Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Назарий дарс ўтказишда қўлланиладиган босқичлар


Download 1.43 Mb.
bet131/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Назарий дарс ўтказишда қўлланиладиган босқичлар. Қизиқтириш, такрорлаш, янги мавзу баёни, ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш, анализ ва синтез, баҳолаш ва уйга вазифа бериш.
Назарий дарс ва амалий дарсларни режалаштириш даражалари. Бутун таълим даври, бир ўқув йили, бир семестр, бир ой, бир хафта, бир кун, назарий дарснинг бир соати даражаларида.
Назорат. Юзага келаётган муаммоларни улар ўта жиддий тус олмасидан туриб аниқлаш ва ҳал этиш.
Ноанъанавий таълим технологиялари турлари: ҳамкорликда ўрганиш (таълим олувчининг билимни ўзлаштириш, сингдириш, мустаҳкамлаш бўйича репродуктив фаолиятини таъминловчи, маҳорат ва малакани кетма-кетлик бўйича таълим олувчининг бевосита бошчилигида ишга солишни ташкил этишга асосланган ўқитиш ва билим олиш модели); моделлаштириш (реал ҳаётда ва жамиятда юз берадиган ҳодиса, жараёнларнинг ихчамлаштирилган, соддалаштирилган кўринишини аудиторияда яратиш, уларда таълим олувчининг шахсан қатнашиши ва фаолият эвазига таълим олишини кўзда тутувчи метод); тадқиқот (таълим олувчи томонидан муаммони тушуниш ва ечиш, мустақил билим олишни кучайтирадиган ва шунга ўхшаш усуллар йиғиндиси).
Педагогик малака. Муайян тоифадаги вазифаларни ҳал қилиш имкониятига эга бўлган мутахассиснинг касбий педагогик тайёргарлиги даражаси ва тури.
Педагогик маҳорат. Педагогик жараённи билиш, уни ташкил эта олиш, ҳаракатга келтира олиш, педагогик жараённинг юқори самарадорлигини белгиловчи шахснинг иш сифати ва хусусиятлари синтези.
Педагогик маҳорат даражалари: репродуктив (ўта паст); мослашувчан (паст); локал (чегараланган).
Педагогик мулоқот. Таълим олувчининг мақсадлари ҳамда уларнинг биргаликдаги фаолиятлари мазмунидан келиб чиқадиган ўзаро алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантиришни, бир-бирини англаш ва қўллаб-қуватлашни ташкил этишнинг кўп қиррали жараёни.
Педагогик таъсир усуллари. Ишонтириш, ўргатиш, буюриш, рағбатлантириш, жазолаш.
Педагогик қобилият. Педагогнинг педагогик фаолиятга яроқлилигини ва шу фаолият билан муваффақиятли шуғуллана олишини, шунингдек, педагогик жараёнларни ташкил этиш ва бошқара олишини белгилайди.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling