Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув
Download 1.43 Mb.
|
2 5325613237763320393
- Bu sahifa navigatsiya:
- Берилган топшириқни бажариб бўлгандан сўнг.
- Англаш босқичида.
- Мулоҳаза қилиш босқичида.
- Ўз таассуротларини қайта қуришда.
- С у ҳб ат у сули
Фаоллаштирувчи саволлар.
Даъват босқичида. Дарс мавзусига оид қандай маълумотларни биласиз? Бу тўғрисида сиз олдиндан нималарни биласиз? Буни сизга нима аҳамияти бор? Нимани тушунмадингиз, лекин уни билишни хоҳлайсизми?” Берилган топшириқни бажариб бўлгандан сўнг. Сиз нимани англадингиз? Бу сизда қандай сезгиларни пайдо қилди? Бу материалда қайси саволлар жавобсиз қолган? Сизни бирор таклифингиз борми? Англаш босқичида. Бу материалдан сиз қандай янги маълумот олдингиз? Бу тўғрида сизнинг фикрингиз қандай? Бунинг аҳамияти нимада? Сизда нима чуқурроқ таассурот қолдирди? Буни сизнинг тажрибангизга алоқаси борми? Бу яхшими ёки ёмонми?” Мулоҳаза қилиш босқичида. Мени бу ҳақдаги фикрим қандай? Бундан биз қандай хулосаларга келишимиз мумкин? Бу ахборот менинг билганларим билан қандай боғланишга эга? Бу ғоялар таъсирида менинг қарашларим қандай ўзгаради? Ўз таассуротларини қайта қуришда. Биз бундан қандай хулосага келишимиз мумкин? Биз бу билимларни қаерда қўллашимиз мумкин? Нимани қўшиш ёки чиқариб ташлаш мумкин? Ютуқ ва камчиликлар нимада деб биласиз? Ўхшаш фикрларни ҳам кўриб чиқдингизми? Қандай таклифларингиз бор? Таълим олувчилар билиш фаолиятини фаоллаштиришда педагогнинг саволлари билан биргаликда таълим олувчиларнинг ўзаро ва педагогга берган саволлари ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади, шунинг учун ҳам уларни қўллаб-қувватлаш зарур. Мақсадларни аниқлаштиришга жуда кўп вақт сарфланади, лекин бу педагог фаолиятининг муҳим томонларини таълим жараёнини режалаш, назорат қилиш ва баҳолашни қамраб олганлиги эса унинг аҳамиятини янада оширади. Педагогикада таълим олувчиларнинг саволлар ва жавоблар тизими суҳбат дейилади. Суҳбат усули атрофлича ўйланган саволлар ёрдамида педагог билан таълим олувчилар орасидаги алоқани кўзда тутиб, уларнинг мустақил фикрлашини янги тушунчаларни эгаллашга олиб келади. Уни қўллашда саволларни қўйиш, уларнинг жавоб ва мулоҳазаларини муҳокама қилиш, хулосаларни шакллантириш, жавобларни тузатиш усулларидан фойдаланилади. Суҳбат давомида педагог таълим олувчилар томонидан кимёвий терминлардан тўғри фойдаланишига алоҳида эътибор қаратади. Бу турли тушунтиришлар билан олиб борилади ҳамда уларнинг қабул қилиши аниқлаштирилиб борилади. Муаммоли вазиятнинг юзага келишида факт ва натижа ўртасидаги алоқа бирданига очилмайди, аста-секин бўлади. Бунда савол туғилади: Бу нима? (масалан, турли предметларни сувга туширамиз: биттаси чўкади, бошқаси чўкмайди); материалнинг айрим қисмларини баён қилгандан кейин таълим олувчи тахмин қилиши керак (масалан, муз эриши, иссиқ сув билан тажриба қилиш, масалани ечиш); баъзан, айримлари, фақат айрим ҳолларда каби сўзлардан фойдаланиш ўзига хос билиш белгилари бўлиб хизмат қилади; фактни тушуниш учун уни бошқа фактлар билан солиштириб кўриш, муҳокама тизимини яратиш, яъни айрим ақлий операцияларни амалга ошириш лозим (масалан, турли ўлчовларни қилиш, гуруҳ билан ҳисоблаш). Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling