Kимёвий анализнинг метрологик асослари режа: Кимёвий анализинг босқичлари


Download 50.13 Kb.
bet2/14
Sana25.02.2023
Hajmi50.13 Kb.
#1229546
TuriАнализ
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
KИМЁВИЙ АНАЛИЗНИНГ МЕТРОЛОГИК АСОСЛАРИ

3.Анализ усули ва схемасини танлаш
Моддани анализ қилишдан олдин анализдан кўзда тутилган мақсад ва
буюртмачининг қўйган вазифаси аниқ бўлиши керак. Ушбу мақсад ва
вазифалардан келиб чиққан ҳолда аналитик ўз ихтиёрларида бўлган
усулларнинг энг қулай, аниқ, сезувчанлиги ва селективлиги текширилаётган
моддани анализ қилиш учун етарли бўлган усулни танлайди. Анализ усули
деганда, анализнинг негизига қўйилган текширишнинг умумий томойиллари
тушунилади. Танланган усул муайян методикалар асосида анализни
бажаришни кўзда тутади. Методика- анализни бажаришнинг барча шарт-
шароити, амаллари ва босқичларини батафсил қамраб олади. Ҳар қандай
моддани анализ қилиш учун усул танлашда текшириладиган модданинг
объект таркибида тахминан қанча миқдорда эканлигини билиш муҳим
ҳисобланади. Бу, айниқса, аниқлашнинг пастки чегарасини ҳисобга олиш учун зарурдир. Танланадиган усулнинг сезувчанлиги модданинг объектдаги миқдоридан юқори бўлиши керак. Чунки турли хил усуллар турли сезувчанликка эга.
Сезувчанлик- аниқланадиган модданинг берилган усул ёрдамида топилиши мумкин бўлган энг кам миқдоридир.
Анализ учун турли объектлар олиниши мумкин(турли табиий, ишлаб чиқариш, озиқ-овқат, атроф-мухит, криминалистик, археологик, табиий ва бошқа объектлар). Ҳар бир объектнинг муайян хусусиятлари ҳисобга олиниши керак.
Текширилаётган объектнинг таркибидаги таркибий қисмлардан қайси бири аниқланиши кўзда тутилганлиги мос равишда усулнинг селекливлиги (танловчанлиги) ҳақида фикр юритади.
Усулнинг селективлиги- бегона моддалар иштирокида топиладиган ёки аниқланадиган моддани анализ қила билиш хусусиятидир.
Берилган усул,реакция ёки методика ёрдамида фақат битта моддани аниқлаш(топиш) мумкин бўлса специфик(ўзига хослик) тушунчаси билан умумлаштирилади.
Анализнинг бажарилиш шароитини ўзгартириш,ниқоблаш,ҳалақит берувчиларни ажратиш ва бошқа шароитларни ўзгартириб анализнинг селективлигини ошириш мумкин.Анализнинг аниқлиги тушунчаси ҳам унинг муҳим тушунчаларидан ҳисобланади.
Анализнинг аниқлиги-тўғрилик ва қайта такрорланувчанликни ўзида акс эттирадиган катталикдир. Аниқ натижа олинди деганда, унинг тўғрилилиги, олинган ҳар бир қийматнинг ўзаро бир-бирига мос келиши тушунилади. Аниқлик кўпинча, фоизларда нисбий хато тарзида ифодаланади. Анализ натижасининг аниқлиги текшириладиган модданинг табиати ва анализнинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Масалан, кўпчилик ҳолларда, 5-10 % хато катта саналмайди, айрим ҳолларда эса 0,5 % хато ҳам жуда катта ҳисобланади. Бу қўйилган вазифадан ва анализ объектининг табиатидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Ярим ўтказгич моддалар анализида йўл қўйиладиган хато 0,1 % дан кичик бўлиши керак, чунки жуда оз миқдор бегона жинс ҳам унинг физикавий хоссаларини ёмонлаштиради. Агар гравиметрия усулининг аниқлиги 0,05-0,2 %, титриметрик анализники 0,1-0,5 % бўлса, кулонометрик анализнинг аниқлиги эса 0,001-0,01 %.
Ҳамма вақт ҳам юқори аниқлик билан анализ қилиш шарт эмас, зарур бўлмаган ҳолларда аниқликни ошириш учун интилиш анализ вақтини чўзиши ва уни қимматлаштириши мумкинлиги ҳисобга олиниши керак. Ҳисоблашлар ва тажрибаларнинг кўрсатишича, хатони 10 марта камайтириш вақтнинг 20 марта ошишига олиб келади. Шунинг учун ҳам ҳар бир конкрет анализ талабларидан келиб чиққан ҳолда, аниқлик танланиши керак.
Анализнинг тезкорлиги (экспресслиги) халқ хўжалиги, саноат ишлаб чиқариши ва бошқа соҳалар учун катта аҳамиятга эга. Ишлаб чиқаришда технологик жараён қанча қисқа бўлса, анализ вақти ҳам шунча қисқа бўлиши керак, акс ҳолда, кўплаб яроқсиз маҳсулот ишлаб чиқарилиши мумкин. Бу
эса иқтисодиёт ва халқ хўжалигига катта зарар етказади. Худди шундай ҳолат тиббиётда ҳам кузатилиши мумкин. Масалан, касалликни белгилайдиган моддаларни аниқлаш қанча тез амалга оширилса, оғир аҳволдаги касалларга ташхис қўйиш ва уларни қутқариб қолиш шунча тез ва осон бўлади. Айрим анализ усуллари жуда қисқа вақт ичида натижа бера олади. Масалан, квантометрлар 20-30 элементни бир неча секундда анализ қила олади. Замонавий иономерлар ёрдамида ионларни бир минутдан қисқа вақт ичида аниқлаш мумкин. Ҳар қандай анализни бажарганда, вақтнинг талай қисми моддани анализга қулай бўлган ҳолатга ўтказиш учун сарфланади. Шу боис, селективроқ усул танланса, анализ вақти анча қисқариши мумкин. Бажариладиган ҳар қандай анализ мумкин қадар арзон бўлиши керак. Анализнинг таннархи муҳим катталик бўлиб, унга реактив, жиҳоз, асбоб, аналитикнинг иш вақти, объектнинг нархи ва бошқалар таъсир кўрсатади.
Қиммат асбоб ва реактивлар ёрдамида қилинадиган анализ ҳам қиммат бўлади. Гравиметрия, титриметрия, потенциометрия, кулонометрия, колориметрия ва бошқа қатор усуллар арзон ҳисобланади. Вольтамперометрия, спектрофотометрия ва бошқа айрим усулларда қўлланиладиган асбоблар анча қиммат бўлганлиги учун бу усуллар ёрдамидаги анализ ҳам қиммат бўлади. ЯМР, ЭПР ва бошқа қатор усуллар анча қиммат асбоблар ёрдамида бажарилганлиги учун анализлар ҳам анча қиммат туради. Шунинг учун ҳам анализни арзонлаштириш ва қисқа муддат ичида бажариш зарурати доимо аналитик кимёда кун тартибидаги вазифалардан саналиб келинган. Саноатда, кўпинча, кўп сонли анализлар бажарилади. Айрим ҳолларда заҳарли, радиоактив моддаларни, космик объектлар, океан ва денгизлар ости объектлари ва бошқаларни анализ қилишга тўғри келади. Бундай вақтда анализни автоматлаштириш муҳим бўлади. Анализни автоматлаштириш жуда ўхшаш, зерикарли ишларни бажариш учун автоматик роботлардан фойдаланишни тақозо этади.
Анализни автоматлаштириш космик, океан ва денгиз объектларини анализида муҳим ахамиятга эга. Автоматик анализ анча арзон ҳам бўлади.

Download 50.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling