Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Download 1.43 Mb.
bet136/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Педагогик технологиянинг принциплари, тамойиллари, қоидаларини айтинг.
2. Топшириқлар таълим олувчиларнинг қайси турдаги ўқув фаолияти учун тузилади? а) жорий; б) оралиқ; в) якуний; г) мустақил ўзлаштириш;
3. Педагогик технологияда ўқув мақсадларини аниқлаш соҳалари қайсилар. а) Тушуниш; б) Когнитив; в) Таҳлил; г) Психомотор; д) Аффектив.
4. Мустақил таълим жараёнини лойиҳалашда нималарга кўпроқ эътиборни қаратиш керак?
5. Объектларни тоифалари мураккаблашиб борадиган кетма-кетликда жойлаштириб туркумлаш ва тизимлаштириш ... деб аталади.
6. Блум таксономияси тоифаларининг кетма-кетлигини аниқланг
а) Билиш; б) Тушуниш; в) қўллаш; г) Баҳолаш; д) Синтез; е) Таҳлил.
7. Идентификацияланувчи ўқув мақсадлари бу ўқитиш ... аниқ ўлчаш мумкин бўлган ўқув мақсадларидир.
8. Бихевиористик ўқитиш схемасини кўрсатинг.
а) SRP; в) RS P; б) SP R; г) P R S.
9. Ўқув мақсадларини аниқлаштиришда ... фойдаланилади.
10. Мустақил таълимнинг хусусий-дидактик мақсадларини айтинг.
11. Тест тушунчаси ... томонидан биринчи марта ишлатилган.
12. Тест синовини ривожланишига ҳисса қўшган олимлар.
а) Гамелтон; б) Торндайк; в) Грин; г) Рассел;
13. Билимларни ўзлаштириш сифатини назорат қилишнинг анъанавий услубларидаги камчиликларни айтинг.
14. Тест режасини ишлаб чиқиш кетма-кетлигини аниқланг
а) сонини аниқлаш; б) мақсадларни белгилаш; в) бўлимлар бўйича улушларни аниқлаш; г) ўзлаштириш даражаларига кўра тақсимлаш.
15. Билимларни ўзлаштириш даражалари кетма-кетлигини аниқланг.
а) Билим - танишув; б) Самарадор билимлар;в) Билим - нусха;
г) Ижодий даража.
16. Мустақил таълимда жорий ва оралиқ назоратлар баҳоланадими?
17. Техник диктант қандай ёзилади?
18. Концептуал жадвал қандай тузилади?
19. Мустақил таълимнинг асосий тамойили нимадан иборат?
20. Мустақил таълим мақсад ва вазифалари нималардан иборат?
21. Ўқув жараёнини педагогик технология асосида ташкил этиш педагогга қандай талаблар қўйишини айтинг?
22. Технология сўзи қандай сўздан ташкил топган?
23. Ишлаб чиқаришда технология сўзидан келиб чиқадиган тушунчаларни айтинг.
24. Педагогик технологиянинг асосий вазифалари нималардан иборат?
25. Эвристик мустақил таълим нима?
26. Таълим жараёнига педагогик технологияларни татбиқ этиш механизмини тушунтиринг.
27. Ўқитишнинг ноанъанавий моделлари қайсилар?
28. Мутахассис тайёрлашда ўқитишнинг икки хил тизими
а) Таълимий; б) Информацион; в) Тарбиявий; г) Ривожлантирувчи.
29. Таълим воситалари ва турларини тушунтиринг.
30. Таълим шакллари нималардан иборат?
31. Таълим олувчининг шахсий сифатларини сананг.
32. Мустақил таълимда педагог ва таълим олувчининг асосий вазифаларини айтинг.
33. Дарсга қўйиладиган дидактик талабларни айтинг.
34. Замонавий дарс мезонлари нималардан иборат?
35. Мустақил таълим турларини санаб беринг.
36.Дарсдан кутиладиган натижалар нималар?
37. Амалий кўникмаларни ўргатишнинг асосий қоидалари нималардан иборат?
38. Мустақил билим олиш манбалари нималардан иборат деб ўйлайсиз?
39. Тест турлари, шакллари, уларни ўтказиш бўйича қандай маълумотларга эгасиз?
40. Таълим олувчиларнинг фикрлаш қобилиятини ривожлантирувчи қайси тестлардан кўпроқ фойдаланган маъқул?
41. Рейтинг тизими ҳақида қандай тушунчаларга эгасиз?
42. Таълим жараёни самарадорлигини оширувчи интерфаол усулларнинг қайсиларидан кўпроқ фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб ўйлайсиз?
43. Конспект тузишда қандай интерфаол усулдан фойдаланган маъқул?
44. Фан кечаларининг турли кўринишларда ўтказилишини таърифланг?
45. Лаборатория ишлари аҳамияти бўйича қандай турларга бўлинади?
46. Конференция мавзусининг асосий ғояларни белгилаб олиш учун нималарга эътибор бериш керак?
47. Семинар дарсларини оқилона бошқариш учун қандай усуллардан фойдаланиш тавсия этилади?
48. Таълим олувчилар мустақил таълимини назорат қилиш ва баҳолаш йўлларини тушунтиринг.
49. Блум таксономияси тоифалари қайсилар?
50. Аниқлаштирилган мақсадларнинг бир неча турлари бўйича феъллар рўйхатини келтиринг?
51. Педагогик технология таърифини айтинг.
52. Топшириқлар таълим олувчиларнинг қайси турдаги ўқув фаолияти учун тузилади? а) жорий; б) оралиқ; в) якуний; г) мустақил ўзлаштириш; д) ҳаммаси тўғри.
53. Ўқув мақсадларини кимлар тузиши мақсадга мувофиқ?
54. Ўқув жараёнини педагогик технология асосида ташкил этиш таълим берувчига қандай талаблар қўйишини айтинг?
55. Технология сўзи қандай сўздан ташкил топган?
56. Шахсга йўналтирилган таълим нима?
57. Шахсга йўналтирилган таълимнинг қандай турлари мавжуд?
58. Шахсга йўналтирилган таълим турлари қандай дидактик имкониятга эга?
59. Амалий ўйинларнинг замонавий таълим учун аҳамияти қандай?
60. Амалий ўйинларнинг қандай турлари мавжуд?
61. Муаммоли ўқитиш қандай шартлар асосида самарали ташкил этилади?
62. Модулли-кредит тизимининг моҳияти нимадан иборат?
63. Масофали ўқитиш қанай тамойилларга асосланади?
64. Blended learning (аралаш ўқитиш) қандай ташкилий-дидактик имкониятга эга?
65. Маҳорат дарслари нима ва улар қандан ташкил этилади?
66. Шахсан Сиз фаолиятингизда қандай интерфаол методларни қўллайсиз?
67. “Кейс-стади” методининг таълимий аҳамияти нимада кўринади?
68. “Ассесмент” синовининг таълим амалиётида тобора оммалашиб бораётганлигининг сабабли нимада?
69. Бугунги кунда таълим муассасаларида қандай инновацион характерга эга воситалар қўлланилмоқда?
70. Ўқув лойиҳаси нима ва унинг қандай турлари мавжуд?


ХУЛОСА

Бугунги кунда ўқитишнинг анъанавий кўринишидан фарқ қиладига замонавий технологияларни қўллаш, ўқитиш жараёнини ягона шаклга келтириш ва юқори самарадорликка эришишга имконият яратади. Шу боис ҳам илмий-техника тараққиётининг жадал суръатларда ривожланаётган ҳозирги даврида ўқитишининг анъанавий техологиялари шахсга йўналтирилган илғор технологиялар билан алмаштирилмоқда. Бундан кўзланган мақсад эса аниқ у ҳам бўлса, ҳар томонлама етук, жаҳон стандартлари даражаси талабларига жавоб бера оладиган кадрлар тайёрлашдир. “Таълим тўғрисида” ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг асосий моҳият ва мазмуни ҳам ана шунга қаратилган.


Маълумки, бизда ҳали ҳанузгача таълимнинг анъанавий технологияга асосланган кўриниши сақланиб келмоқда. Анъанавий ўқитиш, ўртача ҳолга келтирилган таълим олувчига, унинг билимларии ва ўқув кўникмаларини ўзлаштиришга ҳамда қайта тиклашга қаратилган бўлиб, шахснинг ривожланишини муҳим ҳисобламайди. Замонавий ўқитишнинг анъанавий ўқитишдан биринчи галдаги афзаллиги ўқитиш технологиялари воситаларини қўллаш айнан шахснинг ўзига қаратилади. Яъни таълим жараёнининг марказида педагог эмас, балки таълим олувчи бўлади.
Бу ўқитишда шахснинг ривожланишига ва табиий имкониятларини рўёбга чиқаришига қулай шарт-шароит яратилади. Ўқитишга дифференциаллашган ёндашув, яъни таълим олувчини умуман интеллектуал ривожланиш даражасини ва уни маълум предмет ёки мавзуни ўзлаштиришини, унинг қобилиятларини ва сифатларини ҳисобга олади. Ўқиш фаолияти – бу билимларни мустақил эгаллаш ва таълим олувчи томонидан ўзлаштирилган билимларни қўллашга қаратилган.
Таълим жараёнида олиб борилган таҳлиллар шуни кўрсатадики, янги технологияларга асосланган таълим усуллари ва воситалари, уни ташкил қилиш шакллари ва натижаларининг шу пайтгача мавжуд бўлган анъанавий ўқитиш усулларидан кескин фарқ қилади ва самарадорлик нуқтаи назаридан кўп афзалликларга эга. Биз замонавий таълим технологиясидаги усул ва воситалар, шакл ва натижаларнинг ҳар бирига тўхталмасдан, мисол тариқасида гуруҳларга янги мавзу ўтишнинг анъанавий ва замонавий технологияга асосланган усулини таққослаб кўрамиз.
Маълумки, анъанавий таълимда педагог белгиланган дастур ва режаларга мувофиқ тайёрланган конспект асосида дарс ўтади. Унда аосан, ўқитишнинг маъруза усулини қўллайди ва бутун дарс давомида ўзи фаолиятда бўлади. Дарслар кўпинча бир хил кўринишда, таълим олувчи учун зерикарли тарзда ўтади. Дарсдан кутилган натижа таълим олувчининг янги ахборотга бўлган талаби (қабул қилинишига қараб) қисман қондирилади. Замонавий таълим технологиясида эса, педагог биринчи навбатда дарс ўтишдан аниқ мақсад ва натижани белгилаб олади. Анъанавий конспект ёзишдан воз кечади. Унинг ўрнига янги билимлар ва ахборот воситаларига асосланган таянч конспектлари тузади. Унда таълим олувчига етказилиши лозим бўлган билимлар аниқ кўрсатилади, шунингдек, ўзлаштиришдаги самарадорлик эътиборга олинади. Ана шу таянч конспектларга мувофиқ ўтмоқчи бўлган янги дарснинг техник лойиҳаси ва мантиқий структураси ишлаб чиқилади.
Техник лойиҳада дарс жараёни босқичларга бўлинади ва шу босқичларда таълим олувчи ва педагог фаолияти белгиланади. Мантиқий структурда эса бутун дарс жараёнида фаолиятга қараб вақт тақсимланади. Унда бутун дарс жараёни, иштирок этувчилар ҳамда дарсга кетган вақт диққат марказида бўлади. Бу ўқитишнинг афзаллик томони шундаки, бу ерда педагог турли усул ва воситалар орқали ҳар бир таълим олувчи фаолиятини бошқаради, асосий ролни эса таълим олувчилар ўйнайди. Мантиқий структура ҳар бир педагог учун жуда катта кўмакчига айланади. Вақтнинг тўғри тақсимланииши, дасрнинг қизиқарли ўтишини таъминлаш билан бирга таълим олувчининг билимини ошириш, муаммони тўғри ҳал қилишга, фикрлашга, мушоҳада юритишга ундайди.
Дарс жараёнида самарали шакл, метод, методик усул ва воситалардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш таълим олувчиларда креатив компетентликни ривожлантиришга имкон берувчи омиллардан бири саналади. Кузатишларни олиб бориш, муаммоли вазиятларни яратиш ва бу ўринларда таълим олувчиларнинг мустақиллигини таъминлаш, уларни ўз фикрларини эркин баён этишга рағбатлантириш уларда нафақат креатив компетентликни ривожлантиради, балки унга қизиқиш даражасини оширади, уни мустаҳкамлайди ва барқарорлашувига олиб келади.
Таълим олувчиларни ўрганилаётган предмет ёки ҳодисаларни ўзларига маълум бўлган предмет ёки ҳодисалар билан таққослашга ундаш улар томонидан билимларнинг чуқур, пухта ўзлаштирилишига ёрдам беради. Таълим олувчиларда креатив компетентликни ривожлантириш ўзига хос хусусиятлари эга бўлиб, унинг замонавий таълим шароитида тутган ўрни, вазифаларини ўрганиш таълим олувчиларни фаол бўлишга ва фикрлашга ундайди, топшириқ ва вазифаларни мустақил бажаришга ўргатади.
Таълим олувчиларда креатив компетентликни ривожлантириш, илмий жиҳатдан асослаш, шаклланган математик тасаввурларда амалиётда фойдаланиш, таълим олувчилар фаолиятини назорат қилиш ва баҳолаш мазкур жараён сифати ва самарадорлигини оширишда муҳим.
Таълим олувчиларда креатив компетентликни ривожлантиришда қуйидагиларга эътиборни қаратиш лозим:
- таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантириш учун зарурий шарт-шароитларни яратиш;
- креатив компетентликни ривожлантиришнинг асосий компонентларини такомиллаштириш: мақсад ва вазифалар, мазмун, метод, усул, восита ва шакллар, педагог ва илмий потенциал, таълим олувчилар имкониятлари, ўқув-услубий таъминот;
- таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга оид мавзуларни лойиҳалашда методларни унинг вазифалари ва мазмунига мослаш, педагоглар ва таълим олувчилар эҳтиёжлари ҳамда имкониятларига мувофиқлаштириш;
- кимё дарслари лойиҳасини ишлаб чиқишдаги топшириқлар кетма-кетлиги, асосий вазифалари мажмуаси: таълимий, тарбиявий ва амалий мақсадларни ва вазифаларни белгилаш;
- дарснинг ҳар бир қисми учун ўқитишнинг гуруҳли ва индивидуал шаклини танлаб олиш, дарсни ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини, унинг замонавий таълим шароитида тутган ўрни ва вазифаларини аниқлаш;
- таълим олувчиларда турли вазиятлар, лойиҳалар, моделларни яратиш қобилиятларини шакллантириш, муаммоли машқ ва вазифалар ҳажмини танлаш;
- амалий дарслар (англаш, ақлий қизиқишни ривожлантириш, билимларни мустаҳкамлаш), давра суҳбатлари (қобилиятини ошириш, эшитиш, идрок қилиш ва мантиқий хулосалар чиқариш), баҳс ва мунозаралар (эшитиш ва муаммолар ечимини топиш қобилиятини ривожлантириш) каби самарали ўқитиш шаклларидан фойдаланиш;
- материал манбаи (оғзаки, кўргазмали, амалий, мультимедиали); ўқитиш характери (изланувчанлик, эвристик, муаммоли, репродкутив, тушунтирувчи-иллюстратив, лойиҳалаш); янги билимларни баён этиш ва қабул қилиш мантиқи (индуктив ва дедуктив) ҳамда таълим олувчи ва педагог ўзаро муносабати даражаси бўйича (суст, фаол, интерфаол) дарсни ташкил этиш методларини тўғри танлаш;
- таълим олувчилар фаолиятини объектив баҳолаш механизмларини қўллашга қаратилган дидактик воситалар (ўқув ва тест топшириқлари) мажмуасини ишлаб чикиш, муаммоли вазият топшириқларини тузиш;
- мустақил ва ижодий ишлаш учун таълим олувчилар ёшига мос ҳақиқий вазиятлар билан боғлик муаммоларга қаратилган, мазмунида акс эттирилган ҳодисалар ўртасидаги боғлиқлик кўрсатилган, ечимини аниқлаш ва таълим олувчилар онгида ҳодисалар ўртасида боғликликни мустаҳкамлаш имкониятларини назарда тутилган муаммоли топшириқларни ишлаб чиқиш;
- педагогларнинг билиш (янгиликларни кузатиб бориши, унга қизиқиши), тушунтира олиш қобилияти (ўқув материалини таълим олувчиларга тушунарли қилиб баён этиши, уларда фикрлашга қизиқиш уйғота билиши), кузатувчанлик (таълим олувчи шахсини ва унинг вақтинчалик руҳий ҳолатларини тушуна билиш билан боғлик бўлган психологик кузатувчанлиги), нутқ (нутқ ёрдамида, имо-ишора воситасида ўз фикр ва туйғуларини аниқ ва равшан ифодалаши), ташкилотчилик (таълим олувчилар жамоасини уюштириши, муҳим вазифаларни ҳал этишга руҳлантириши, ўз ишини ташкил этишда ишни тўғри режалаштириши ва уни назорат қилиши, вақтни тўғри тақсимлаши, белгиланган муддатда улгуриши), обрў орттира олиш (таълим олувчиларга бевосита таъсир кўрсатиши, меҳрибонлиги, ҳалол-покизалиги), келажакни кўра билиш (ўз ҳаракатларининг оқибатини кўриши, таълим олувчининг келгусида қандай одам бўлишини тасаввур қилиши, қандай фазилатларни тараққий эттириш лозимлигини олдиндан айтиб бера олиши) қобилиятларини ривожлантириш.


Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling