Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Download 1.43 Mb.
bet123/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Билим даражаси. Педагогнинг таълим жараёнида энг зарур бўлган асосий шартларидан бири бўлиб, бошқариш, назорат қилиш, қарорлар қабул қилиш, буйруқ ва кўрсатмалар, насиҳат ҳамда маслаҳатлар беришида илмий асосланган маълумотларга таяниши.
Вербал. Ифодали, оғзаки дегани.
Вербал метод. Ўқув ахборотларини сўз орқали узатиш ва эшитиш орқали қабул қилиш.
Восита. Муайян ўқитиш методи ёки усулларидан муваффақиятли фойдаланиш учун зарур бўлган ёрдамчи ўқув материали.
Давлат таълим стандарти. Узлуксиз таълимнинг муайян босқичида шахс (мутахассис)нинг тайёргарлик даражаси ва мазмунига қўйиладиган минимум талаблар.
Дарс режаси. Асосий ўқув режалаштириш ҳужжатларидан бири бўлиб, уни педагог ўқув дастури ва тақвим мавзуий режа асосида тузади. Унда дарснинг таълим-тарбиявий мақсадлари кўрсатилади ҳамда дарснинг таркиби ва босқичлари, ҳар бир босқичга ажратилган вақт, педагог томонидан изоҳланадиган ўқув материалининг кетма-кетлиги ва мазмуни, мустақил ишларнинг характери ва мазмуни, уй топшириғи ва бошқалар ифодаланади.
Дарс жадвали. Ўқув дарслари жадвали ишлаб чиқилган таълим муассасаси ўқув режаси асосида тузилади ҳамда ўқув куни ва ҳафтаси вақтини таркиблаштириш ҳамда таълим олувчи ва педагог вақтини тақсимлаш воситаси ҳисобланади.
Дарсни режалаштириш. Кутилаётган ўқув натижаларига эришиш мақсадида ўқув жараёнига тайёргарлик кўриш, таълим методларини танлаш, тарқатма материаллар ва ўқув-дидактик воситалар тайёрлаш.
Дарс режасини тузиш ҳолатлари. Дарс мақсади ва вазифалари, таълим олувчилар нималарни эслаб қолишлари, ўзлаштиришлари ва қандай кўникмаларга эга бўлишлари кераклигини белгилаш; дарс мавзуси ва уни баён этиш режасини белгилаш; сўров ўтказиш бўйича саволлар тузиш; таълим олувчининг мустақил ишлаши учун топшириқларни тайёрлаш; уйга вазифа.
Дарс ишланмасининг намунавий кўриниши. Дарс мавзуси, дарснинг таълимий мақсади, дарснинг тарбиявий мақсади, дарснинг ривожлантирувчи мақсади, дарсни жиҳозлаш, дарсда фойдаланадиган технология, асосий тушунчалар ва таянч билимлар, дарснинг бориши.
Дедукция. Фикрлаш (келтириб чиқариш) бўлиб, унинг воситасида умумий фикрлардан айрим, хусусий фикрлар келтирилиб чиқарилади. Умумий маълумотларга таяниб айрим, хусусий хулоса чиқариш дедукция дейилади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling