Маҳорат. Ўзлаштирилган билимлар ва ҳаётий тажрибалар асосида барча амалий ҳаракатларни (шу жумладан дарс беришни) кам куч ва кам вақт сарфлаб бажариш.
Мақсад. Ҳар қандай ҳаракатни бошлашдан олдин ҳаракат якунида эришиладиган нарса ёки ҳодисани бутунлигича ҳамда унинг асосий кўрсаткичлари билан киши тасаввурида пайдо бўлиши. Мақсад реал ва ҳаётий бўлиши мумкин. Реал мақсад илмий асосланган бўлиб, объектив борлиқда содир этиладиган нарса ва ҳодисаларни ўзида намоён қилади. Ҳар бир назарий ва амалий дарс олдиндан белгиланган мақсадларга амал қилиш лозим. Одатда ўқув дастури асосида белгилашимиз мумкин бўлган аниқ бир мақсадга эришилиши лозим. Мақсадлар ёзма равишда назарий дарс режасига киритилади ва мақсад эришилган ёки эришилмаганлиги тест ва топшириқлар ёрдамида текширилади ҳамда мустаҳкамланади.
Материални баён қилишда муаммоли вазият турлари: таълим олувчи қўйилган вазифанинг ечилиш усулини билмайдилар, муаммоли саволга жавоб беролмайдилар; таълим олувчи аввал олган билимларини янги шароитда, ҳолатда фойдаланиш заруриятига дуч келадилар; вазифанинг назарий жиҳатдан ечилиши мумкин бўлган йўли ва танланган усулнинг амалий жиҳатдан қўллаш қийинлиги орасида зиддият юз беради; вазифанинг бажарилишида натижага амалий эришиш ва таълим олувчида уни назарий жиҳатдан асослашга билим етишмаслиги ўртасида зиддият юз беради.
Материални баён қилишда муаммоли вазиятни яратиш усуллари: ҳодисалар, ўрганилаётган тушунчалар моҳиятини тушунтириш учун муаммоли вазифалар қўйиш; олинган билимларнинг амалий тадбиқи усулларини топиш учун муаммоли вазифа қўйиш; таълим олувчини ҳодисалар ва фактлар орасидаги зиддиятлар ва номувофиқликларни тушунтириб беришларига ундаш; илмий тушунчалари ва ҳаётий тасаввурлари орасидаги зиддиятни келтириб чиқарадиган факт ва ҳодисаларни таҳлил қилишга ундаш; таълим олувчини факт, ҳодиса, ҳатти-ҳаракатлар, хулосаларни солиштириш, қиёс қилишга ундаш; таълим олувчини гўё тушуниб бўлмайдиган характердаги ва фан тарихида илмий муаммонинг қўйилишига сабаб бўлган фактлар билан таништириш.
Метод. Грекча сўз бўлиб, йўл, ахлоқ усул деганидир. Табиат ва ижтимоий ҳаёт ҳодисаларини билишнинг тадқиқ қилиш усули. Агар мақсадлар ва мазмунлар аниқ бўлса, айнан шундай методлар танлаб олиниши керакки, улар шу мақсад ва мазмунларни ўлчанадиган натижаларга айлантира олишлари лозим. Бу муносабатда анъанавий ва интерфаол усуллар деб аталган методлар педагог томонидан танлаб олинади ва қўлланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |