Узлуксиз таълим. Малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг асоси бўлиб, таълимнинг барча турларини, давлат таълим стандартларини, кадрлар тайёрлаш тизими тузилмаси ва унинг фаолият кўрсатиш муҳитини ўз ичига олади.
Узлуксиз таълим принциплари. Таълимнинг устиворлиги, демократлашуви, инсонпарварлашуви, ижтимоийлашуви, миллий йўналтирилганлиги, тарбия билан узвий боғлиқлиги, иқтидорли ёшларни аниқлаш.
Узлуксиз таълим турлари: мактабгача; умумий ўрта; профессионал таълим; олий; олий таълимдан кейинги; кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш; мактабдан ташқари таълим.
Усул. Бирор нарса, ҳодиса, жараённи ўрганиш, амалга ошириш тартиби.
Эвристик. Йўналтирувчи саволлар бериш йўли билан ўқитиш тизими.
Эстетик тарбия. Гўзалликни ҳис қилиш, атроф-муҳитдаги гўзалликни пайқай олиш ва тушунишга бўлган қобилиятни тарбиялаш.
Ўргатишнинг асосий қоидалари. Тушунарлидан-тушунарсизга, яқиндан-узоққа, осондан-қийинга, - аниқдан-мавжудга, умумийдан-ҳусусийга, умумлаштирилгандан-яккага.
Ўқитиш технологияси. Биринчидан, педагогик технологияни жараёнли-ҳаракат аспектини англатади. Бу таълим жараёнини ўзгарувчан шароитларда ажратилган вақт давомида истиқболлаштирилган натижаларига кафолатли эришишга ва конкрет таълим-тарбия жараёнларини амалга оширишни инструментал таъминловчи, усул ва воситалар (технологик операциялар)нинг тартибли бирлигини ўзида мужассамлаштирган таълим моделини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг технологик жараёни, иккинчидан, педагогик технологиянинг жараёнли-баёнли аспектини ифодалайди. Бу мақсадни амалга ошириш ва истиқболда белгиланган натижаларга эришиш бўйича педагогик ҳамда ўқув фаолиятини лойиҳасини бажариш лозим.
Ўқитиш ва ўқиш цикли: дастлабки шарт-шаоритларни ўрганиш; ўқув мақсадлар ва ўқув мазмунларини белгилаш; назарий ва амалий дарс режаларини ишлаб чиқиш; ўқув-дидактик материалларни тайёрлаш; назарий дарс ва амалий дарсни ўтказиш; билим ва кўникмаларни баҳолаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |