Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Download 1.43 Mb.
bet127/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Маъруза функциялари. Бунда ўқитишнинг йўналтирув, ахборот бериш, методологик ва тарбиялов функцияларини рўёбга чиқаришга ёрдам беради. Йўналтирув функциясида таълим олувчининг диққати ўқув материалининг асосий қоидалари, уни ўрганишдаги ҳамда бўлғуси касбий фаолиятидаги роли ва аҳамияти, уни ўзлаштириш методларига жалб қилинади. Ахборот бериш функцияси педагог томонидан асосий илмий фактлар, қоидалар, хулосаларнинг моҳиятини очиш чоғида амалга оширилади. Ўқитишнинг методологик функциясини қўллаш тадқиқот методларини қиёслашга, илмий изланишнинг тамойиллари ва ёндашувларини аниқлашга ёрдам беради. Ўқитишнинг тарбиялов фунцияси лекция жараёнида ўқув материалига ҳиссий баҳо бериш муносабатларини уйғотиш, қизиқишларини ўстириш, мантиқий фикрлаш ва исботлашни ойдинлаштириш йўли билан амалга оширилади.
Маърузада ҳал қилинадиган асосий вазифалар. Илмий билимларнинг муайян миқдори баён қилинади, таълим олувчига фан ва тадқиқотларнинг методологияси таништирилади, ўқув фаолияти ва ўқув дарсларининг барча турлари орасидаги методик алоқалар кўрсатилади.
Маърузанинг асосий жиҳатлари: ташкилиш (саотлар миқдори, маъруза ва семинар дарслари нисбатини аниқлаш); дидактик (маъруза режасини ишлаб чиқиш, маъруза турини танлаш, кўргазмали воситалар намойиш этиш, аудитория даражасини ҳисобга олиш); услубий (алоҳида маърузаларни ишлаб чиқиш, таълим-тарбия вазифаларини қўйиш, конкрет материални танлаш, мантиқий аппаратни аниқлаш, тажрибани намойиш этиш услубини ишлаб чиқиш, кўргазмалилик, техник воситаларни қўллаш, амалиётдан фактлар киритиш, маърузанинг семинар ва амалий дарсларда акс этишини ҳисобга олиш).
Маърузанинг таркибий қисмлари. Кириш қисми, материални баён этиш, хулоса, саволларга жавоблар.
Маърузанинг типлари: умумий мақсадларга кўра (тарғибот, ташвиқот, тарбияловчи, ривожлантирувчи); мазмунига кўра (академик, оммавий); дидактик вазифаларига кўра (кириш, жорий, якуний-умумлаштирувчи, йўналиш берадиган ва таҳлилий); таъсир этишига кўра (ҳиссиётларга таъсир этиш, тушуниш, эътиқодлар даражасидаги).

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling