Таълим сифатини бошқаришнинг асосий методлари. Маъмурий омиллар (ташкилий кўрсатма берувчи, бошқарув ходими нуфузига асосланади. Улар мавжуд ўқув режалари ва дастурларини, таълим жараёнининг пухта тайёрланган графигини, таълим олувчи билимини текшириш, уларни қайта ишлаш, таҳлил қилишни ўз ичига олади). Психологик-педагогик омиллар (бошқарув ходимининг қўл остидагиларини таълим сифатини бошқариш натижаларини кузатиб бориш зарурлигига ва мақсадга мувофиқлигига ишонтира олиш қобилиятига асосланган). Иқтисодий омиллар (педагогик ходимлар меҳнатини моддий рағбатлантиришнинг турли усуллари киради. Булар таълим олувчи эришган мувоффақият, билим эгаллашнинг энг самарали усули ишлаб чиқилганлиги, ишлаб чиқариш таълимида таълим олувчининг меҳнати меъёрлаштирилганлиги учун устамаларнинг табақалаштирилганлиги).
Таълим сифатини бошқаришнинг умумий функциялари: таълим муассасасини ривожлантириш стратегиясини тегишли ҳужжатларда расман ифодаланган таълим сифати асосий йўналишлари ва мақсадларига мувофиқ ҳолда белгилаш; таълим сифатини баҳолаш; таълим сифати мониторинги, яъни таълим тизими фаолияти жараёнини доимий назорат қилиб бориш; таълим сифати тизимини таъминлаш.
Педагогнинг шахсий сифатлари. Талабчанлик, ҳалоллик, дўстоналик, маҳоратлилик,референтлик, одиллик, хушмуомалалик.
Таълим олувчиларнинг ўзлаштириш даражасига ўқитиш методларининг таъсир даражаси: маъруза эшитганда 5%; ўқиш-ўқиганда 10%; видеоусул, намойиш-кўрганда 20%; тажрибани намойиш қилиш-кўрган ва эшитганда 30%; баҳс-мунозара-муҳокама қилганда 40%; машқлар - ўқиган, ёзган, гапирганда 50%; ишбоп ўйин, кичик гуруҳларда ишлаш, лойиҳалаш, мустақил ўқишда 75%; йўналтирувчи матн, муаммоли вазият, бошқаларни ўқитишда 90%.
Тамойил. (Лотинча “principium” - бошланғич асос) - муайян назария, фан, дунёқараш, ижтимоий-сиёсий тузилма кабиларнинг асосий бошланғич ҳолати.
Технология. Юнонча бўлиб “techne” маҳорат, санъат, “logos” фан, таълимот дегани. Бирор ишда, маҳоратда, санъатда қўлланиладиган йўллар, усуллар мажмуаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |