К у р с и ш и мавзу: Жанубий Ўзбекистоннинг бронза даври ёдгорликларининг ўрганилиши
Download 67.02 Kb.
|
Курс иши (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
- Тадқиқотнинг амалий аҳамияти.
- I БОБ. ЖАНУБИЙ ЎЗБЕКИСТОННИНГ БРОНЗА ДАВРИ ЁДГОРЛИКЛАРИНИНГ ЎРГАНИЛИШИ 1.1. ХХ аср 70-80 йиллари тадқиқотларининг асосий натижалари
Тадқиқотнинг назарий-услубий асослари. Тадқиқот ишини ёритишда илмий билишнинг холислик, ҳаққонийлик тамойилларига амал қилинди. Турли манба ва маълумотларни тахлил қилишда уларга қиёсий нуқтаи - назардан ёндашилди. Давр хусусиятларини назарда тутган ҳолда воқеалар тарихийлик асосида умумлаштирилди ва таҳлил этилди.
Тадқиқотнинг назарий-услубий асосини ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг асарлари, маъруза ва нутқларида илгари сурилган илмий-назарий кўрсатмалари, шунингдек, тарихий шахслар, мутафаккирлар ва қадимий шаҳарларнинг юбилей тантаналарида сўзлаган нутқлари асос қилиб олинди. Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Жанубий Ўзбекистоннинг бронза даври ёдгорликларини ўрганиш археологик жиҳатдан таҳлил қилинди. Жанубий Ўзбекистонда топилган манзилгоҳлар, мудофаа иншоотларининг қурилиши ва уларнининг услублари очиб берилди. Тадқиқотнинг амалий аҳамияти. Жанубий Ўзбекистоннинг бронза даври ёдгорликларининг ўрганилишига оид маълумотлар Ўзбекистон тарихини янги илмий маълумотлар билан тўлдиришга хизмат қилади. Шунингдек, бронза даври Жанубий Ўзбекистон ёдгорликларининг тарихини ўрганишда, олий ўқув юртларида махсус курслар бўйича ўқув дастурлар, ўқув-услубий қўлланмалар тайёрлашда, маърузалар ва амалий машғулотлар жараёнида фойдаланиш мумкин. I БОБ. ЖАНУБИЙ ЎЗБЕКИСТОННИНГ БРОНЗА ДАВРИ ЁДГОРЛИКЛАРИНИНГ ЎРГАНИЛИШИ 1.1. ХХ аср 70-80 йиллари тадқиқотларининг асосий натижалари Ўзбекистон тупроғидаги бронза даври қабилалари бир хилда тараққий топган эмас. Бу босқичда Сурхондарё, Зарафшон воҳаси ва Хоразмдан иборат учта ўлкада энг қадимги маконлар топилган. Ҳар қайси ўлканинг маданий таракдиётида ўзига хос ҳусусиятлар бўлган. Бу маданиятлар деҳқончилик-уй чорвачилиги ва чорвачилик-деҳқончилик билан шуғулланган қабилаларга мансубдир. 1960 йилларда Жанубий Ўзбекистонда Шеробод чўлини ўзлаштирилиши муносабати билан Л.И.Альбаум12 бошчилигидаги археологлар отряди Музрабод мавзесида қидирув ишларини олиб бориб, 1968 йилда Сополлитепа ёдгорлигини очади ва у ҳақда Л.И.Альбаум антик давр ёдгорлиги сифатида ҳисобот беради. Аммо, А.Асқаров Сополлитепа материаллари билан танишгач, биринчи бўлиб, бу ёдгорлик Номозгоҳ маданияти доирасига кирувчи бронза даври объекти эканлигини исботлайди. Шундан сўнг, А.Асқаров 1969-1974 йилларда Сополлитепада кенг кўламли қазишмалар олиб бориб, уни тўлиқ очишга муваффақ бўлади. Ёдгорликнинг тузилиш режаси, уй-жой комплекслари, ҳунармандчилик объектлари, даврий санаси (мил. авв. 1700-1500 йиллар) аниқланади. Бундан ташқари, ушбу ёдгорликда Сополлитепада 138 та қабр очиб ўрганилади. А.Асқаров Сополлитепа материаллари таҳлили асосида Ўзбекистонда қадимги деҳқончилик маданиятининг тарихий илдизлари Қадимги Шарқ цивилизациялари билан боғлиқ эканлигини илк бор асослайди13. 1973 йил баҳорида Ш.Пидаев ва В.Пилипколар Шеробод туманининг Оққўрғон қишлоғи ҳудудидаги антик ва илк ўрта асрлар даври ёдгорликларини хариталаштириш даврида, қуйи Оққўрғон мавзейида Шеробод дарёси ўзанларидан бири Бўстонсой чап соҳилидаги жарликлардан антиқа сопол парчаларини топиб оладилар. Улар билан илк бор танишган А.Асқаров эса, ушбу топилмалар бронза даврига тегишли эканлигини исботлайди. Шундан сўнг, 1973 йилнинг кузидан А.Асқаров раҳбарлигида Жарқўтонда кенг кўламли археологик изланишлар бошланади. Жарқўтонда олиб борилган археологик дала тадқиқотлари шуни кўрсатадики, бу ерларда Сополлитепанинг 8 кварталидан кўчиб борган жамоалар, Жарқўтон майдонида бир-бирларига яқин 8 та жойга жойлашиб, Сополлитепадаги саккиз жамоачилик анъаналарини давом эттирганлар. Ана шу 8 жамоа турар-жой массивлари орасида диний-дунёвий бошқарув маркази сифатида 6-тепада Жарқўтон монументал ибодатхонаси қад кўтарган. Уларнинг шимолий-ғарбий томонида маҳаллий аҳоли орасида “Чимқўрғон”, деб номланган Кўхандиз (Арки аъло) жойлашган. Кўхандиз атрофи ярим айлана буржлар билан мустаҳкамланиб, қалин мудофаа деворлари билан ўраб олинган. Унга кириш дарвозаси жанубий-шарқий томонда жойлашган бўлиб, ундан Кўхандиз майдонига кенг магистрал йўл кетган. Кўҳандизда ўтказилган археологик изланишлар натижаларига кўра, магистрал йўлнинг ғарбий томонида маҳаллий ҳоким-шаҳар раисининг монументал қалъа-қўрғони (35х35 м.), шарқий томонида эса, икки ярусли металл эритиш печлари билан металлургия устахонаси жойлашганлиги аниқланган. Жарқўтон “Шаҳристон”ида қад кўтарган 8 та уруғ-жамоаларининг уй-жой массивлари Сополлитепа кварталларидан фарқ қилиб, 0,50 - 1 м.га қадар баландликда бўлган таг-супа (платформа) устига қурилган (яъни майдон текислаб олинган) бўлиб, атрофи эса мудофаа деворлари билан ўраб олинганлиги солинган стратиграфик шурфлар натижасида аниқланган14. Жарқўтон № 5 тепаликда олиб борилган кенг қамровли қазишмалар эса, бир томондан бу манзарани тўлиқ тасдиқласа, иккинчи томондан, Сополли маданиятининг Жарқўтон босқичида Сополлитепадагидек марҳумларни жамоа турар-жой массивлари ичига дафн этиш урф-одатлари сақланиб қолганлигидан гувоҳлик беради. Жарқўтон кўхандизи майдонидан ва унинг дарвозаси яқинидаги тепадан турли йилларда 50 га яқин Жарқўтон босқичининг қабрлари очилган. Жарқўтон ёдгорлиги 100 гектарга яқин майдонни ташкил этиб, у қалъа-қўрғон ва унга ёндош “шаҳристон”дан иборат илк шаҳардир. Унинг шаҳристон қисмида монументал протозардуштийлик ибодатхонаси очилган. Қалъа қўрғонда эса, маҳобатли шаҳар ҳокими саройи ўрганилган. Бундан ташқари, Жарқўтон ҳудудида металлургия, кулолчилик ва бошқа устахоналар ҳам очиб ўрганилган. Жарқўтон уй-жой комплеклари остидан очиб ўрганилган қабрларнинг сони 100 дан ортиқни ташкил этади. Демак, Жарқўтон илк шаҳарсозлик маданиятининг ноёб ёдгорлиги, дейиш мақсадга мувофиқдир. Милоддан аввалги II-минг йилликнинг ўрталарида Сополли маданияти аҳолисининг ижтимоий, иқтисодий ва этномаданий ҳаётида туб ўзгаришлар юз беради. Ана шу туб ўзгаришлар нафақат иқтисодий ривожланиш, балки диний-мафкуравий сифат ўзгаришлари билан ҳам узвий боғлиқдир. 1960 йилларнинг охири ва 1970 йилларда шу типдаги ёдгорликлар Жанубий Бақтриядан, Шимолий Афғонистон ҳудудларида ҳам ўрганилган. В.И.Сарианиди томонидан Шимолий Афғонистонда Дашли, Тикар, Гирдай, Фарукобод воҳаларида ўнлаб бронза даври ўтроқ деҳқончилик маданияти қабилаларининг манзилгоҳлари ўрганилди15. Қадимги Бақтрияда Сополли, Дашли ва Шўртуғай археологик комплексларининг очилиши ва ўрганилиши туфайли Бақтрия минтақасида дастлабки синфий муносабатларнинг шаклланиши ва ривожланиш жараёнларини, илк шаҳарсозлик ва қадимги давлатчилик асосларини ўрганиш, бу тарихий долзарб мавзуда комплекс тадқиқотлар олиб боришга кенг имкониятлар пайдо бўлади. Бутун Марказий Осиёда бўлгани каби, Ўзбекистонда ҳам мудофаа иншоотларини барпо этиш анъанаси чуқур илдизга эга. Уларнинг энг аввалгилари бронза даврига оид бўлиб, Жанубий Ўзбекистон (Сополлитепа ва Жарқўтон) ёдгорликларида аниқланган. Сополлитепа Ўзбекистоннинг жанубида жойлашган. Унинг умумий майдони 4 гектар, истеҳкомли қисми 1 гектар. Тарҳи квадрат шаклда бўлган истеҳком девор билаи ўраб олинган. Жарқўтондаги қаср тарҳи квадрат шаклда, атрофидаги девор квадрат шаклдаги 13 та бурж, шу жумладан, қасрнинг бурчакларида «қалдирғочдуми» типида жуфт бўлиб жойлашган 8 та бурж билан кучайтирилган16 Download 67.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling