К у р с и ш и мавзу: Жанубий Ўзбекистоннинг бронза даври ёдгорликларининг ўрганилиши


Download 67.02 Kb.
bet2/10
Sana16.04.2023
Hajmi67.02 Kb.
#1358999
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Курс иши (2)

Тадқиқот объекти ва предмети. Жанубий Ўзбекистоннинг бронза даври ёдгорликларининг ўрганилиши муаммоси тадқиқот обьекти ҳисобланади. Археологик манбалар, тарихий тадқиқотлар, илмий адабиётлардаги ёндашувлар ва назариялар тадқиқот предметини ташкил қилади.
Мавзунинг ўрганилиш даражаси. Жанубий Ўзбекистоннинг бронза даври ёдгорликларининг ўрганилиши бўйича кўплаб тадқиқотлар олиб борилган. Жанубий Ўзбекистоннинг бронза даври ёдгорликларини ўрганишда қатор археологларнинг тадқиқотларини келтириб ўтиш мумкин. Жанубий Ўзбекистоннинг бронза даври ёдгорликларини ўрганишда В. М. Массон3, А.И.Тереножкин4, В.И. Сарианиди5, Э.В. Ртвеладзе, А.А. Аскаров6, Л.И.Альбаум7, А.С. Сагдуллаев8, Ш.Б. Шайдуллаев9, Т.Ш.Ширинов10, Б.Ж.Эшов11 ва бошқаларнинг тадқиқотлари катта аҳамиятга эга. Жанубий Ўзбекистоннинг бронза даври ёдгорликларини ўрганишда Сополлитепа, Жарқўтон ва бошқалар катта аҳамиятга эга.
Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари. Тадқиқот белгиланган асосий мақсад Ўрта Осиёнинг шаҳарсозлик тараққиётида муҳим рол ўйнаган мудофаа иншоотларига оид маълумотларни археологик жиҳатдан таҳлил қилиб, умумлаштириш ва уларнинг юртимиз тарихи учун илмий-амалий аҳамиятини кўрсатиб бериш. Ана шу мақсаддан келиб чиқиб, тадқиқот ишида қуйидаги вазифаларни амалга ошириш режалаштирилди:
- Жанубий Ўзбекистоннинг бронза даври ёдгорликларининг ўрганилишига оид маълумотларни тўплаш ва илмий жиҳатдан тадқиқ қилиш;
- Жанубий Ўзбекистоннинг бронза даври манзилгоҳлари, мудофаа иншоотларининг ўрганилиш тарихини таҳлил этиш;
- Сополлитепанинг бронза даври тарихини ўрганиш ;
- Жарқўтонда олиб борилган тадқиқотларни ўрганиш ва умумлаштириш.
Тадқиқотнинг даврий чегараси. Мазкур тадқиқотда Жанубий Ўзбекистоннинг броза даври тадқиқотнинг даврий чегараси қилиб белгиланган. Ишда Жанубий Ўзбекистоннинг бронза даври шаҳар ва қишлоқларида кечган ижтиомий-иқтисодий, сиёсий жараёнлари, мудофаа тизими, сарой ва ибодатхоналарнинг тутган ўрни таҳлил қилинди.

Download 67.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling