Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА УЧРАЙДИГАН АЙРИМ СЎЗЛАРНИНГ ИЗОҲЛИ ЛУҒАТИ


Download 1.43 Mb.
bet122/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА УЧРАЙДИГАН АЙРИМ СЎЗЛАРНИНГ ИЗОҲЛИ ЛУҒАТИ


Амалий дарс. Аниқ мақсадга қаратилган ва педагог томонидан бошқариб туриладиган, аниқ бир топшириқни бажариш учун керакли назарий дарсда олинган махсус билимлар асосида малака ва кўникмаларни шакллантириш мақсадида олиб бориладиган режали дидактик ҳаракатдир. Улар таълимий, тарбиявий ҳамда назарияни амалиёт билан боғлаш функцияларини бажаради. Бу термин педагогикага оид адабиётларда ҳам кенг, ҳам тор маънода изоҳланади. Кенг маънода машқ, семинар (уларнинг барча турлари) ва лаборатория дарсларини умумлаштиради. Амалий дарсларнинг лекциядан фарқланадиган асосий меъёрларидан бири ўқув жараёни қатнашчиларининг биргаликдаги ҳаракатларида ўзига хос характер билан намоён бўлишдир. Улар вазифаларига кўра ҳам фарқланади. Агар лекцияда илмий билимлар асоси баён қилинадиган бўлса, амалий дарсларда билимлар чуқурлаштирилади, кенгайтирилади. Энг муҳими, амалий дарслар таълим олувчи билимини синаш учун ҳам хизмат қилади.
Ахборот технологияси. Объект, жараён ёки ҳодисанинг ҳолати ҳақида янги сифат ахбороти олиш учун маълумотлар йиғиш, ишлов бериш ва узатишнинг восита ҳамда услубларининг жамланмасидан фойдаланадиган жараён.
Баҳолаш турлари. Бошланғич баҳолаш (таълим жараёни бошида таълим олувчининг дастлабки билим, кўникма ва малакаларини аниқлаш учун ўтказилади. Бундай баҳолаш натижалари таълим жараёнининг мазмуни, методлари ва шаклларини танлаш имконини беради). Жорий баҳолаш (мунтазам равишда ўтказилиб, у таълим жараёнидаги ютуқ ва камчиликларни, таълим жараёнининг самарасини тезкор аниқлаб бориш, ўқув жараёнини мувофиқлаштириш ва педагог билан таълим олувчи ўртасидаги қайтар алоқани таъминлаш имконини беради). Якуний баҳолаш (таълим олувчининг таълим жараёнининг маълум давридаги ўзлаштириш натижаларини белгиланган Низом ва стандартларга жавоб беришни аниқлайди). У таълим жараёнининг маълум босқичи якунида ўтказилади ҳамда жорий баҳолаш натижаларини жамлайди.
Билим. Акс этиш шакли, ёритилишини чегаралаш, билиш соҳаси ва предмети, психологик ва умумлаштириш даражасига кўра ажралиб туради.
Акс этиш чегарасига кўра қуйидагилар фарқланади: индивидуал билимлар - воқелик билан ўзаро алоқаси, унинг шахсий тажрибаси, меҳнати ва дунёни билишда юзага келадиган ҳиссий ва ақлий тимсоллар ва уларнинг ўзаро боғланишлари йиғиндиси, ижтимоий билимлар - фан, техника, моддий ва маънавий қадриятларда акс этган атроф-муҳит умумлашмалари ҳосиласи ва билиш натижалари. Акс этиш шаклига кўра қуйидагилар фарқланади: ишоравий, вербал ёки назарий, образли, ҳиссий органларда идрок қилинган ва тимсолларда тавсия этилган, моддий - меҳнат, санъат предметларида мавжуд бўлган, тадбирий - инсонларнинг жорий фаолиятида қайд қилинган билимлар. Билиш соҳаси ва предмети бўйича қуйидагилар фарқланади: гуманитар ва аниқ математик фанлар, фалсафа, жонли ва жонсиз табиат, жамият, техника, санъат. Психологик даражасига кўра қуйидагилар фарқланади: таниш, тиклаш, тушуниш, қўллаш, автоматик ҳаракат қилиш, муносабат ва билим - эҳтиёж. Умумлашириш даражасига кўра факт-ҳодисалар, тушунча - терминлар, алоқа - қонуниятлар, гипотеза - назариялар, методологик билимлар, баҳолаш билимлари.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling