Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Download 1.43 Mb.
bet130/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Модуллаштириш. Педагогик технология материалларини ажратиш жараёни.
Мотивация. Муайян шахсни муайян мақсадларга эришишга қаратилган фаолиятни рағбатлантириш жараёни.
Мультимедиа. Тасвирли маълумотлар билан ишлашга қодир бўлган восита ҳисобланади. Бу сўз лотинчадан олинган бўлиб маълумот ташувчи восита деган маънони англатади. Мультимедиали компьютерлар сўз, мусиқа ва бошқа овозли маълумотлар, видеомаълумотларни қабул қилади ва улар устида ишлайди. Мультимедиа бу информатиканинг дастурий ва техникавий воситалари асосида ахборотнинг анъанавий ва оригинал турлари асосида ўқув материалларини таълим олувчиларга етказиб беришнинг мужассамлашган ҳолдаги кўриниши.
Муаммоли таълим. Педагог бошқаруви остида таълим олувчи онгида муаммоли вазиятларни шакллантириш ва уларни ушбу муаммоларни ечишга қаратилган мустақил фаолиятни ташкиллашни назарда тутувчи таълим жараёни. Бу жараён натижасида билим, кўникма, малакаларни ижодий ўзлаштирилиши, ривожланишига эришилади.
Муаммоли таълим мақсадлари. Таълим олувчи томонидан билим, кўникма, малакаларни ўзлаштириш, билимлар мустаҳкамлигини ошириш, мустақил фаолият йўлларини ўзлашириш, изланишга қаратилган кўникма ва малакаларни шакллантириш, билиш ва ижодий қобилиятларни ривожлантириш.


Мустақил таълимнинг хусусий-дидактик мақсадлари. Мустақил таълим хусусий-дидактик мақсадининг биринчи типи: бу дастлабки билимларнинг шаклланиши омиллари асосида таълим олувчида шаклланадиган ва улардан талаб қилинадиган малакаларни аниқлашдир. Бу мақсадга етиш учун таълим олувчи томонидан идрок қилинадиган вазифаларни ечиш зарурлиги кўзда тутилади; мустақил таълим хусусий-дидактик мақсадининг иккинчи типи: бунда ўзлаштирилган ахборотлар хотирада қайта ишлашга ва типик вазифаларни, яъни билимларнинг иккинчи босқичини бажаришга қаратилган билимлар шаклланади.
Мустақил иш турлари. Намуналар бўйича мустақил ишлар, реконструктив-вариатив, эвристик (қисман, ижодий), ижодий тадқиқот. Намуналар бўйича мустақил ишлар типик вазифаларни, турли машқларни намуна асосида ечишдир. Реконструктив-вариатив мустақил ишлар нафақат билимларнинг амалий тавсифномасини, балки билимлар тузилмасини қайта ишлаб чиқишни, масала, муаммони ечишда мавжуд билимларни жалб қилишни кўзда тутади. Эвристик мустақил ишлар лекция, лаборатория, амалий дарслар, семинарларда қўйилган айрим масала, муаммоларни ҳал қилиш билан боғлиқдир.
Назарий дарс. Режали ташкиллаштирилган, аниқ мақсадга қаратилган ва педагог томонидан бошқариб туриладиган таълим-тарбия жараёни.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling