К у р с и ш и мавзу: Жанубий Ўзбекистоннинг бронза даври ёдгорликларининг ўрганилиши


Кулолчилик, бронзага ишлов бериш ва касб-ҳунарнинг бошқа соҳалари


Download 67.02 Kb.
bet6/10
Sana16.04.2023
Hajmi67.02 Kb.
#1358999
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Курс иши (2)

2.2. Кулолчилик, бронзага ишлов бериш ва касб-ҳунарнинг бошқа соҳалари
Эр. ав. III минг йилликнинг иккинчи ярмидан бошлаб, Ўрта Осиё металлургияси технологиясига бронза технологияси кириб келади ва бронза даври бошланади. Шу билан бирга III минг йиллик боши II минг йилликдан бошлаб Яқин Шарқдан Ўрта Осиёга БМАК тарқайди. Туркманистонда Олтиндепа устки қатлами Намозгоҳ IV ёдгорликлари Мурғоб қуйи оқимидаги Гонур, Тўғолоқ, Таип ва бошқа воҳалардаги катта кичик шаҳарлари, Ўзбекистонда Кўзали, Бўстон, Сополли, Жанубий Туркманистонда Конгур IV ва Боир шу даврга оид. Бу даврда сопол ишлаб чиқариш технологияси тубдан ўзгаради. Буларнинг 90% дан кўпи махсус кулолчилик чархида ясалган бўлиб, жуда нафис юқа жарангдор лойдан ишланган. Кулолчилик маҳсулотини бўёқ билан бўяш мутлақо йўқолади. Айрим сопол синиқларида турли нишонлар, ҳайвонлар, қушлар ё дарахтни схематик тасвирини учратишимиз мумкин. Сополлитепа ва Жарқўтон ёдгорликларининг кулолчилик устахоналари тадқиқотларидан олинган маълумотларига кўра кулолчилик маҳсулотлари катта-кичик икки қаватдан иборат бўлган хуьдонларда пиширилган. Хумдонларнинг қуйи қисмида олов ёқилиб унда махсус тешик панжара билан ажратилган устки қисмида бевосита кулолчилик маҳсулоти териб пиширилган. Сополлитепа хумдонида эса хумдонни қуйи қисми панжара билан ажратилмаган бўлсада хумдоннинг қуйи тор бўлиб, устки гумбази кенгроқ бўлган ва идиш хумдоннинг остки ва устки зинасига терилган.
Бронза даври ўтроқ маданият идишларининг деярли ҳаммаси жуда нозик ишланган бўлиб, қизил ангоб билан бўялган вааксарият ҳолатда бўғзи тор идишлар ташқари тарафдан, гардиши кенг оғзи очиқ идишлар ички тарафдан безатилган. Идишларнинг 4-5 % и қўлда ясалган, лойи таркибига шамот ва дресва қўшилган қазон ва тавоқлардан иборат. Буларнинг бир қисми ҳам ангоб берилган бўлиб, ташқи томондан сайқалланган. Дастурхон, таом, сузиш, суюқлик ичиш болаларда хизмат қиладиган идишларнинг формаси турли-туман коса, ваза қадаҳ, чойнак, товоқ, тоғарача, пиёла. Бундан ташқари хумча, кўза, турли хурма ва хурмачалар ишлатилган. Асқаров, Сарианиди, Ширинов ва бошқа мутахассислар БМАК кулолчилиги маҳсулотлари ичида турли типдаги маҳсулотларни ажратадилар: оёқлик вазалар, турли конуссимон вазалар, конуссимон тоғаралар, конуссимон косалар, оёқли ва оёқсиз қадаҳлар, конуссимон ва биконик қадаҳлар, шарсимон, қовунсимон хурмачалар, дастали ва дастасиз, жўмракли ва жўмраксиз чойнаклар, турли хум ва хумчалар, 4-5 типдаги кўзалар, найсимон жўмракли коса ва хурмачалар, турли-туман миска ёки тоғорачалар, банкасимон идишлар, патнослар, ялпоқ тавалар, бундан ташқари кам учрайдиган шаклдаги идишлар гуруҳига гултувак, цилиндрсимон, бутилкасимон идишлар ифодаланган. Бундан ташқари кенг конуссимон подставкалар улар қозон хумларни ерга ўрнатишга хизмат қилган. Яна бир учрайдиган кулолчилик маҳсулотларидан бири сопол қовурлар, яъни бу жиҳатдан ўндан кўп турли типдаги кулолчилик идишлари ичида уларнинг бир неча ўндан ортиқ вариантларини, турларини ажратиш мумкин. Бу маҳсулот жануби Каспий минтақаси Горган вилоятига хос бўлиб, савдо-сотиқ, айрибошлаш натижасида БМАК ҳудудлари, қишлоқлари ва илк шаҳарларига тарқаган.
Бронзанинг кашф этилиши ибтидоий жамоа хўжалигида рўй берган буюк маданий ихтиро эди. Янги металл ҳарбий қуролларнинг турини кўпайтирди, уларнинг ҳили ва жанговарлигини оширди. Бронзадан ясалган уй-рўзғор буюмлари ҳам пайдо бўлди, аммо бронза меҳнат қуроллари ишлаб чиқариш учун нодир ва камёб металл бўлиб қолаверади. У меҳнат қуроллари ясашда тош хомашёсини узил-кесил сиқиб чиқара олмади, чунки дастлаб бронзадан мунчоқлар, узуклар, тўғнағичлар ясалган. Улар асосан зеб-зийнат буюмлари эди.
Бу даврда бронзадан асосан турли безаклар, уй-рўзғор ва хўжалик буюмлари, ғарбий қурол- аслаҳалар ва меҳнат қуроллари ясайдиган махсус темирчилик, чилангарлик ва заргарлик устахоналари вужудга келди. Ҳунармандчиликнинг ихтисослашуви билан минтақалараро айирбошлаш кучайди. Кишилик жамияти тарихида биринчи марта мунтазам мол айирбошлаш имконияти бевосита деҳқончилик ва чорвачиликнинг бир-биридан ажралиши ва ҳунармандчиликнинг пайдо бўлиши билан изоҳланади.
Бронза даври хўжалик ва ижтимоий тараққиёт даражалари билин бир-биридан фарқ қилмаса-да, сопол буюмларнинг ҳили, қабрлар қурилиши жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади.


Download 67.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling