К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит
Дебет 0840 «Асосий подани шаклланиши» Креди
Download 0.73 Mb.
|
Булим-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дебет
Дебет 0840 «Асосий подани шаклланиши»
Кредит 1110 «Ўстиришдаги ва бўрдоқидаги хайвонлар» 0840-««Асосий подани шаклланиши» счетида тўпланган сумма ўстирилган ҳайвонни ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар гуруҳига киритилишига қараб ҳисобдан чиқарилади, яъни: Дебет 0170 «Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар» Кредит 0840«Асосий подани шаклланиши» Ёш хайвонлар ўстириш учун бошқа юридик ва жисмоний шахслардан олинса, у ҳолда қуйидаги ёзувлар қилинади: 1. Сотиб олинса Дебет 1110 «Ўстиришдаги ва бўрдоқидаги хайвонлар» Кредит 6010 « Таъминотчиларга қарзлар» Кредит 4230 « Ходимларнинг берилган аванслар бўйича қарзлари» Кредит 6890 « Бошқа мажбуриятлар» 2. Бепул олинса Дебет 1110 «Ўстиришдаги ва бўрдоқидаги хайвонлар» Кредит 8530 « Бепул олинган мулклар» 3. Таъсисчилардан олинса Дебет 1110 «Ўстиришдаги ва бўрдоқидаги хайвонлар» Кредит 4610 « Таъсисчиларнинг устав капиталига улуши бўйича қарзлари» Бу турдаги ёш хайвонлар ҳам ўстириш жараёни тугагач, асосий подага ишчи хайвонлар ёки маҳсулдор хайвонлар сифатида кирим қилинади. Ўстиришдаги хайвонлар сотилиши, бепул берилиши, таъсис бадали сифатида бошқа корхонага берилиши, ҳалок бўлиши мумкин. Барча ҳолларда уларнинг таннарх бўйича қиймати Дебет 9220 Кредит 1110 ёзуви билан ҳисобдан чиқарилади, олинган фойда Дт 9220 Кредит 9320 ёзуви билан, курилган зарар эса Дебет 9432 Кредит 9220 ёзуви билан акс эттирилади. Харидорлардан тушадиган тушумга Дебет 4010 Кредит 9220 ёзуви берилади. Бўрдоқидаги хайвонлар семиртиришга кетган харажатлар № 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счетининг дебетида тўпланиб, ҳисобот даврлари охирида молнинг семириш таннархига киритиб борилади. Бўрдоқидаги моллар сўйиб сотилганда ёки тириклайин сотилганда сотишдан тушган тушум корхонанинг даромадига олинади ( Дебет 5010,4010 Кдедит 9010), бир вақтнинг ўзида сотилган бўрдоқи молнинг таннархи ҳисобдан чиқарилади ( дебет 9110 Кредит 1110 ). Ўстиришдаги ва бўрдоқидаги хайвонлар халок бўлганда, уларнинг таннархи моддий жавобгар шахс ёки корхона ҳисобидан, шунингдек суғурта қилинган бўлса, суғурта полиси эвазига ҳам қопланади.Бу операциялар мос равишда Дебет 4630, 9430,6510 Кредит 9220 ёзувлари билан акс эттирилади Ўстиришдаги ва бўрдоқидаги хайвонларнинг аналитик ҳисоби уларнинг турлари, гуруҳлари, ёшига қараб сақланиш жойлари ва моддий жавобгар шахслар бўйича юритилади. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling