Когнитив соҳа бўйича Блум таксономияси тоифаларини ифодаловчи феълларнинг рўйхати.
- билиш: далил, атама, белги, туркумлаш, баҳолаш мезонлари, муаммони ҳал қилишда қўлланиладиган усул, ҳодисаларни тушунтириш ва олдиндан кўра олиш;
- тушуниш: мазмунни бир тизимдан бошқасига айлантириш, изоҳлаш, олинган натижаларни татбиқ этиш;
- қўллаш: услуб, ҳамда тушунча ва топшириқларни амалиётда қўллаш;
- таҳлил қилиш: бир бутун нарса (ҳодиса)ни қисмларга ажратиш, улар ўртасидаги боғланишларни тузиш, қисмларни таҳлил қилиш, яхлитликни ташкил қилиш тамойилларини билиш;
- синтез: янги таркиб ҳосил қилиш мақсадида берилган қисмларни умумлаштириш, иш фаолияти режасини тузиш, берилганларга асосланиб яхлит қиёфани яратиш;
- баҳолаш: мақсадга мувофиқ ҳолда қўлланилган материал ёки услубларни баҳолаш, муносабат билдириш. Ички ва ташқи мезонлар асосида баҳолаш.
Турли муаммоларни ечиш ва илмий тушунчаларни ўзлаштиришда айниқса, таҳлил, синтез, қўллаш, баҳолаш каби жараёнлар ёрдам беради. Қўлланилган муаммонинг аниқ мақсадига кўра, бу жараёнлар ўз хусусиятига эга.
Когнитив соҳадаги ўқув мақсадлар тоифалари (Блум таксономияси).
1. Билиш - бу тоифада ўтилган материални эслаб қолиш ва такроран сўзлаб беришни англатади. Мазмуни турлича аниқ далиллардан бошлаб, то яхлит назарияларгача бўлиши мумкин. Бу тоифанинг умумий белгиси тегишли маълумотларни эслаб қолишдир.
Бунда таълим олувчи: қўлланиладиган ибораларни, аниқ далилларни, иш-ҳаракат тартиби услубларини, асосий тушунчаларни, қоида ва тамойилларни билади.
2. Тушуниш - қуйидагилар ўтилган материал аҳамиятини тушуниш қобилиятининг кўрсаткичлари бўлиш мумкин: материални бир шаклдан иккинчи шаклга ўзгартириш, бир «тил» дан иккинчи «тил»га айлантириш (масалан, оғзаки шаклдан математик шаклга). Шунингдек, таълим олувчи томонидан материални тушунтириб берилиши ва қисқача баён қилиниши (интерпритация) ёки ҳодиса ва воқеаларнинг бундан кейинги боришини тасаввур этиши (оқибати ва натижасини олдиндан айтиб бериши) ҳам тушуниш кўрсаткичлари бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |