стандарт четланишни ҳисобга олиб эҳтимоллик даражаси билан аввалдан
берилган натижани ҳисоблашимиз мумкин.
Агар варианталар турли қийматларга эга бўлса, ўртачалаштирилган
стандарт четлашиш топилиши талаб этилади. Ўртачалаштирилган стандарт
четлашиш ҳар бир қатор учун ҳисобланган ўртача қийматлар ёрдамида
топилган четлашишлар: d1=(x1-g) асосида қуйидагича ҳисобланиши мумкин:
бу ерда g – варианталар қаторлари сони. Натижаларнинг ўзгарувчанлик кўлами
(R) энг катта ва энг кичик варианталар орасидаги фарқ бўлиб, унинг
ишончлилиги параллел тажрибалардан олинган натижаларнинг танланмасига
боғлиқ.
Эҳтимоллар назариясида ҳодиса тушунчаси муҳим тушунча бўлиб, у рўй
берадиган ва рўй бермайдиган воқеаларни ўз ичига олади. Барча ҳодисалар
муқаррар, мумкин бўлмаган ва тасодифий ҳодисаларга бўлинади. Маълум
шарт-шароит бажарилганда албатта рўй берадиган ҳодиса муқаррар ҳодиса
дейилади. Маълум шарт-шароит бажарилганда мутлақо рўй бермайдиган
ҳодиса мумкин бўлмаган ҳодиса дейилади. Маълум шарт-шароит
бажарилганда рўй бериши ҳам, рўй бермаслиги ҳам мумкин бўлган ҳодиса
тасодифий ҳодиса дейилади. Кузатилаётган ҳодисанинг рўй беришига имкон
берувчи ҳоллар сонининг (m) ҳамма рўй бериши мумкин бўлган ва биргаликда
бўлмаган тажрибаларнинг умумий сонига (n) нисбати тасодифий ҳодисанинг
эҳтимоли дейилади:
Анализда олинган натижалар муайян эҳтимол билан нормал тақсимотга
мос келиши керак. Буни текшириб кўриш учун Гаусс эгри чизиғидан
фойдаланилади. Гаусс эгри чизиғини тузиш учун варианталар частотаси
Do'stlaringiz bilan baham: |