Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Педагогик технологияларни қўллаш метод ва воситалари


Download 1.43 Mb.
bet77/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Педагогик технологияларни қўллаш метод ва воситалари. Бугунги кунда педагогик технологиялардан муаммоли ва ахборотли маъруза, визуал ўқитиш ҳамда матбуот конференцияларидан фойдаланиш тажрибаси асосида иш кўрилмоқда. Фаол таълим методларининг тадқиқотчилари (И.Д.Зверев, М.И.Махмутов, Ю.К.Бабанский) таълим методларини қуйидаги уч гуруҳга ажратадилар: оғзаки, кўргазмали ва амалий.
Таълим методлари усуллардан таркиб топади. Айни вақтда педагогикада қуйидаги фаол методлар қўлланилмоқда:
1. Микротаълим (ўқув материали бўлимларининг кичик қисмларини маълум кетма-кетликда ишлаб чиқиш). Мазкур таълим тарафдорлари кўп қирралиликни дарсни кириш қисмининг муҳим элементи сифатида тавсия этадилар.
2. Таълимнинг модул технологияси (баённинг дидактик бирлиги ва тест). Дидактик бирликка қўшиш, кўпайтириш, конспектлаштириш, сана ва сўзларни эсда сақлаб қолиш услублари, тест ўтказиш, оптималлаштириш ва бошқалар киради.
3. Мавзулар мазмунига мувофиқ билимларни мажмуалаш (биринчи дарс – ахборотли, иккинчи дарс - муаммоли, учинчи дарс - амалий, тўртинчи дарс - мустаҳкамлаш, тест ўтказиш тарзида).
4. Илғор воситалар ёрдамида ўқув матнларини қисмларга бўлиб (муайян кетма­кетликда, узлуксиз) ўрганиш.
5. Ишбилармонлик ўйинлари (масалан, «Лабиринт», «Муаммолар майдони» кабилар)ни қўллаш.
6. Муаммоли таълим методлари (ўзлаштирилиши зарур бўлган билимлар ҳажмини аниқлаш, муаммолар таҳлили, фанлараро алоқаларни ўрганиш, муаммоларни мустақил ҳал этишга тайёрлаш).
7. Мавжуд муаммоларни ҳал этувчи вазиятли таҳлил («вазият­тасвир», «вазият­баҳо», «вазият­муаммо», «вазият­машқ»).
8. Педагогик тренинг (тез ўқиш ва ёзиш машқи, фикрлаш техникаси, графология, имо-ишора, тақлид ва пантомимика услубларини эгаллаш).
9. Таълим олувчилар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш.
10. Педагогик квалиметрия (таълим олувчини компьютер воситасида тестдан ўтказиш).
11. Дастурли таълим.
12. Ўқув предметлари бўйича яратилган аудиовизуал курс дастурлари асосидаги таълим.
13. Педагог фаолиятини илмий асосда ташкил этиш.
Таълимни жуфтлик ёки гуруҳли шаклларда ташкил этиш ғояси негизида қуйидаги: билим – тажриба – таълим олувчи модели шаклланади. Бу модель моҳиятини ёритувчи парадигма гуруҳли деб номланиб, у таълим олувчиларнинг: ўқув фаолияти доирасида ўз­ўзини англаш; вақтнинг самарали ўтишига эришиш; қайта алоқа сифати ва сонини орттириш; дидактик материаллар сифатини яхшилаш; ўз­ўзини бошқариш тизимини кенгайтириш; ривожланган таълим тизимини жорий этиш; янги курсларни лойиҳалаш; ўқув режаси мазмунини такомиллаштириш; таълим субъектларининг ўқув имкониятларини орттириш; шунингдек, улар фаолиятини баҳолашда қулай воситалардан фойдаланишга хизмат қилади.
Замонавий педагогик технологияга асосланган янги парадигманинг моҳияти интерфаол таълимни кенг кўламда ва мавжуд имкониятлар асосида йўлга қўйишдан иборат. Унга кўра, ҳар бир таълим олувчи ўқув ахборотларини уч манба:

  1. Педагог ёрдамида,

  2. Маълумотлар базаси (муайян фан бўйича ёки ўқув доирасида) ёрдамида;

  3. Таълим олувчилар гуруҳи (улар билан ўзаро фаолиятни ташкил этиш) ёрдамида эгаллайди.

Педагогик технология моделида қуйидаги парадигма акс этади: муаммони қўйиш; кузатиш ва тажриба асосида далиллар тўплаш; далилларни шарҳлаш ва илмий фаразларни илгари суриш; тестлар ёрдамида, назарий ғояларни амалиётга татбиқ этиш йўли билан илмий фаразларнинг ҳаққонийлигини текшириш; хулоса ва тавсиялар тайёрлаш.
Роберт Томаснинг фикрича (АҚШ, Калифорния университети), педагогик технология элементлари орасидаги муносабат уни қўллаш соҳасига оид моделда ифодаланиши мумкин. Педагогик технология мазмунида: бошқарув вазифаси (менежмент); жорий этиш (ривожланиш); таълим воситаларини ишлаб чиқариш вазифалари акс этади. Педагогик технология педагогик жараённи ташкил этишда маълум таълим доирасида билимларни пухта лойиҳалашга шароит яратади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling