К у р с и ш и мавзу: Жанубий Ўзбекистоннинг бронза даври ёдгорликларининг ўрганилиши


Download 67.02 Kb.
bet1/10
Sana16.04.2023
Hajmi67.02 Kb.
#1358999
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Курс иши (2)


МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ТАРИХ ФАКУЛЪТЕТИ
АРХЕОЛОГИЯ ЙЎНАЛИШИ

К У Р С И Ш И

Мавзу: Жанубий Ўзбекистоннинг бронза даври ёдгорликларининг ўрганилиши




Бажарди: 1-босқич магистратура талабаси Бобомуродова Қундуз.


Тошкент-2021
Режа:

Кириш.
I боб. Жанубий Ўзбекистоннинг бронза даври ёдгорликларининг ўрганилиши.


1.1 ХХ аср 70-80 йиллари тадқиқот ларининг асосий натижалари.
II боб. Бронза даври хўжалиги ва ҳунармандчилик соҳалари.
2.1. Деҳқончилик ва чорвачиликнинг ривожланиш даражаси.
2.2. Кулолчилик, бронзага ишлов бериш ва касб-ҳунарнинг бошқа соҳалари.
III боб. Меъморчилик, мудофаа тизими ва қурилиш техникаси.
3.1. Бронза даври мудофаа тизими.
3.2. Ибодатхона ва сарой меъморчилиги.
Хулоса.
Адабиётлар рўйхати.

КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги. “ –Ҳамма ўз тарихини улуғлайди. Лекин бизнинг мамлакатимиздагидек бой тарих, боболаримизникидек буюк алломалар ҳеч қаерда йўқ. Бу меросни чуқур ўрганишимиз, халқимизга, дунёга етказа билишимиз керак1”-дейди Республикамиз Президенти Ш.М. Мирзиёев. Биринчи Президентимиз И.А.Каримов ҳам Ватанимизнинг қадимий ўтмиш тарихи ва маданиятини ҳаққоний ўрганиш ва ёритишнинг муҳим аҳамиятига алоҳида эътибор бериб, тарихчи мутахассис олимлар олдидаги муҳим вазифа эканлигини таъкидлаганлар2.
Жанубий Ўзбекистоннинг бронза даври ёдгорликлари шаҳар ва шаҳар типидаги манзилгоҳлар тарихини ўрганишда муҳим тадқиқодлар амалга оширилди. Тўпланган маълумотлар асосида Жанубий Ўзбекистоннинг илк шаҳарлари тарихини янги методологик асосларда ўрганиш муҳим илмий аҳамиятга эга. Шунингдек, бронза даври ёдгорликларининг тарихини қиёсий таҳлил қилиш, тизимлаштириш бўйича мавжуд маълумотларни умумлаштириш бугунги кунда долзарб масалалардан ҳисобланади.
Жанубий Ўзбекистоннинг бронза даври ижтимоий-иқтисодий тарихига оид кўплаб тадқиқотлар олиб борилган. Шаҳарларнинг мустаҳкам мудофаа тизими шаҳар хавфсизлиги ва аҳоли фаравонлигини таъминлашда муҳим восита ҳисобланган, қолаверса, шаҳарнинг куч-қудрати ва ҳарбий салоҳиятини ўзида намоён этган. Буни биз Жарқўтон, Олтинтепа ва бошқа шу каби қадимги шаҳарлар мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Шу сабабли Жанубий Ўзбекистоннинг бронза даври ёдгорликлари тархини ҳар томонлама ўрганиш бугунги куннинг муҳим масалаларидан бири саналанади.
Жанубий Ўзбекистоннинг бронза даври ёдгорликлари ўрганилишига оид олиб борилган тадқиқотлар ва илмий хулосаларни таҳлил қилиб қўлга киритилган натижаларни умумлаштириш, минтақа ёдгорликларининг ўрганилиш тарихини ёритиш, тўпланган маълумотларни бугунги кун нуқтаи назардан тадқиқ қилиш мавзунинг долзарблигини белгилайди. Жанубий Ўзбекистоннинг бронза даврига оид манзилгоҳлар кўплаб учрайди, Сополлитепа, Жарқўтон, каби ёдгорликлар аниқланган бўлиб, улар ўз даврида гуллаб яшнаган маданият марказлари ҳисобланган.

Download 67.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling