К у р с и ш и мавзу: Жанубий Ўзбекистоннинг бронза даври ёдгорликларининг ўрганилиши


II БОБ. БРОНЗА ДАВРИ ХЎЖАЛИГИ ВА ҲУНАРМАНДЧИЛИК СОҲАЛАРИ


Download 67.02 Kb.
bet4/10
Sana16.04.2023
Hajmi67.02 Kb.
#1358999
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Курс иши (2)

II БОБ. БРОНЗА ДАВРИ ХЎЖАЛИГИ ВА ҲУНАРМАНДЧИЛИК СОҲАЛАРИ
2.1. Деҳқончилик ва чорвачиликнинг ривожланиш даражаси
Бронза даврида Ўрта Осиёнинг ўтроқ аҳолиси суғорма деҳқончилик маданиятини ва ҳунармандчилик сирларини яхшигина эгаллаган эдилар.
Бронза даврида кишилик жамияти маданий тараққиётида катта-катта ўзгаришлар содир бўлади. Аҳоли хўжалик юритишнинг муайян кўринишларига, яъни воҳаларда, кўллар, дарёлар ва сойлар бўйларида деҳқончиликка, дашт ва тоғолди ҳудудларида чорвачиликка ўтиб олди (меҳнатнинг дастлабки йирик тақсимоти вужудга келди). Бу даврга келиб Ўрта Осиёнинг ижтимоий тузумида ҳам ўзгариш жараёнлари бўлиб ўтди. Уруғчилик тузуми бронза даврида ҳам давом этган бўлсада, она уруғининг мавқеи йўқолиб борди. Металл эритиш ва хўжаликнинг ривожланиши натижасида жамиятда эркаклар меҳнати ва мавқеи биринчи даражали аҳамиятга эга бўлиб борди. Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, бронза даври жамият тараққиётида, деҳқончилик, чорвачилик, овчилик ва хунармандчилик ривожланишида эркаклар етакчилик қилганлар. Аёллар эркаклар ишлаб чиқарган нарсаларни истеъмол қилишда иштирок этсалар ҳам, унга эгалик қилишдан маҳрум бўладилар. Ишлаб чиқаришда хукумронлик қилиш шу тариқа эркаклар қўлига ўтади ва она уруғи тузуми ўрнини ота уруғи (патриархат) тузуми эгаллайди. Бронза даврига келиб ишлиб чиқарувчи кучларнинг, ўсиши меҳнат унумдорлигининг ошиши натижасида айрим кишилар қўлида бойлик (деҳқончилик қуроллари, деҳқончилик, чорвачилик маҳсулотлари ва бошқ.) тўпланиб борган бўлса, баъзи бирлари қашшоқлашиб уларга қарам бўлиб боради. Бронза даврига мансуб ҳудудлардаги манзилгоҳларни ўрганиб шундай хулоса чиқариш мумкинки, бу даврда икки хил маданият хукум сурган. Биринчиси деҳқончилик билан шуғулланадиган қабилалар маданияти. Иккинчиси, қурғоқчилик ерларда, тоғолди яйловларда чорвачилик билан шуғулланувчилар. Металлдан ишланган қуроллар қадимги ижтимоий ва иқтисодий тараққиётни тезлаштиргани туфайли Марказий Осиё дашт ва тоғ олди худудларида яшаган аҳоли бошқа аҳолидан (деҳқонлардан) ажралиб чиқади ва асосан чорвачилик билан машғул бўлади. Бу тарихий жараён кишилик жамияти тараққиётидаги дастлабки йирик меҳнат тақсимоти эди.
Мил. ав. II минг йилликка келиб Жанубий Ўзбекистон ҳудудида ҳам ўтроқ деқончилик маданияти қарор топади. Мамлакатимизнинг жанубий ҳудудларида бу даврга оид қатор манзилгоҳлар аниқланиб, улар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: қалъа қишлоқлар, мудофаа деворларига эга бўлган ҳамда эга бўлмаган қишлоқлар. Бу ерда бронза даври маданияти Сополли маданияти номи билан машҳур бўлиб, унинг қуйидаги босқичи ажратиб кўрсатилади: сополли, жарқўтон, муллали, кўзали ва бўстон
Сополли босқичи шу номли майдони 3 га. дан иборат манзилгоҳ топилмалари билан белгиланган. Бу ерда аҳоли кварталлари аниқланган бўлиб, уларда кичик, уларда кичик кўчалар ва кўчачалар билан ажралиб турган уй-жой ва хўжалик иморатлари ўрин олган.

Download 67.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling