди Кассий. - Мен ҳам Цезардек озод ту- 
ғилганман. Сен ҳам. Икковимиз ҳам у каби овқат ей- 
миз. Биз ҳам унга ўхшаб қиш нинг совуғига чидамли- 
миз. Лекин бу одам энди ҳудо бўлиб қолди. Кассий гўё 
ночор-нотавон жонзот, шунинг учун Цезарь унга но- 
писанд қараганида у Цезарга икки букилиб таъзим 
қилиши керак.
Олисдан ян а шовқин эшитилибди. Кассий Брутнинг 
безовталанган авзойига қараб сўзида давом этибди:
- Брут в а Цезарь: нима бор шу «Цезарь»да? Нимага 
унинг номи сенинг номингдан улуғроқ бўлиши керак?
19


Б арча худолар ҳақи, менга айт-чи, Ц езарь н и м а еб- 
ичадики, бу қад ар буюклашиб кетди?
У Брутнинг ж авобини бир оз кутиб турибди.
-
Мен бу ҳакд а кўп ўйладим, - оҳиста дебди Брут. -
Сенинг гапларингни ҳам ўйлаб кўрам ан. Ҳозир эса 
жим бўл, Цезарь келаяпти!
Иккови сукут сақлаб турганларида Юлий Цезарь 
уларнинг ёнидан ўтиб кетибди. Улар Ц езарнинг ж аҳ- 
ли чиқиб, ранги бўзариб кетганини пайқаш ибди. У 
кетганидан кейин ёнларига келган К ассий мансуб 
Партиянинг я н а бир аъзоси К аскадан Цезарнинг ним а 
сабабдан жаҳли чиққанини сўрашибди. Ўйинларни 
томоша қилган Каска бўлган воқеани сўзлаб берибди. 
Ўйинларда иш тирок этган машҳур ж ангчи М арк Ан­
тоний Цезарга тожни уч маротаба таклиф қилибди. 
Учаласида ҳам Цезарь тожни қабул қилиб олишдан бош 
тортибди. Лекин унинг қарш илиги тобора сустлаша 
борибди.
-
Одамлар нимага бақириш аётган эди? - сўрабди 
Брут. Касканинг туш унтириш ича, улар тож ни рад 
қилгани учун Цезарни олқишлаётган экан. Бу эса у 
буюк одамнинг ғазабини қўзғабди. Агар Цезарга тож- 
тахт ян а бир бор таклиф қилинганида, у қабул қили- 
ш ига Касканинг ишончи комил экан.
Брут қаттиқ безовта бўлган ҳолда уйига жўнабди. 
Тунни таҳликада уйқусиз ўтказибди. Нима қилиш ке- 
раклиги ҳақида узоқ бош қотирибди. Қандай қилиб 
Цезарнинг кибр-ҳавосини босиб кўйиш мумкин? Қай 
йўллар билан улар Римни Цезарь табиатидаги шуҳрат- 
парастлик балосидан кутқариш мумкин? «Цезарнинг 
ўлимигина кутқаради!» Ниҳоят, шундай мудҳиш ҳу- 
лосага келибди. «Цезарь ҳокимиятни тўла равиш да 
кўлга киритгач, ўзини қандай тутишини биз ҳеч қачон 
ишонч билан олдиндан айта олмаймиз».
Кассий, Каска, Деций ва Партиянинг бош қа аъзо- 
лари Брутнинг уйига тун ярм ида яш иринча йиғили- 
шибди. Улар биргаликда ўз режаларини тузишибди:
20


Цезарь эртаси қуни халқ оддида нутқ сўзламоқчи бўлиб 
турганида Ш аҳар Саройи (Капитолий)да ўддирилиши 
керак! Шу аснода унинг ёлғиз ўзи ўлдирилиши керак- 
ми, ё М арк Антонийдек тараф дорлари ҳам ўлдирили- 
ш и керакм и, деган савол туғилибди.
- Менимча, Ц езарнинг суюклиси Марк Антоний ун- 
д ан кўпрок; яш аш и тўғри эмас! - дебди Кассий. - Виз 
устомон в а хавф ли душ м анни унга қарш и қўямиз.
Аммо олижаноб Брут бунга изн бермабди.
- Антоний бор-йўғи Цезарнинг кули, - дебди у. -
Цезарнинг калласи олинганида кўл ҳеч нарса қилол- 
майди. - У бош тебратган кўйи ўта ж иддийлик билан 
кўшиб кўйибди. - Биз Цезарнинг ўзини эмас, шуҳрат- 
парастлигини ўлдира олсак эди! Афсуски, бунинг ило- 
ж и йўқ-да! Д ем акк и , Ц езарь ўлиш и керак! Аммо, 
дўстлар, келинг, уни ғазаб билан эмас, мар дона ўлди- 
райлик! Кўнглимизда аламзадалик бўлмаслиги керак!
Шундай қилиб, ф а қ а т Цезарь ўлиши керак, деган 
қарорга келишибди. Режаларининг тафсилотларини 
аниқлаш тириб олишгач, улар тонг оттиргани ўз уйла- 
рига жўнаб кетиш ибди.
Эртаси куни ҳаво булут бўлибди. Туни билан чак;- 
моқ чақиб, момоқалдироқ гумбурлабди. Даҳш атли 
довул туриб, зам ин титрабди. Юлий Цезарь уйкудан 
беҳузур-беҳаловат алпозда уйғонганида хотини Каль- 
пурния }шдан шу тонг Капитолийга бормаслигини з^ги- 
ниб сўрабди. У ж уда даҳш атли туш кўргани, тушида 
бозордаги Цезарнинг ҳайкалидан қон тирқираб оқаёт- 
гани, римликлар ҳайкал қош ига кулибгина келиб, 
кўлларини қонда ю ваётганларини айтибди.
- Цезарь, мен одатда ирим-сиримларга ишонмай- 
ман, лекин, кечаси Римда ж уда кўрқинчли ва ғаро- 
йиб воқеалар юз берди. Кимдир бозорда шерни кўриб- 
ди, қабрлар очилиб, згндан ўликлар чиқиб келибди. 
Ҳавода ypyxu садолари янграб, одамлар ҳайқириқла- 
ри-ю отларнинг киш наш лари эшитилибди. О, Цезарь! 
Бу нарсалар ҳеч ақлга сиғмайди. Шунинг учун мен
21


чиндан ҳам ж уда кўрқаяпм ан. Булар огоҳлантириш
эканлигига аминман: сенга бир бало бўлади!
Цезарь:
- Нега энди айнан менга бир бало бўлиши кер ак? -
деб сўраб, хотинини тинчлантириш га ҳ а р а к а т қилиб- 
ди. Агар ўш а ғалати воқеалар чиндан ҳам огоҳланти- 
риш бўлса, ф ақат унта эмас, балки умуман бутун олам- 
га огохдантириш бўлиши ҳақи қатга яқинроқ, - дебди.
Аммо Кальпурния тинчланмабди.
- Оддий одамлар ўлганида осмонда янги юлдузлар 
пайдо бўлмайди, - у ўз ф и кри д а қатъий туриб олиб- 
ди. - Лекин, қироллар ўлганида осмон д аф ъ ат ан ёри- 
шиб кетар экан.
Ниҳоят, у Ц езарни у й д а қолиш га кўн ди ри бди . 
Аммо Кассий шундай бўлишини олдиндан сезиб, Це­
зарни Капитолийга олиб келиш учун Д едийни ж ўнат- 
ган экан. Деций Кальпурниянинг туш и ҳ ақи д а эш ит- 
гач, унинг ваҳимаси устидан кулибди.
- Ие, - дебди у. - Сен тушни бутунлай нотўғри таъ- 
бир қилибсан-ку. Римликлар ю зларида табассум би­
лан ўз қўлларини ю ваётган ўш а Ц езарнинг ҳайкали- 
дан оққан қон, аслида, буюк Рим Ц езарнинг янги 
қонидан (яъни янги ғояларидан) баҳраманд бўлиши- 
ни англатади. - У ишонч билан Цезарга ўгирилибди. -
Бунинг маъноси шуки, одамлар сенинг ҳукмронлигинг 
даврида янги ю ксакликка эришади.
- Сен тушни жуда зўр таъбир қилдинг, - дебди Це­
зарь.
Деций ўз сўзида давом этибди:
- Эшитишимча, одамлар шу бугун Цезарга тож кий- 
диришга қарор қилишган. Агар сен уларга боролмай- 
ман деб хабар жўнатсанг, уларнинг ф и кри ўзгариб 
қолиши мумкин. Қолаверса, улар сени мазах қилиб, 
«Цезарнинг хотини яхш ироқ тушлар кўриш ини кути- 
шимиз керакми энди?» дейишмайдими! Агар Цезарь 
яшириниб ўтирса, улар «Ана, Цезарь кўрқаяпти!» де- 
йишади-ку.
22


Д еций мағрур Ц езарнинг ожиз ж ойини ж уда яхш и 
билар эди. Рим халқининг йўлбошчиси ўзини кўрқоқ 
дейиш ларига чидаёлмасди. У хотинига ўгирилиб:
- Ҳозир сенинг ваҳим аларинг менга ж уда бемаъни 
туюляпти, Кальпурния. Уларга иш онганимдан уялиб 
кетяпм ан, - дебди.
Ш ундан сўнг у ўртукка ўраниб, Д еций билан Капи- 
толийга ж ўнаб кетибди.
Цезарь Капитолийда ўзини душманлари куршаб ол- 
ганини билмас эди. Улар биридан кейин бири қандай- 
дир баҳоналар билан гаплаш иш учун ёнига келибди. 
Кассий в а Брут, Д еций, К аска в а бошқалар унинг ат- 
рофига тўпланиш ибди. Шунда, иш ора бўлгач, Каска 
қиличини қи н и дан чиқариб,
- Мен учун, кўлларим, сўзланг! - дея уни Цезарнинг 
орқасига санчибди. Бош қалар ҳам унга қўшилибди- 
лар. Сўнгги қилични Брут санчибди.
Цезарь энг я қ и н дўсти ҳам унга душ манлигини 
кўриб:
- Сен ҳамми, Брут?! У ҳолда, ўл, Цезарь! - деб хитоб 
қилибди. Ш ундай деб у ерга йиқилиб ж он таслим 
қилибди.
Ц езарга қи ли н ган су и қасд бутун Рим халқини 
қаттиқ ҳайратга солиб, одамлар кўркув в а саросима- 
га тушиб қолишибди. Улар Циннанинг «Озодлик! Эр- 
кинлик! Цезарь ҳалок бўлди!» деб бақириш ини эши- 
тиб, Цинна в а бошқалар кўлларини Цезарнинг қонига 
ботиришларини донг қотиб қузатишибди. Қўрқувдан 
эслари оғаёзибди. Бу мудҳиш манзарадан чувиллаш- 
ганча ш ош а-пиш а бир-бирларини топтаб қоча бош- 
лашибди. Ана ш унда Брутни раҳнамо қилиб танлаган 
Кассийнинг донолиги ўзини қўрсатибди. Рим халқи- 
нинг қаҳрамони бўлган Брз^т уларнинг безовта кўнгил- 
ларини тинчлантирибди. У «Қўрқманглар, қочманглар, 
жойингизда қолинг! ТТТуҳратпарастлик ўз жазосини 
олди! Биз ҳеч бир римликка ёмонликни раво кўрмай- 
миз!» деб хитоб қилибди.
23


Шунда кўрқиб қочаётган одамлар бирдан тўхтаб, 
унга кулок, сола бошлашибди. Б рут бор гапн и бозор 
ҳудудида тушунтириб бериш ини айтганида улар жим- 
гина бозорга бориб кутиш ибди.
Шу орада Ц езарга содиқлигича қолган М арк Анто­
ний Капитолийга келибди. У Б рутга ач ч и қ гаплар 
қилиб, я н а бирор одамни ўлдириш н и яти бор-йўқли- 
гини сўрабди.
- Агар мени бўлса, айни вақти , мени ҳам Цезарга 
кўшиб ўлдиришинг мумкин! Ўлдир мени! - деб хитоб 
қилибди.
- О, Антоний, биздан ўлимингни тилама, - дебди 
Брут мулойимлик билан. Сўнг Цезарни унинг кибр- 
ҳавоси в а шухратпарастлиги боис Рим м анф аати йўли- 
даўлдирганликларини тушунтириб д и . - Биз сени ака- 
лик меҳри билан яхш и кўрамиз, М арк Антоний. Фа- 
қат сен саросимага туш ган одамларни тинчлантиргу- 
нимизга қад ар сабр қил. Ана ўш анда мен, ҳатто Це­
зарга қилич санчган пайтим да ҳам уни яхш и кўрган 
одам сиф атида сенга ним а учун бу иш ни қилганимни 
тушунтириб бераман.
- Мен ҳам Цезарни яхш и кўрардим, - оҳиста дебди 
Марк Антоний. - Майли, сен нима демоқчилигингни 
билиш 
5^чун сабр билан кутаман. Цезарь нимага ва 
қанақасига хавф туғдирганини айтганингдан кейин 
ҳам биз дўст бўлиб қоламиз, деб умид қиламан.
Бироқ Марк Антоний Цезарнинг ж асадини бозор 
ҳудудига ўзи олиб боришга ва Рим халқига таъзия 
нутқи айтишга рухсат сўрабди. Брзгг бунга рози бўлиб- 
Ди. Брут ва дўстлари Антонийни ж асад ёнида ёлғиз 
қолдиришибди.
Антоний ўлиб ётган Цезарь ёнида тиз чўкибди:
- О! Қони оқаётган бир ҳовуч туироқ, бу қотил- 
ларга нисбатан юмшоқ в а кўнгилчан бўлганим учун 
мени кечир! Сен шу пайтга қад ар яш аган энг оли- 
жаноб инсонсан! - дебди у аччиқ алам билан в а сўзи- 
Да 
давом этиб, Цезарнинг ўлими учун қасос олиш ва
24


унинг д у ш м ан л ар и га ҳеч р а ҳ м -ш а ф қ а т қилмаслик- 
к а онт ичибди. С ўнгра бир хи зм аткорн и ёрдам га 
чақи ри б, у билан ж а с а д н и бозор томон оҳиста олиб 
кетиш ибди.
Айни чоғда Брут ваҳимага тушган одамларга қара- 
та нутқ сўзлаш га чоғланиб турган экан.
- Қани, тинчланинг, Брутни эшитайлик! - деб бақи- 
ришибди улар. Брут:
- Гапларимни охиригача сабр-тоқат билан эшитинг!
- дея ўз нутқини бош лабди.- Римликлар, юртдошла- 
рим, дўстларим! - дебди у. - Агар шу ерда Цезарнинг 
энг қадрдон дўсти бўлса, ўш анга қарата айтаманки, 
Брутнинг Ц езарга бўлган меҳри уникидан зинҳор кам
эмас эди. Агар ўш а дўст «Нимага Брут Цезарга қарш и 
бош қўтарди?» деб сўраса, менинг жавобим қуйида- 
гича: мен Ц езарни кам роқ яхш и кўрганим учун эмас, 
Римни кўпроқ яхш и кўрганим з^тун пгу ишни қилдим. 
Сизга Цезарь ти ри к қолиб, ўзингиз кулликда ўлиб кет- 
ганингиз яхш им и ёки Цезарь ўлиб, сизнинг эркин 
яш аганингизми? Цезарь мени яхш и кўргани учун мен 
унга қўзёш имни тўкаман. Унга омад кулиб боққани- 
дан мен хурсанд бўламан. У м ард эди, унинг мардли- 
гини ш араф лайм ан. Аммо у ўта игуҳратпараст эди! 
Айнан шунинг учун мен уни ўлдирдим! Мен сўзимни 
Қуйидагича якунламоқчиман: мен қадрдон дўстимни 
Римнинг порлоқ келаж агини кўзлаб ўдцирдим. Аммо 
ўш а қилични ю ртим менинг ўлимимни керак қилиб 
қолган пайтгача сақлаб кўяман.
Брут ш у н д ай сам и м и й гапи ри бди ки, одамлар 
қаттиқ таъсирланиб, унга қойил қолиб тасанно айти- 
шибди. Одамлар унинг ю ксак ғояларини англаб етма- 
ган бўлса бордир, лекин улар Брутнинг мард инсон 
эканлигига қойил қолишиб, ун а  чин дилдан қутлашиб- 
Ди. «Яша, Брут, яша! Келинг, биз уни ўз згйига мадҳия 
ва олқишлар билан қузатиб қўяйлик!»
Шундан сўнг улар даф ъатан нафаслари ичига iy- 
шиб, Марк Антоний Цезарнинг қонга беланган жаса-
25


дини бозор майдонига оҳиста олиб келаётганини донг 
қотиб кузатиб туришибди. Брут одам ларнинг Анто­
ний билан бирга қолиб, унинг таъ зи я нутқига кулоқ 
тутишларини сўрабди. Одамлар Антонийнинг ўз дўсти 
ўлимидан қанчалик изтироб чекаётганидан таъсирла- 
ниб, унинг гапларига ж им гина қулок, тутиш ибди.
-
Д ўстлар, римликлар, ю ртдош ларим, м ени тинг- 
ланг, - деб оҳиста гап бошлабди М арк Антоний. - Мен 
Ц езарни м ақташ учун эм ас, кўм иш учун келдим. 
Одамлар содир қилган ёвузликлар улардан кейин ҳам 
яш айверади. Аекин яхш илик одатда уларнинг суяк- 
лари билан бирга ерга кўмилади. Ц езарнинг тақд и р и
ҳам худци ш ундай. - У тин олиб, Рим халқига ғамгин 
кўз таш лабди-да, ўз сўзида давом этибди. - Олижа- 
ноб Брут сизларга Ц езарни ш уҳратпараст деб айтди. 
Агар ш ундай бўлса, бу ж уда мудҳиш иллат бўлиб, Це­
зарь бунинг учун даҳш атли ўлпон тўлади. Мен Брут- 
нинг рухсати билан Цезарнинг таъзиясида нутқ сўзла- 
гани келдим. Цезарь дўстим эди. Менга садоқатли 
эди. Аммо Брут уни ш уҳратпараст деб айтди. Брут 
мартабали инсон. Цезарь ҳам иш а ф ақи р л ар га меҳ- 
рибон в а сахий эди. У доимо муҳтожларга меҳр-му­
ру в в а т кўрсатарди . Ш убҳасиз, ш у ҳ р ат п ар аст л и к
қаҳри қаттиқликка асосланади. Кеча Ўйинлар пай- 
тида мен Цезарга қирол тож ини таклиф қилганимни 
в а у уч маротаба р ад қилганини ҳам м ангиз кўрдин- 
гиз. Шу иш шуҳратпарастликданми? Шунга қарам ас- 
дан, Брут уни ш уҳратпараст деди. Брут юқори м ар ­
табали инсон!
Унинг сўзларидан таъсирланган римликлар энди 
Брутга қарш и чиқа бошлашибди.
-
Антонийнинг гапларида жон бор, - дебди улар бир- 
бирларига. - Цезарга нисбатан катта ноҳақлик бўлди. 
Эсингиздами, у тожни қабул қилмаган эди! Д ем ак, 
унинг шуҳратпараст эмаслиги аниқ-ку.
Антоний ўз сўзини давом эттириб, нутқи уларнинг 
кўнгилларида наф рат в а ғазаб уйғотиши мумкинли-
26


гини таъкидлабди. Лекин ўзини бундай қилиш ни ис- 
там аётгандек кўрсатибди.
- Чунки мен қиличлари билан Цезарни ўлдирган 
мартабали киш иларга нисбатан ноҳақлик қила олмай- 
ман, - дебди.
Одамлар энди бутунлай унинг тар аф и га ўтиб, хи- 
тоб қила бошлашибди:
- М артабали кишилар?! Улар ярам ас қотиллар-ку!
- Агар сизнинг кўзёш ларингиз бўлса, уларни ҳозир 
тўкиш га шайланинг! - дебди я н а Антоний. - У о д а м -. 
ларга Ц езарнинг дўстларим деб ишониб юрган киш и- 
лар кўлидаги қиличлардан илма-теш ик бўлиб кетган 
ўртукини кўрсатибди. - Ҳасадгўй К асканинг қиличи 
ҳосил қилган м ан а бу теш икка қаранг, - деб хитоб 
қилибди Антоний. - М ана бунисини эса суюкли дўсти 
Брутнинг зарбаси ҳосил қилган. Бу ж ароҳат ҳаммаси- 
дан ҳам оғирроқ. Сизлар Цезарь уни қанчалик ардоқ- 
лаш ини яхш и билардингиз. Брутнинг хоин эканини 
билганида унинг буюк юраги иарча-парча бўлди.
Одамлар:
- О, олижаноб Цезарь! О, нақадар қонли фожиа! Биз 
қасос оламиз! - деб хитоб қилишибди.
Улар бақириб-чақириш ган кўйи бозор майдонидан 
ш иддат билан чиқиб, Цезарнинг қотилларини қидира 
кетиш ибди. Б ундан М арк Антоний ж уда мамнун 
бўлибди. Чунки у тузган реж анинг биринчи қисми 
амалга ошган эди.
У уйга қайтмоқчи бўлиб турганида хизматкор хуш- 
хабар келтирибди. Брут ва унинг дўстлари одамлар 
ғазабидан кўрқиб шошилинч равиш да ш аҳардан бош 
олиб чиқиб кетишибди. Цезарга содиқ кўмондон Ок­
тав и й Ц езарь А нтонийнинг буйруғига биноан ўз 
кўшини билан Римга етиб келибди. Антоний дарҳол 
унинг олдига ж анг реж асини тузгани жўнабди.
Брут билан Кассий Италиядан чиқиб, Юнонистонга 
кетишибди. Бирор йилдан сзшг улар ўз қўшини билан 
Сард деган ж ойда қўним топишибди. Антоний ва Ок-
27


тавий э саў з кўш ини билан бир неча мил олисдаги Фи- 
липпи ш аҳарчаси ёнида жойлаш ибди.
Ўша йил мобайнида Брут ўзини ж уд а бахтсиз ҳис 
қилиб, қаттиқ изтироб чекибди. Бутун П артияси аъзо- 
ларидан ф ақ ат у Ц езарни ҳ ақи қи й ватан п ар вар л и к 
ҳисси билан ўлдиргандек туюлибди ўзига. Қолганлар 
эса ҳаттоки қариндош и Кассий ҳам ўзаро талашиб- 
тортиш иш ар, пора олишар в а янги Ҳ укуматда ю қори 
лавозимларни эгаллаш гаҳаракат қилишар экан. Сард- 
далигида бир куни тунда Брут севикли хотинининг 
ўлими хабарини эш итиб изтироби баттар кучайибди. 
У Кассий билан айтишиб қолибди: Кассий Брутнинг 
ўзидан ёшроқ бўла туриб раҳбарлик қилаётгани учун 
унга ҳасади келибди.
Бироқ, охир-оқибат, ўзаро низони унутиб, ж анг ре- 
ж асини бирга туза бошлашибди. Лекин улар бу м аса- 
лада ҳам келиш а олишмабди. Брут Филиппига бориб, 
у ердан Марк Антонийга ҳужум қилишни истаса, Кас­
сий унга қарш и чиқибди.
-
Д ушманнинг ўзи биз томонга келгани маъкулроқ 
бўлади, - деб эътироз билдирибди. - Шу йўл билан душ­
ман ўз кучини сарфлаб, жангчиларини чарчатади. Биз 
эса шу ерда туриб, дамимизни оламиз в а кулай мудо- 
ф а а имкониятига эга бўламиз.
Аммо Брут унга Филиппи ва Сард орасидаги ҳудуд- 
д а яш айдиган аҳоли Антонийга хайрихоҳ эканлиги, 
агар унинг кўшини ўш а қишлоқлардан ўтса, у ердаги 
аксарият одамлар кўшин сафига кириш эҳтимоли бор- 
лигини айтиб огоҳлантирибди. У ўзларининг кучи айни 
тўлиб-тошиб тургани ва душман кучаймасидан аввал- 
роқ зарба бериш кераклигини айтибди.
-
Одамларнинг ишларида юксалиш ва пасайиш пал- 
лалари бўлади. Агар юксалиш пайтида ҳаракат қилин- 
са, у омад келтиради, - дебди Брут.
Ниҳоят, Кассий Брутнинг ф икрига истар-истамас 
рози бўлибди. Улар Филиппига юриш қилишибди. Бун- 
дан Октавий ҳам, Марк Антоний ҳам хурсанд бўлиб-
28


ди. Сабаби мудоф аа ш ароитинингяхш илигиулар учун 
афзаллик бўлибди. Фидиппидаги ж анг майдонида чал- 
каш лик рўй берибди. Буига қисм ан ҳар икки кўшин- 
нинг бир хил ки й и м д а эканлигидан ким дўст, ким 
душ манлигини аж рати ш қийинлиги сабаб бўлибди. 
Қисман эса Брут қароргоҳидаги ҳамжиҳатлик ва ҳам- 
ф и крли ли к ў р н и га ў зар о ҳ а с а д в а зи дди ят сабаб 
бўлибди.
Кассий кўш ин бошлиқларидан бирига ўзининг аф- 
залрок, ф икрига зид равиш да Филиппига келишга рози 
бўлганини тан олиб, Филиппи текисликларидаги бу 
ж ангда мағлуб бўлишларидан қатти қ хавотирланаёт- 
ганини айтибди. Уларнинг кўшини Сарддан бу ергача 
узок; йўл юриб, ж уда ҳолдан тойган экан. Антонийнинг 
ж ангчилари эса дам олиб, куч-ғайратга тўлган, алла- 
қачон ж анг майдонидаги энг қулай мудофаа жойла- 
рини эгаллаб бўлишган экан. Кейинроқ Кассий худди 
шу гапларни Брутга ҳам айтибди:
-
Агар биз ш у ж а н г д а мағлуб бўлсак, асир сиф а- 
ти д а Рим к ў ч ал ар и д ан ҳайдалиб ўти ш га розими- 
сан?
Брут бундан кўра ўзини ж онига қасд қилишни аф- 
зал кўриш ини айтиб қасам ичибди-да, иккиси икки 
томонга, ҳар бири қўш иннинг ўзига тегишли ярмини 
жангга бошлагани кетибди. Лекин уларнинг хаёллари- 
ни мағлубият ва ҳалокат ҳусусидаги мудҳиш зшлар 
чулғаб олибди.
Ж анг кун бўйи давом этибди. Аммо тушга яқин 
Марк Антоний кўш инининг кўли баланд эканлиги 
маълум бўлибди. Ч опар К ассийга душ м ан унинг 
Қароргоҳига қадам кўйгани хабарини келтирибди. 
Шунда Кассий Брзггнинг аскарларини Антоний аскар- 
лари билан адаш тириб, ж анг бой берилди, деб зшлаб- 
Ди. 
Чорасизликдан у ўз қиличи билан ўзини ўлдириб- 
ди.
Бир оздан сўнг етиб келган Брут қариндошининг 
вафотидан хабар топибди.
29


-
О, Юлий Цезарь, сен ҳали ҳам қудратлисан! Се- 
нинг руҳинг эркин кезиб, ўз қиличим изни ўзимизга 
қарш и тўғрилаяпти! - деб аччиқ хитоб қилибди.
У барчаси бой берилди - деб ум идсизликка тушиб- 
ди. Аммо омон қолган кўш инини я н а бир бор душ- 
манга қарш и бошлабди. Кўп ўтм ай у мағлубиятга уч- 
рабди. Ўзи бир неча дўстлари билан қочиш га муваф- 
фак, бўлибди. Қўшинининг к ат та қисм и асир олиниб- 
ди.
М арк Антоний ўз аксарларига асирлар билан ҳуш- 
муомала бўлишни тайинлабди.
-
Мен бу жангчилар душ манларим эмас, дўстларим 
бўлишини истайман! - дебди у. Сўнг Брутни топиб Ок- 
тавийнинг чодирига олиб келишга буйруқ берибди.
Брут, ниҳоят, топилибди. Лекин у ҳам, худди Кас- 
сийга ўхшаб, ўз қўли в а ўз қиличи билан ўзини ўлдир- 
ган экан. Унинг назарида, Римнинг гуллаб-яшнаши ху- 
сусидаги умидлари в а Рим халқининг фаровонлиги 
йўлидаги астойдил саъй-ҳаракатлари аянчли муваф- 
ф ақиятсизликка учрагандек туюлибди. Ва у ўзининг 
яш аш идан маъно қолмаганини англаб етибди.
Марк Антоний Брутнинг ж асади ёнида тиз 
43/киб, 
бу аж ойиб инсоннинг ҳаёти беҳуда кетган и учун 
қаттиқ изтироб чекибди.
- Цезарь улар орасидаги энг олижаноб инсон эди, -
дебди у. - Қолган барчалари қилган иш ларини Цезар- 
га ҳасад кўзи билан қараб қилганлар. Улар орасида 
фақатгина Брут одамларнинг м анф аатини астойдил 
кўзлаган ягона соф виждонли инсон эди.
У ўрнидан туриб, аскарларига Брутнинг ж асадини 
ҳурматини ж ойига кўйган ҳолда д а ф н этиш учун 
қароргоҳга олиб боришларини буюрибди.
- Виз унга юксак инсоний фазилатларига мувофиқ 
тарзда муносабатда бўлишимиз керак в а бутун жа- 
ҳонга «Бу одам мард ва олижаноб инсон эди!» дея ай- 
тишимиз керак!
30



Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling