Кафедраси алимжонова Ж. И


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/60
Sana19.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1786968
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   60
Bog'liq
sopol va chinni kitob

 
 
3. Нафис керамика массаларини тайёрлаш 
 
 Чинни-фаянс буюмларини ишлаб чиқариш технологиясида уч турдаги 
массадан фойдаланилади: 
1) 
пластик хамирсимон 
2) 
суюқ 


41 
3) 
кукунсимон 
Пластик масса асосида чинни, фаянс, тош керамика идишлари, 
изоляторлар, қувурлар ва бошқа техника учун тавсияланадиган буюмлар 
олинади. 
Суюқ масса асосида мураккаб шаклга эга бўлган буюмлар, масалан, 
санитар ва хўжалик фаянси олинади. 
Кукунсимон массадан буюмларни пресслаш усулида ишлаб чиқарилади. 
Бу усулда турли хил кошинлар, электротехника чиннисининг турли хиллари 
ва бошқа буюмлар олинади. Нафис керамика массаларига олинаётган 
буюмларнинг турига қараб қуйидаги талаблар қўйилади: 
а) масса таркибига кирган барча компонентларнинг заррачалари унинг 
ичида баробар тақсимланиши керак. 
б) масса таркибидаги сув ёки пластификаторлар қаттиқ материал 
зарралари орасида баробар тақсимланиб, унга керакли бўлган шакллаш ва 
қуйиш хусусиятларини бериши керак. 
в) керамика массаси таркибидаги аралашма ҳолида мавжуд бўлган ҳаво 
технологик жараёнларни мураккаблаштириб юбориши ва чиқитлар 
миқдорини кўпайтириб юбориши туфайли минимал миқдорда бўлиши керак. 
Одатда массани вакуумлангандан сўнг унинг ичидаги ҳавонинг миқдори 3% 
гача камайтирилади.
Пластик ва шликер массаси таркибидан ҳавони чиқариб юбориш 
уларнинг шаклланиш хусусиятини оширади, тайёр маҳсулотнинг механик 
мустаҳкамлигини, кимёвий бардошлигини ва диэлектрик кўрсаткичларини 
кўтаради. 
Пластик усулда шаклланувчи массани тайёрлаш. Пластик 
массасининг намлиги унинг таркиби ва шаклланиш усулига қараб 14% дан 
25% гача бўлади. Бунинг учун аввал тупроқли ва тошсимон материаллар 
майдаланиб, кейин аралаштириладилар ва суспензия ҳосил қилинади, сўнгра 
эса улар қисман сувсизлантирилиб, бир жинсли структурани ҳосил қилиш 
мақсадида пишитилади. 


42 
Массани тайёрлаб олиш масса компонентларини золдирли тегирмонда 
биргаликда ёки алоҳида майдалаш усулида олиб борилади. 
Биргаликда майдалаш усулида тупроқ материалларини ёйилтириш 
жараёни тошсимон материалларни туйиш жараёни билан биргаликда 
золдирли тегирмонларда олиб борилади. Бунда тегирмонга аввал тошсимон 
материаллар, буюм синиқлари, бентонит ва 5% миқдордаги тупроқ 
киритилади, кейин 8,5-10,5 соат майдаланганидан сўнг каолин ва тупроқ 
ҳамда электролитлар юкланади. Биргаликда майдалаш яна 2-3 соат давом 
этади. 
Алоҳида майдалаш усулида тегирмонга сув солиниб, барча кварц 
материаллари, 5-7% тупроқ, 1-2% бентонит, тайёр маҳсулот синиқлари, 
ЮАМ (юза актив моддалар - сульфат спиртли барда) 1% миқдорида 
киритилади ва уларни 2,5-3 соат давомида майдаланади. Кейин тегирмонга 
дала шпати ва биринчи куйдириш чиқиндилари солиниб, уларни яна 4-5 соат 
давомида 
майдаланади. Тегирмонни 
тўлдириш 
85-95% 
хажмгача 
бажарилади. 
Золдирли 
тегирмонга 
тушириладиган 
хом-ашъё 
материаллари 
тегирмонннинг туширгичи тепасида жойлашган бункерларга тўкилади. 
Бункерларнинг остига эса электр тарозили аравачалар ўрнатилади. Золдирли 
тегирмонлардаги майдалаш жараёни элакдан ўтказиш орқали назорат 
этилади. Умумий ҳисобда майдалаш вақти 5-8 соатни ташкил этади. 
Золдирли тегирмонларда тайёрланган суспензия ва ёйилтирилган тупроқ 
йиғма аралаштиргичларга туширилади. У ерда суспензиянинг температураси 
чинни массаси учун 25-30 
о
С, фаянс учун 40-45
о
С қилиб ушлаб турилади. 
Суспензияни ташиш мажбурий равишда насослар ёрдамида амалга 
оширилади. Бунда мембранали, поршенли ва винтли насослардан 
фойдаланилади. 
Суспензиядан пластик массани ҳосил қилиш учун унинг намлиги 55-60% 
дан 20-25% гача камайтирилади. Бу жараён чинни-фаянс ишлаб чиқаришда 
кўпинча фильтрпресслар ёрдамида амалга оширилади (31-расм). 


43 
Конструкцияси бўйича фильтрпресслар камерали ва рамали бўлади, 
кўпинча камерали фильтпресслар ишлатилади. Бунда фильтрпресснинг 
марказий каналига берилган массанинг суспензияси рамалар орасидаги берк 
бўлган ва мато билан ўралган бўшлиқни тўлдиради. Бунда суспензия 
таркибидаги сув мато орқали сизиб ўтиб, четки каналлар орқали пастга оқиб 
тушади ва у ерда йиғилади. қаттиқ заррачалар мато юзасига чўкиб ўтириб 
қолади ва унда корж сифатида йиғилади. Улар рамаларни ажратиш ёрдамида 
прессдан бўшатиб олинади. 
11-расм. Камерали фильтрпресс 
а-умумий кўриниши, б-фильтрловчи материалли рама, 1-цилиндр, 2-
кран, 3-таянч ҳалқа, 4-ҳалқа, 5-сиқувчи плита, 6-рама дастаги, 7-рама 
дастагининг таянчи, 8-канал, 9-штанга, 10-насос, 11-гайка, 12-мато, 13-
керамик масса коржи 
Фаянс массасини фильтрлаш учун чинниникига қараганда 2-3 баробар 
кам вақт кетади. Масса таркибига 2-4% буюмлар синиғи қўшилса, 
фильтрлаш тезлиги ошади. Бундан ташқари, суспензияни 35-45
о
С гача 
иситиш, суспензияга 0,25% миқдордаги уксус ёки чумоли кислотасини 
қўшиш, полиакрилатлар ёки полиакриламидлар қўшиш ҳам яхши натижалар 
беради. Коржларнинг пастки ва ўрта қисмида ёвғонлаштирувчи материаллар, 
юза қисмида эса тупроқ материаллари тўпланади. Фильтрпрессларда хар 50-
60 циклдан кейин матоларни ўзгартириб турилади. Фильтпресснинг ишлаш 


44 
даври чинни массаси учун 1,5-2 соатни, фаянс учун 2,5-3 соатни ташкил 
этади.
Фильтпрессдан чиққан массанинг пластиклиги ва бир жинслилигини 
ошириш учун уни винтли масса мялкалардан ўтказилади (32-расм). Бунда 
масса таркибидаги хавонинг йирик пуфакчалари чиқиб кетиб, унинг 
ғоваклилиги камаяди ва тайёр маҳсулот сифати ошади. 
Массани вакуумлар жараёнида қуйидаги операциялар бажарилади: 
-массани юпқа тасмаларга бўлинади; 
-массадан ҳаво чиқариб юборилади; 
-вакуумланган масса монолит брус ҳолида зичлантирилади. 
12-расм. Вакуумли массамялка 
1-қабул камераси, 2-винтли пресс, 3-майдалагич, 4-вакуум камераси, 5-
қуйи мялка, 6-мундштук. 
Вакуум камерада 700-740 мм симоб устуни даражасида сийракланиш 
ушлаб турилади. Пластик массани тайёрлаш тизими 33 расмда берилган: 
Майдаланган Майдаланган Майдаланган Ёйилтирилган
кварц дала шпати буюмлар синиғи тупроқ ва каолин 




Туйиш (золдирли тегирмон) 

Тупроқ ва тошсимон материалларни 


45 
аралаштириш (винтли аралаштиргич)

Элакдан ўтказиш ва электромагнит 
ёрдамида тозалаш (вибро элак ва электромагнитли сепараторлар) 

Қисман сувсизлантириш (фильтрпресс) 

Массани вакуумлаш ва тиндириш (масса мялка) 

Массани омборга ташиш. 
13-расм. Пластик массани тайёрлаш тизими. 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling