К у р с и ш и мавзу: Жанубий Ўзбекистоннинг бронза даври ёдгорликларининг ўрганилиши


Download 67.02 Kb.
bet5/10
Sana16.04.2023
Hajmi67.02 Kb.
#1358999
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Курс иши (2)

Сополлитепа - Жанубий Ўзбекистондаги дастлабки деҳқончилик манзилгоҳи ҳисобланади. Сополлитепада узоқ йиллар тадқиқотлар олиб борган А.Асқаровнинг фикрича, ёдгорлик мустаҳкам асосда қад кўтарган бўлиб, қуйидаги ажралиб турувчи белгиларга эга: икки қисмли тузилиш - мустаҳкам марказий қисм ва унинг атрофида мустаҳкамланмаган маскан, унча катта бўлмаган майдон, асосий қисмнинг аниқ режавий тузилиши, саккизта кўп хонали турар-жойлар қисмларининг марказлашуви ва уларнинг йўлаклар билан ажралиб туриши, бўлма (отсек)лари бўлган ҳимоя деворлари. Ундан ташқари, кулолчилик ва металлга ишлов бериш ҳунармандчилиги ҳамда деҳқончиликнинг етакчи мавқега эга бўлиши ҳам Сополлитепа учун хосдир17.
Амударёнинг ўнг қирғоғида шаклланган Сополлитепа-бронза давридаги дастлабки ўтроқ деҳқончилик манзилгоҳи ҳисобланади. Аммо, кейинчалик, ўтроқ деҳқончилик жамоалари шимолий чегараларининг кенгайиши муносабати билан Сополлитепа ўзининг илгариги аҳамиятини йўқота бошлайди ва бўшаб қолади ҳамда асосий марказ вазифаси эса, тоғ дарасидан чиқувчи йўл устидаги мустаҳкам қалъа сифатида пайдо бўлган Жарқўтонга ўтади18.
Жарқўтон даври шу номдаги манзилгоҳ топилмалари асосида ўрганилган. Майдони 90 га. дан иборат манзилгоҳнинг планировкаси тарқоқ Шарқ бўлиб, арк ва мудофаа деворларига эга. Бу ердан ибодатхона қазиб ўрганилган. Ибодатхона топилмаларига кўра, Жарқўтонликлар олов ва сувга сиғинганлар. Адабиётларда таъкидланиб келинаётган Жарқўтон ёдгорлигининг умумий майдони 100 гектардан ошиқ деган маълумотни нисбий тушунча деб қараш керак. Ёдгорликнинг горизонтал стратиграфиясини инобатга олсак, бир вақтда 100 гектарлик майдонда шаҳар фаолият этмаган. Ёдгорликнинг қабристон жойлашган тепаликларини шаҳар ҳудудидан ажратадиган бўлсак, янада соддароқ шаҳар бўлганлиги кўринади. Булар «арк» ва унинг атрофида жойлашган саккизта катта патриархал уруғ жамоалари мажмуасидан иборат бўлган «шаҳристон»дир. Тепаликлар баландлиги жиҳатидан бир-биридан унчалик фарқ қилмайди.
Аркнинг умумий майдони 3 гектарни ташкил этиб, у сомон қўшилган ҳом ғиштдан ишланган қалин мудофаа деворлари билан ўраб олинган. Деворнинг қалинлиги 3 метр, унинг мудофаа қудратини ошириш учун маълум масофада у квадрат шаклда қурилган буржлар билан мустаҳкамланган. Ўз даврида баландлиги 5-6 метрдан кам бўлмаган бу мудофаа иншоотининг бизгача сақланган қисмлари ҳозирда 1 метрдан ошмайди. Аркнинг ички қисми кичик тепаликлар мажмуасидан иборат. Бу ерда А.А. Асқаров томонидан қазилган стратиграфик шурф натижасида Сополли маданияти ашёлари билан бирга Кучук I даврига оид сополлар мажмуаси топилган.
Т.Ш. Ширинов томонидан аркнинг ғарбий қисмида сарой, жануби-шарқий ва шарқий қисмларида аркнинг мудофаа девори очиб ўрганилган19
Жарқўтон аркининг мудофаа деворлари - фортификация масаласи ҳам, бизнинг фикримизча, ўз ечимини топиши зарур. Жарқўтон арки 1,20-1,50 метр қалинликдаги деворлар билан ўралган. Арк ичида жойлашган сарой эса 4,5 метрлик деворга эга эканлиги Т.Ш. Ширинов томонидан аниқланган3. Жарқўтон аркини ўраб турган девор фортификация вазифасини бажарганми ёки Жанубий Туркманистон энеолит даври ёдгорликларидаги сингари совуқ шамолларга тўсиқ вазифани бажарганми деган саволлар ўз ечимини топиши керак. Шу мақсадларда аркда қазиш ишлари давом эттирилди. Археологик қазиш ишлари аркнинг шарқий, жанубий ва марказий қисмларида олиб борилди. Жарқўтон аркининг шарқий қисмида олиб борилган қазишмалар натижасида 4 та хонадан иборат оила яшаган уй қолдиғи очилди. Бу уй бита қурилиш давридан иборат бўлиб, Сополли маданиятининг Жарқўтон босқичига оид. Хоналари узунчоқ - коридорсимон шаклда20. Уй деворлари хом ғиштдан терилган (58х24х14; 62х30х17 см). Деворлар баландлиги 0,20 метрдан 1,20 метргача сақланган. Уйнинг поллари сомон сувоқ билан шувалган, айрим жойларига - эшик атрофларига тош тўшалган. Уйнинг умумий кўриниши тўғри тўрт бурчак шаклли бўлиб, бурчакларига меъморий тиргаклар (контрфорс) қурилган. Уйнинг умумий узунлиги 16 метр, эни 10,5 метр.
Сўнгги йиллардаги тадқиқотлар натижаларини умумлаштирган А.Асқаров Жарқўтонни, умумий майдони 100 гектардан кам бўлмаган шаҳар-давлат сифатида изоҳлайди. Шунингдек, Э.В.Ртвеладзе ўзининг сўнгги йиллардаги ишларидан бирида Ўзбекистон ҳудудидаги илк давлатчилик масалаларига тўхталиб, мил. авв. II минг йилликнинг иккинчи ярми-Ўзбекистон жанубида эмбрионал шаклдаги давлатга ўхшаш тузилма қарор топади, давлатнинг бундай намунаси Жарқўтонда ўз аксини топган дейиш мумкин, деган фикрни илгари суради.
Тадқиқотлар таҳлилидан шундай хулоса чиқаришимиз мумкинки, Шимолий Бақтриянинг қадимги шаҳарлари узоқ давом этган тарихий жараёнлар ва турли: ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий ва табиий-географик омилларнинг таъсири натижасида шаклланиб келган. Қадимги Шарқ ва маҳаллий кўринишдаги урбанистик маданиятнинг уйғунлашуви қадимги Бақтрия шаҳарсозлигининг асосини ташкил этади. Кейинроқ эса ўзига хос бўлган шаҳар маданияти мустақил равишда ривожланади.
Шундай қилиб, милоддан аввалги II минг йилликнинг II ярмида Ўрта Осиё воҳаларида деҳқончилик билан шуғулланган қабилалар билан бир қаторда, тоғ олди районлари, чўл ва дашт зоналарида чорвадор қабилалар кенг тарқалган эди. II минг йилликнинг охирларида уларнинг деҳқончилик жамоалари худудларига кириб келиши Ўрта Осиёда этник жараёнларнинг фаоллашувига ва ўзаро товар алмашинувининг кучайишига ижобий таъсир кўрсатди. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, ўтроқ ва чорвадор қабилалар ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқалар мулкий тенгсизликни тезлаштирди. Натижада, ибтидоий жамоа тузумига зарба берилиб, унинг негизида синфий жамиятнинг шаклланишига замин яратилди. Ана шундай туб ўзгаришлар асосида икки хил хўжалик жамоалари орасида этник алоқалар кучайди. Ўрта Осиё худудида юз берган миграция ва этник жараёнлар ўзбек халқининг дастлабки этник қатламларини шаклланишида муҳим ўрин тутган.
[1] Асқаров А. Ўзбекистон тарихи (Энг қадимги даврлардан эрамизнинг V асригача). – Тошкент, 1994. 61-б

Download 67.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling