Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Download 1.43 Mb.
bet75/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Бунда таълим олувчи - материалнинг мантиқий тузилишини ёзма матн шаклида баҳолайди, хулосаларни берилган катталикларга мослигини баҳолайди, ички ва ташқи мезонлардан келиб чиққан ҳолда у ёки бу фаолият аҳамиятига баҳо беради (муносабатини билдиради).
Аниқлаштирилган мақсадларнинг бир неча турлари бўйича феъллар рўйхати.
1. Умумий мақсадларни ифодаловчи феъллар. Таҳлил қилиш, ҳисоблаш, фикрни айтиш, намойиш қилиш, билиш, баҳолаш, тушуниш, ўзгартириш, фойдаланиш, яратиш ва ҳ.к.
2. Ижодий турдаги мақсадлар учун қўлланиладиган феъллар. Бир шаклни турли кўринишларда такрорлаш, шаклларни ўзгартириш, такомиллаштириш, қайта гуруҳлаш, олдиндан айтиб бериш, савол қўйиш, қайта ташкил этиш, синтез қилиш, тизимлаштириш, соддалаштириш ва ҳ.к.
3. Оғзаки ва ёзма нутқ соҳасини англатувчи феъллар. Мулоқатга киришиш, фикрни ифодалаш, розилик билдириш, мақтов, ҳамкорлик қилиш, табассум қилиш, иштирок этиш ва ҳ.к.
Феълларнинг юқоридагига ўхшаш рўйхати бошқа соҳалар - умумий мантиқий операциялар бўйича ҳам таълим мақсадларини аниқлаштиришда тузилиши мумкин.
Таълим мақсадларини бу таксономия асосида аниқлаштириш икки босқичда бажарилади. Биринчисида умумий, иккинчисида таълим фаолиятининг мақсадлари аниқланади. Қисмларга ажратиб аниқлаштирилган мақсадлар жадвал шаклида расмийлаштирилади, устунда фаннинг бўлимлари ёки таълим вазифалари, қаторда эса таълим олувчининг ўзлаштиришдаги интеллектуал фаолиятининг асосий турлари жойлаштирилади (2-жадвал):

2- жадвал


Ўқув мақсадларини туркумлаш



Бўлим мазмуни

Интеллектуал операциялар

Билиш

Тушуниш

Қўллаш

Таҳлил

Синтез

Баҳолаш

1






















2






















Ушбу икки ўлчамли аниқлаштириш таълим мақсадларини белгилашда йўналиш бўлиб ҳисобланади. Ж.Блок ва Л.Андерсен услуби бўйича бу мақсадлар бўлимлар мазмуни бўйича аниқлаштирилади. Сўнгра, ҳар бир бўлим доирасида таълим олувчилар учун янги қисмлар мазмуни аниқланади ва туркумланади. Таълим олувчиларнинг педагог белгилаган ўзлаштириш даражасига мувофиқ бўлган интеллектуал операциялари кўрсатилади.



Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling