ВЕНЕЦИЯЛИК САВДОГАР
Иш тирокчилар:
Антонио - Венециялик савдогар
Бассанио, Гратиано - Антонионинг дўст лари
Портия - белъмонтлик гўзал циз
Нерисса - Портиянинг хизматкори, Гратианонинг
ошиги
Шайлок - яҳудий судхўр
Жессика - Шайлокнинг цизи
Аорензо - Антонионинг яна бир дўсти ва Жесси-
канинг ошиги
Венеция герцоги
Морокко, Аррагон
-
Портияга уйланмоқчи бўлган-
лар
Қадимда И талиянинг В енеция деган ш аҳрида Ан
тонио исмли бир ки ш и яш аган экан. У қўп кем аларга
эга савдогар бўлиб, бу кем аларда олис мамлакатларга
саф ар қилар экан. У яхш и одам, айни чоғда, анчагина
бой экан.
Ёш аскар Б ассанио Антонионинг қадрдон дўсти
бўлиб, у Портия исмли 1ўзалхонимни яхши кўрар экан.
Аммо Бассанио бой эмас экан. У Портиядан ўзига тур-
муш га чиқиш ни сўрашни истамас экан, сабаби Пор
тия қанчалик гўзал бўлса, шунчалик бой-бадавлат ҳам
экан. Бассанио, ниҳоят, Портия яш айдиган Бельмонт
ш ақрига бориб, ҳеч бўлмаса ундан ўзини севиш-сев-
маслигини билиш учун дўсти Антониодан
бир оз пул
қарз бериб туришини сўрабди.
Айни чоғда Антонионинг барча кемалари денгиз
саф арида бўлиб, то улар қайтиб келмагунча Басса-
ниога қарз бериш учун пули йўқ экан.
-
Бўлмаса судхўрнинг олдига бор, - дебди у дўсти-
га. - Ундан керагича пул қарз олгин-да, айтгинки
қачон менинг кемаларим қайтиб келса,
сенга бериб
турган пулининг ҳаммасини тўлайман.
46
Шу п а й т л а р д а В е н е ц и я д а Ш айлок исмли к е к с а
яҳудий я ш ар экан . Ўша д а в р д а яҳудийлар Венецияда
судхўрлик қилиш ар экан лар. Улар қарзга
пул бери-
шар экану, аммо одамлар д а н ж уда катта устам а ҳақ
талаб қилиш ар экан . Ш унинг учун улар ж уда бойиб
кетишибди. Ш айлок В енециядаги
энг хасис яхудий-
лардан бири эк ан . Антонио унинг ноинсофлиги-ю,
ярамас қилиқларидан н аф ратлан ар, у яҳудийни кўп
ҳақорат қилиб, кўпол сўзлар айтган экан.
Шунинг учун
Шайлок ҳам
А нтониодан наф ратланар, ҳақоратлари
учун ундан қасос олишни истар экан.
Бассанио Ш айлокнинг
ж уда бой эканлигини билиб,
Do'stlaringiz bilan baham: