Педагогик технология. Таълим олувчи шахсига йўналтирилган, демократик ҳамда такрорланувчанлик ўқиш натижаларини кафолатлайдиган таълим жараёнини лойиҳалаш, амалга ошириш ва баҳолашнинг тизимий методи.
Педагогик технология турлари: анъанавий, педагогик жараённи такомиллаштириш; таълим олувчи фаолиятини фаоллаштириш; ўқув материалини дидактик жиҳатдан такомиллаштириш; ўқув жараёнини самарали бошқариш; табиатга мувофиқлаштирилган, ривожлантирувчи.
Педагогик технология манбалари. ижтимоий иқтисодий ўзгаришлар; ижтимоий фанлар; илғор тажрибалар; ватанимиз ва хорижий давлатларнинг таълим-тарбия соҳасидаги замонавий тажрибалари; халқ педагогикаси анъаналари.
Педагогик технологиянинг асослари. Ижтимоий, фалсафий, методологик; дидактик; педагогик, психологик, физиологик, гигиеник, мафкуравий, ҳуқуқий-меъёрий, иқтисодий, тарихий.
Педагогик технологиянинг ишлаб чиқиш кетма-кетлиги. Лойиҳалаштириш, амалга ошириш, таҳлил ва баҳолаш.
Педагогик технологиянинг таркибий унсурлари: таълим жараёнининг умумий лойиҳаси; таълимни ташкил этишга бўлган ижтимоий эҳтиёж; таълим мақсади; таълим мазмуни; шакл, метод ва техник воситалари; таълим олувчи фаолияти; педагог фаолияти; таълим натижаси.
Педагогик неология. (Юнонча “нео” - янги ва “леос” - таълим; янгилик ҳақидаги тушунча) дейилиб, бунда педагогика соҳасидаги ҳар қандай янгиликлар ўрганилади, умумлаштирилади.
Педагогик акциология. (Юнонча акциорма - ҳурият қилмоқ; исботланмайдиган таълимот) дейилиб, бунда педагогик янгиликлар ичида энг самаралилари танлаб олиниб, бу янгиликлар амалиётда қўлланилади.
Педагогик праксология. (Юнонча “пракс” - ҳаракат ва “логос” - таълим; амалиётда қўллаш ҳақидаги таълимот) дейилиб, бунда танлаб олинган педагогик янгиликлар амалиётда қўлланилади.
Педагогик фаолият. Жамиятнинг таълим-тарбияга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида умуминсоний сифатлар ва миллий фазилатларни шакллантиришни илмий асосланган режа-дастурга мувофиқ амалга ошириш, яъни авлодни ҳаётга тайёрлайдиган ижтимоий зарур фаолият тури.
Do'stlaringiz bilan baham: |