Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Download 1.43 Mb.
bet126/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Лаборатория ишлари турлари: техник аҳамиятли ишлар (ўлчов асбоблари билан ишлаш, катталикларни ўлчаш, ва бошқалар); такрорланувчи ишлар (ишни тайёр кўрсатма бўйича бажариш); такрорланувчи-тадқиқот бўйича аҳамиятли ишлар; изланишни талаб қиладиган ишлар.
Лойиҳали таълим. Педагог томонидан махсус ташкилланган (лаборатория) шароитларда амалга ошириладиган натижавий фаолиятдир.
Лойиҳа турлари. Тадқиқотга асосланган лойиҳалар: булар ҳақиқий илмий изланишга яқинлаштирилган бўлиб, ўз ичига муайан мавзунинг долзарблигини асослаш, тадқиқот муаммоси, предмети ва объектини аниқлаш, масала, манбаа, усулларни кўрсатиш, таҳмин қилиш, натижаларни умумлаштириш, хулосалаш, натижаларни ифодалаш, янги муаммоларни белгилашни олади. Ижодий лойиҳа: бажарилиш тартиби қатъий белгиланмаган, лекин кўзланган натижа (газета, фильм, байрам) жанрига бўйсинади. Информацион: маълумотларни йиғиш ва тақдим этиш, фактларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш; булар тадқиқотга асосланган лойиҳаларга ўхшаб кетади, уларнинг таркибий қисми вазифасини ҳам ўташлари мумкин. Бу лойиҳалар иши ҳам тақдимот билан якунланади. Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган лойиҳалар: инсонларнинг маълум гуруҳи манфаатларига йўналтирилган. Телекоммуникацион (информацион) лойиҳалар: лойиҳанинг ушбу тури иштирокчиларнинг ҳамкорлиги компьютерли телекоммуникация воситаси ёрдамида амалга ошади. Бундай лойиҳаларда бир-бирларидан узоқ масофада яшовчи инсонларнинг ўзаро ҳамкорлик қилишлари учун имконият яратилади. Бунда лойиҳанинг умумий мақсади бўлиши, умумий натижага эришишга йўналтирилган, ўртада танланган фаолият усуллари бўлиши шарт.
Лойиҳа устида ишлаш жараёни босқичлари. Ташкилий тайёрлов босқичи: муаммоларни шакллантириш, лойиҳа вазифасини ишлаб чиқиш, танлаш, лойиҳа ишлаб чиқилиши (режалаштириш ва фаолиятни ташкиллаш); технологик босқич: (амалга ошириш), якуний босқич: (натижаларни ифодалаш, тақдим этиш, муҳокама қилиш, рефлексия.
Маъруза. Таълим муассасасида бирор фан мазмунини оғзаки баён қилишга асосланган ўқув жараёни, методи. С.И. Архангельскийнинг таъкидлашича, маъруза педагогнинг барча бойлиги: онги, ҳиссиёти, иродаси, туйғуси, эътиқоди орқали таълим олувчи ички дунёси билан мулоқотда бўлишининг энг самарали, жонли шаклидир.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling