Дидактик қобилият. Турли вазиятларда кўзланган мақсаднинг мазмун ва моҳиятини, унга эришиш йўлларини ва мазкур йўналишдаги вазифаларни барча ижрочиларга аниқ, равшан, тушунарли қилиб етказа олиш, уларда бу вазифаларни бажаришга масъулият ҳиссини ҳамда қизиқишни уйғота олиш.
Идентификация. Таққосланадиган, ўхшаш дегани. Бу билимлар, тушунчалар, тасаввурлар ва шахсий хислатлар орқали суҳбатдошни тушунишга ҳаракат қилиш, ўзини иккинчи бир шахс билан солиштиришдир.
Идентификациялашган ўқув мақсадлари. Ўқув натижаларининг турли даражалари: асосларни ўзлаштириш, асосларни ўзлаштиришдан маҳоратни эгаллашга ўтиш, материални ўзлаштиришдан маҳорат билан эгалланадиган тўлиқ эгаллашга ўтиш; Блумнинг ўқув мақсадлари таксономияси.
Индукция. Фикрлаш бўлиб, унинг воситасида айрим ёки хусусий фикрлардан умумий фикрлар ҳосил қилинади. Ёки айрим, хусусий хулоса (маълумот)ларга таяниб, умумий хулоса чиқаришга индукция дейилади.
Инновация. (Инглизча innovation) - янгилик киритиш, янгиликдир. У муайян ижтимоий бирликка-ташкилот, аҳоли, жамият, гуруҳга янги, нисбатан турғун унсурларни киритиб борувчи мақсадга мувофиқ ўзгаришлар.
Интеллект. Инсоннинг умуман билиш фаолияти, фикрлаш қобилияти.
Интерактив. Инглизча «interact»дан олинган бўлиб, «Inter» - ҳамкорлик, «act» - ҳаракат дегани.
Интерфаол усуллар. Таълим олувчини фаоллаштирувчи ва мустақил фикрлашга ундовчи, таълим жараёнининг марказида таълим олувчи бўлган усуллар.
Информацион - техник воситалар: кўргазма, намойиш материаллари: педагогик технологияларнинг илм-фан, амалиёт билан боғлиқлигини акс эттирувчи схематик плакатлар; педагогик технологияларнинг илмий-тадқиқот усуллари кўрсатилган плакатлар; таълим мазмунини ташкил қилувчи таълим тамойиллари акс эттирилган кўргазмали плакатлар; маъруза матнлари бўйича ва амалий дарслар мавзулари бўйича тарқатма материаллар
Йўл-йўриқ хариталари. Педагог томонидан оддий операцияларни бажариш учун ишлаб чиқилади ва турлича кўринишда бўлиши мумкин. Бу харитада муайян ишнинг, машқнинг қандай кетма-кетликда эканлиги ёки маълум қоида ва кўрсатмаларга риоя қиилиш шартлиги ҳақидаги йўл-йўриқлар кўрсатилган бўлади.
Касб. Махсус тайёргарлик ва тажриба натижасида маълум бир соҳада касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган билимлар ва амалий кўникмалар мажмуаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |