К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Инвентарлар ва хўжалик буюмларининг ҳисоби


Download 0.73 Mb.
bet101/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Инвентарлар ва хўжалик буюмларининг ҳисоби


Инвентарлар ва хўжалик буюмлари – бу қуйидаги шартларнинг бирига жавоб берувчи меҳнат воситалари ва предметлари (хўжалик инвентарлари):
а) хизмат муддати 1 йилдан кам бўлган;
б) қиймати бир бирликга сотиб олиш чоғида Ўзбекистон Республикасида мавжуд бўлган энг кам иш ҳақининг 50 баробаригача бўлган.
Қийматидан қатъий назар инвентарлар ва хўжалик буюмларига қуйидагилар киради:

  • Махсус инструментлар ва мосламалар;

  • Махсус ва санитар кийимлар, махсус пайофзал;

  • Ўриндиқ буюмлари (кўрпа, ёстиқ, чойшаб ва шу кабилар.);

  • Канцелярия буюмлари (калькуляторлар, стол усти приборлари ва бошқалар);

  • Ошхона инвентарлари (қошиқ, вилка, қозон, чойник-пиёлалар, пичоқ, скатерт ва шу кабилар);

  • Вақтинчалик мослама ва қурилмалар (титулсиз иншоатлар)- тахта йўлкалар, ювиниш хоналари, ҳожатхона ва шу каби қурилиш-монтаж ишлари тугагач уларнинг қийматига кирувчи мосламалар;

  • Хизмат муддати бир йилгача бўлган смена жиҳозлари;

  • Балиқ овлаш қуроллари (қармоқ, тўр ва шу кабилар).

Бухгалтерия ҳисобида инвентарлар ва хўжалик буюмлари турган жойига қараб акс эттирилади. Ушбу белгисига кўра улар икки гуруҳга бўлинади:

  • Омбордаги инвентарлар ва хўжалик буюмлари.

  • Фойдаланишдаги инвентарлар ва хўжалик буюмлари.

Мос равишда инвентарлар ва хўжалик буюмлари қуйидаги счетларда ҳисобга олинади:
1.Омбордаги заҳиралар - 1080 «Инвентарлар ва хўжалик буюмлари» счётида.
2. Фойдаланишдаги қисми – 014 « Фойдаланишдаги инвентарлар ва хўжалик буюмлари» балансдан ташқари счётда.
Корхонага барча манбалардан келиб тушган инвентарлар ва хўжалик буюмлари (таъминотчилардан, таъсисчилардан, бепул берилган ва бошқалар) № 1080 «Инвентарлар ва хўжалик буюмлари» счетига кирим қилинади (Дебет 1080 Кредит 6010,4610,8530,4220,6990,1010-1090, 4110,9390,5010 ва бошқалар).
Омбордан фойдаданишга берилган инвентарлар ва хўжалик буюмлари бирданига харажатлар счётларига ҳисобдан чиқарилади (Дебет 2010,0810,9410,9420 ва бошқа счётлар Кредит 1080). Бир вақтнинг ўзида ишлатишга берилган инвентар ва хўжалик буюмлари 014- балансдан ташқари счетнинг киримида акс эттирилади. Ушбу счётдан улар хизмат муддати тугаганда, фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келганида махсус далолатномалар асосида чиқим қилинади.
Инвентарлар ва хўжалик буюмларининг сотилиши, бепул берилиши, таъсис бадали сифатида киритилиши 9220 «Бошқа активларни сотилиши ва турли чиқимлари» счетининг дебетида ва 1080- счетнинг кредитида таннархи бўйича акс эттирилади.
Инвентарлар ва хўжалик буюмларининг аналитик ҳисоби моддий жавобгар шахслар бўйича уларнинг номлари, баҳолари ва бошқа белгиларига қараб юритилади.
Ўз-ўзини синаш учун тест савол-жавоблари




Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling