К у р с и ш и мавзу: Жанубий Ўзбекистоннинг бронза даври ёдгорликларининг ўрганилиши
Download 67.02 Kb.
|
Курс иши (2)
3.2. Ибодатхона ва сарой меъморчилиги.
Жарқўтон даври шу номдаги манзилгоҳ топилмалари асосида ўрганилган. Майдони 90 га. дан иборат манзилгоҳнинг планировкаси тарқоқ Шарқ бўлиб, арк ва мудофаа деворларига эга. Бу ердан ибодатхона қазиб ўрганилган. Ибодатхона топилмаларига кўра, Жарқўтонликлар олов ва сувга сиғинганлар. Адабиётларда таъкидланиб келинаётган Жарқўтон ёдгорлигининг умумий майдони 100 гектардан ошиқ деган маълумотни нисбий тушунча деб қараш керак. Ёдгорликнинг горизонтал стратиграфиясини инобатга олсак, бир вақтда 100 гектарлик майдонда шаҳар фаолият этмаган. Ёдгорликнинг қабристон жойлашган тепаликларини шаҳар ҳудудидан ажратадиган бўлсак, янада соддароқ шаҳар бўлганлиги кўринади. Булар «арк» ва унинг атрофида жойлашган саккизта катта патриархал уруғ жамоалари мажмуасидан иборат бўлган «шаҳристон»дир. Тепаликлар баландлиги жиҳатидан бир-биридан унчалик фарқ қилмайди. Аркнинг умумий майдони 3 гектарни ташкил этиб, у сомон қўшилган ҳом ғиштдан ишланган қалин мудофаа деворлари билан ўраб олинган. Деворнинг қалинлиги 3 метр, унинг мудофаа қудратини ошириш учун маълум масофада у квадрат шаклда қурилган буржлар билан мустаҳкамланган. Ўз даврида баландлиги 5-6 метрдан кам бўлмаган бу мудофаа иншоотининг бизгача сақланган қисмлари ҳозирда 1 метрдан ошмайди. Аркнинг ички қисми кичик тепаликлар мажмуасидан иборат. Бу ерда А.А. Асқаров томонидан қазилган стратиграфик шурф натижасида Сополли маданияти ашёлари билан бирга Кучук I даврига оид сополлар мажмуаси топилган. Т.Ш. Ширинов томонидан аркнинг ғарбий қисмида сарой, жануби-шарқий ва шарқий қисмларида аркнинг мудофаа девори очиб ўрганилган23 Жарқўтон аркининг мудофаа деворлари - фортификация масаласи ҳам, бизнинг фикримизча, ўз ечимини топиши зарур. Жарқўтон арки 1,20-1,50 метр қалинликдаги деворлар билан ўралган. Арк ичида жойлашган сарой эса 4,5 метрлик деворга эга эканлиги Т.Ш. Ширинов томонидан аниқланган3. Жарқўтон аркини ўраб турган девор фортификация вазифасини бажарганми ёки Жанубий Туркманистон энеолит даври ёдгорликларидаги сингари совуқ шамолларга тўсиқ вазифани бажарганми деган саволлар ўз ечимини топиши керак. Шу мақсадларда аркда қазиш ишлари давом эттирилди. Археологик қазиш ишлари аркнинг шарқий, жанубий ва марказий қисмларида олиб борилди. Жарқўтон аркининг шарқий қисмида олиб борилган қазишмалар натижасида 4 та хонадан иборат оила яшаган уй қолдиғи очилди. Бу уй бита қурилиш давридан иборат бўлиб, Сополли маданиятининг Жарқўтон босқичига оид. Хоналари узунчоқ - коридорсимон шаклда24. Уй деворлари хом ғиштдан терилган (58х24х14; 62х30х17 см). Деворлар баландлиги 0,20 метрдан 1,20 метргача сақланган. Уйнинг поллари сомон сувоқ билан шувалган, айрим жойларига - эшик атрофларига тош тўшалган. Уйнинг умумий кўриниши тўғри тўрт бурчак шаклли бўлиб, бурчакларига меъморий тиргаклар (контрфорс) қурилган. Уйнинг умумий узунлиги 16 метр, эни 10,5 метр. Сўнгги йиллардаги тадқиқотлар натижаларини умумлаштирган А.Асқаров Жарқўтонни, умумий майдони 100 гектардан кам бўлмаган шаҳар-давлат сифатида изоҳлайди. Шунингдек, Э.В.Ртвеладзе ўзининг сўнгги йиллардаги ишларидан бирида Ўзбекистон ҳудудидаги илк давлатчилик масалаларига тўхталиб, мил. авв. II минг йилликнинг иккинчи ярми-Ўзбекистон жанубида эмбрионал шаклдаги давлатга ўхшаш тузилма қарор топади, давлатнинг бундай намунаси Жарқўтонда ўз аксини топган дейиш мумкин, деган фикрни илгари суради. Жарқўтонда ибодатхона қазиб ўрганилган. Ибодатхона топилмаларига кўра жарқўтонликлар олов ва сувга сиғинганлар. Жарқўтондаги қаср тарҳи квадрат шаклда, атрофидаги девор квадрат шаклдаги 13 та бурж, шу жумладан, қасрнинг бурчакларида «қалдирғочдуми» типида жуфт бўлиб жойлашган 8 та бурж билан кучайтирилган25. ХУЛОСА Жанубий Ўзбекистонда бронза даври меҳнат қуроллари ҳамда қурол яроғларнинг пайдо бўлиши ва кенг тарқалиши шу билан биргаликда бошқа қатор белгилар: патриархал муносабатларнинг қарор топиши, чорвадор қабилаларнинг ажралиб чиқиши, қадимги цивилизациянинг шаклланиши мулкий тенгсизликнинг пайдо бўлиши, қабилалар ўртасида маданий-иқтисодий алоқаларнинг кучайиши билан белгиланади. Бронза даврининг хўжалик соҳасида эришган энг катта ютуқларидан бири қадимги дехқончиликнинг кенг ёйилиши ва милоддан аввалги II минг йилликнинг иккинчи ярмида чорвачиликнинг деҳқончиликдан ажралиб чиқишидир. Мазкур даврда ишлаб чиқариш муносабатлари тез ривожланиб, ижтимоий ва иқтисодий жараёнларга таъсир қилади. Ишлаб чиқаришнинг ўсиши натижасида, шаҳарсозлик ва меъморчилик ривожланди. Ўрта Осиё минтақасининг жанубий ҳудудларида дастлабки ўтроқ деҳқончилик маданияти манзилгоҳлари шаклланиб, шулар асосида қадимги шаҳар манзилгоҳлари тараққий этди. Минтақада дастлабки шаҳарлар шаклланиб, улар мудофаа деворлари билан ўраб олинади. Мил. авв. III—II минг йиллик охирида Ўрта Осиёнинг жанубий вилоятлари ҳудудида мудофаа истеҳкомлари бўлган шаҳар типидаги манзилгоҳлар шаклланди. Жанубий Ўзбекистоннинг бронза даври манзилгоҳларида меъморчилик қурилиш усубларининг мураккаблашиши ва янада тараққий этганлиги сезилади. Бутун Марказий Осиёда бўлгани каби, Ўзбекистонда ҳам мудофаа иншоотларини барпо этиш анъанаси чуқур илдизга эга. Уларнинг энг қадимгиси бронза даврига оид бўлиб, Жанубий Ўзбекистон (Сополлитепа ва Жарқўтон) ёдгорликларида аниқланган. Жарқўтондаги қаср тарҳи квадрат шаклда, атрофидаги девор квадрат шаклдаги 13 та бурж, шу жумладан, қасрнинг бурчакларида «қалдирғочдуми» типида жуфт бўлиб жойлашган 8 та бурж билан кучайтирилган. Шу каби мудофаа иншоотлари Жанубий Бақтрияда ҳам борлиги аниқланган. Дашли 1-тарҳи тўғри тўртбурчак шаклда, ўлчами 99x85 м бўлган қалъа, яримдоира буржлар билан кучайтирилган бақувват девор билан ўраб олинган. Download 67.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling