Кимёда физикавий усуллар
Гетероароматик бирикмаларнинг
Download 7.06 Mb.
|
ЮНУСОВ Т.К. (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12. Алифатик ва ароматик гетероатомли бирикмаларнинг масс-спектрлари
11. Гетероароматик бирикмаларнинг
масс-спектрлари Ароматик гетероатомли бирикмаларнинг масс-спектрларини бирикмаларнинг турларига қараб уч гурухга бўлиш мумкин: 1. Бирикмалардаги гетероатом ва ароматик халқа алифатик занжир орқали бир-биридан ажратилган; 2. Бирикмалардаги гетероатом ароматик халқа билан тўғридан-тўғри боғланган; 3. Бирикмалардаги гетероатом ароматик халқанинг аъзоси. Алифатик занжир тутган ароматик бирикмаларнинг масс-спектрлари билан ароматик ва алифатик бирикмаларнинг спектрлари ўртасида умумийлик мавжуд. Ароматик ўринбосарнинг киритилиши натижасида алифатик бирикмаларнинг масс-спектрига нисбатан молекуляр ионнинг интенсивлиги ошади. Агар молекулада қўшбоғ бўлса, молекуляр ионларнинг парчаланиши қўшбоғга нисбатан -ҳолатдаги боғнинг узилиши билан боради. Ароматик бирикмаларнинг масс-спектрларида парчаланган ионларнинг чўққилари камроқ бўлади. 12. Алифатик ва ароматик гетероатомли бирикмаларнинг масс-спектрлари Гетероароматик бирикмаларнинг масс-спектрларини кўриб чиқишдан аввал алифатик гетероатомли бирикмаларнинг масс-спектрларидаги қонуниятлар билан танишиб, кейин улар билан ароматик халқали бирикмаларни солиштириш, фарқларини билиш ва бўлакли ионларнинг ҳосил бўлиш шароитларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Алифатик гетероатомли бирикмаларнинг қуйидаги бирикмалари масс-спектрларини кўриб чиқамиз: a) R-X: бунда xOH, Ge, SH, OR, SR, NH2, NHR, NR2. Агар R нинг ўрнига метил гурухи бўлса, СН3-Х бирикмадаги боғларнинг барқарорлиги қуйидаги қаторда камайиб боради: F>OH>CI>NH2>SMe>SH>Br>J Молекуляр ионларнинг барқарорлиги эса қуйидагича кетма-кетликда бўлади: SMе>NH2>SH>OMe>OH>J>Br>CI. Шундай қилиб, молекуладан молекуляр ионга ўтилганда C-J, C-S ва C-N боғларнинг мустахкамлиги ортади, бунга сабаб J, S, N лар мусбат зарядни барқарорлаштириш хусусиятига эга. б) R-X бирикмадаги углерод-гетероатом орасидаги боғнинг узилиши водород атомининг бир атомидан иккинчи атомига ўтиши билан боғлиқ: Спектрда сувнинг осон чиқиб кетиши билан боғлиқ бўлган кичик интенсивликдаги молекуляр ион ҳосил бўлади. в) -ҳолатдан гурухларнинг осон ажралиб чиқиб кетиши (-узилиш) г) бошқа боғларнинг узилиши: Агар гетероатом бензол халқаси билан тўғридан тўғри боғланган бўлса моддаларда боғларнинг оддий узилиши содир бўлади:
Фенол ва анилин молекуласида молекуляр иондан бошқа ионларнинг ҳосил бўлиш жараёни скелетли қайта гурухланиш натижасида содир бўлади:
Бензол молекуласи бир вақтнинт ўзида СН3О, Вr, ОН ўринбосарларга эга бўлса, бу гурухларнинг энергияси бир-бирига яқин бўлгани учун, уларнинг бўлакларини тахлил қилиш шартли равишда олиб борилади. Гетероароматик бирикмалар ароматик бирикмаларга ўхшаб интенсив молекуляр ион беради, бунда гетероатом нейтрал заррача сифатида ажралиб чиқади:
Ароматик бирикмаларнинг масс-спектрлари билан алифатик бирикмаларнинг масс-спектрлари ўртасида айрим умумий белгилар мавжуд, аммо уларда фарқ^қиладиган томонлари ҳам бор, булар: а) молекуляр ионлар барқарор хусусиятга эга; б) ароматик халқанинг хусусияти R-X тўйинган углеводородлар ҳосилаларидаги Х га ўхшаш; в) ўринбосарлар таъсирида ароматик халқанинг ионлари ҳам ўзгаради; г) ароматик халқадаги гетероатомнинг таъсирида ён занжирнинг ҳосил қилган ионлари ҳам ўзгаради. Ионнинг элемент таркибини ҳисоблаш учун унинг массасини учинчи ёки тўртинчи ўнлик рақамгача аниқликда ўлчаш лозим бўлади. Шундай аниқ ўлчаш ишларини бажариш учун масс-спектрометр асбоби электрон ҳисоблаш машинаси (ЭҲМ) билан жиҳозланган бўлса, анча осонлик туғилади. Булар биргаликда ишлаганда масс-спектро-метрдан чиққан сигналлар ЭҲМ машинасига тушиб тезликда ишлаб чиқилади. Амалиётда керакли маълумотларни олиш, олинган спектрда ион массаларининг қиймати бўйича модданинг тузилиши ҳақида тушунча ҳосил қилиш учун айрим ион массаларининг қийматлари 14-жадвалда баён этилган. 14-жадвал Кўп тарқалган ион бўлакчаларнинг массаси ва таркиби.
Шундай қилиб, бу дарсликда замонавий физикавий усулларнинг назарий асослари, физикавий усуллардан олиниши мумкин бўлган маълумотлар, уларнинг қандай масалаларни хал қилишга қаратилиши, камчиликлари ва устунликлари баён этилди. Шуни таъкидлаш лозимки, бир ёки икки усулни амалиётда ишлатиб номаълум модданинг тузилиши тўғрисидаги олинган маълумотлар кўп ҳолларда етарли бўлмайди, шунинг учун ҳам мавжуд спектроскопик усулларни биргаликда ишлатиш, ҳамда энг замонавий асбобларни бу ишларга жалб этиш мақсадга мувофиқдир. Замонавий физикавий усуллар фақатгина органик кимё фани учун керакли бўлибгина қолмасдан, балки табиий бирикмалар, полимерлар, комплекс бирикмалар ва мураккаб тузилишга эга бўлган оқсил моддаларнинг кимёси учун ҳам муҳим ҳисобланади. Дарсликнинг IV бобида биополимерлар - аминокислоталар, пептидлар, оқсиллар ва углеводларнинг тузилиши, фазовий ҳолати ва хоссаларини ўрганишда замонавий физикавий усулларнинг ишлатилиши етарли даражада баён этилади, чунки биоорганик кимё фани ривожида ушбу услубларнинг ўрни алоҳида ажралиб туради. Download 7.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling