Методик. Қатъий кетма-кетликка, тизимга илгаридан ўрнатилган режа, тизимга аниқ риоя қилиш.
Методика. Бирор ишни мақсадга мувофиқ ўтказиш йўллари мажмуаси.
Методология. Билишнинг илмий методи ҳақидаги таълимот. Бирор фанда қўлланиладиган методлар мажмуаси.
Микрософт PowerPoint. Универсал, имкониятлари кенг бўлган, кўргазмали графика амалий дастурлари сирасига киради ва матн, расм, чизма, графиклар, анимация эффектлари, овоз, видеоролик ва бошқалардан ташкил топган слайдларни яратиш имконини беради.
Моделли таълим воситалари. Моделлар, макетлар, тренажерлар, муляжлар.
Модулни ўқитишнинг принциплари. Тизимли квантлаш усули: бу принцип информациянинг сиқиб бериш назарияси, муҳандислик билимлар концепцияси, дидактик бирликларни йириклаш назарияларининг талабларига асосланади. Мотивация (қизиқишни уйғотиш) принципи: бу принципнинг моҳияти, таълим олувчининг ўқув-билим олиш фаолиятини рағбатлантиришдан иборат бўлади. Модуллик принципи: бу принцип, ўкитишни индивидуаллаштиришнинг асоси бўлиб, хизмат қилади. Муаммолик принципи: бу принцип, муаммоли вазиятлар ва дарсларни амалий йўналтирилганлиги, туфайли, ўқув материалининг ўзлаштирилиш самарадорлигини ошишига имкон беради. Когнитив визуаллик (кўз билан кузатиладиган) принципи: бу принцип психолого-педагогик қонуниятлардан келиб чиқади, уларга кўра ўқитишдаги кўргазмалар, нафақат сурат вазифасини, шу билан бирга когнитив вазифани бажарган тақдирдагина ўзлаштириш унумдорлигини оширади. Хатоликларга таяниш принципи: бу принцип, ўқитиш жараёнида доимий равишда хатоликларни излаш учун вазиятлар яратилишига, таълим олувчининг руҳий фаолияти функционал тизими таркибида олдиндан пайқаш тузилмасини шакллантиришга қаратилган дидактик материаллар ва воситаларни ишлаб чиқишга йўналтирилган бўлади. Ўқув вақтини тежаш принципи: бу принцип таълим олувчида индивидуал ва мустақил ишлаш учун ўқув вақтининг захирасини яратишга йўналтирилган бўлади. Тўғри ташкил қилинган модулли ўқитиш, ўқиш вақтини 30% ва ундан ортиқ тежаш имкониятини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |