Қайси корхонада келиб тушган материалга тўғри келадиган ҚҚС бюджетга тўлов суммасидан камайтирилмайди?
А) Умумий солиқларни тўловчи корхонада
Б) Ягона солиқ тқловчи корхонада
В) Қурилиш ташкилотида
Г) Ишлаб чиқариш фирмасида
11. Қуйидагиларни қайси бири туғри
а) Таннарх тирик вазнни камайтиради
б) Ем-хашак харажати хайвон таннархини оширади
в) Хайвонларни бахолаш ЛИФОда ифодаланади
г) ФИФО хайвонларга бнвосита тааллуқли
12. Ем –хашакнинг сарфи нимага боғлиқ
а) Чўпонга
б) Рахбарга
в) Ишлаб чиқариш дастурига
г) Молларни боқиш рационига
13.Ўстиришдаги ва бўрдоқидаги молларнинг вазнини ошишига қуйидаги проводка берилади
а) Дт 1110 Кт 1010
б) Дт 1110 Кт 2010
в) Дт 1110 Кт 1210
г) Дт 1110 Кт 1110
14.Ўстириш учун бозордан сотиб олинган бузоқга қандай проводка берилади
а) Дт 1110 Кт 5010
б) Дт 1110 Кт 4220
в) Дт 1110 Кт 4230
г) Дт 1110 Кт 5110
15.Қуйидагиларнинг қайси бири арзон баҳоли буюмларга кирмайди
а) Утюг б) Парда
в) Қулф г) Сканер
16. Арзон баҳоли инвентарга киради
а) Компьютер
б) Офись мебели
в) Дискетага ёзилган дастур
г) Тоғора
17. Арзон баҳоли буюмнинг ҳисобдан чиқарилиши нимага боғлиқ
а) Омбор мудирига
б) Рахбарга
в) Ишлаб чиқариш дастурига
г) Яроқлилигига
5. 2. Ишлаб чиқариш харажатларининг ҳисоби
Ишлаб чиқариш харажатлари – бу бевосита маҳсулотларни (иш, хизматларни) ишлаб чиқаришга кетган, шунингдек уларнинг таннархини ташкил этувчи харажатлар.
Таннарх – бу маҳсулот (иш,хизмат) ларни ишлаб чиқаришга кетган барча харажатларнинг пулда ифодаланган мажмуаси.
Ишлаб чиқариш харажатларининг турлари, таркиби, ҳисобга олиниш тартиби республикамизда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54- сон қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (иш, хизмат) ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ва молиявий нптижаларни шакллантириш тўғрисида
Низом » билан белгиланган.
Ушбу Низомга мувофиқ корхоналарнинг барча ишлаб чиқариш харажатлари қуйидаги белгилари бўйича таснифланади.
Ишлаб чиқариш жараёнидаги ролига қараб;
Таннархга киритилиш усулига қараб;
Ишлаб чиқариш хажмига нисбатан ўзгаришига қараб;
Иқтисодий моҳиятига қараб.
Ишлаб чиқариш жараёнидаги ролига қараб ишлаб чиқариш харажатлари асосий ишлаб чиқариш, ёрдамчи ишлаб чиқариш, умум ишлаб чиқариш харажатларига бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |