Kимёвий анализнинг метрологик асослари режа: Кимёвий анализинг босқичлари


Систематик хатоликларга қуйидагиларни киритиш мумкин


Download 50.13 Kb.
bet5/14
Sana25.02.2023
Hajmi50.13 Kb.
#1229546
TuriАнализ
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
KИМЁВИЙ АНАЛИЗНИНГ МЕТРОЛОГИК АСОСЛАРИ

Систематик хатоликларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
1.Методик хатолар. Бу қўлланиладиган методнинг ўзига хослиги, масалан, аниқлашда қўлланиладиган реакциянинг охиригача бормаслиги, чўкманинг қисман эриши ёки бегона аралашмаларнинг биргалашиб чўкиши, чўкмани қиздиришда бир қисмининг парчаланиши ёки учиб кетиши, айрим амалларни бажариш кетма-кетлигига қатъий риоя қилинмаслиги, амалларнинг аниқ бажарилмаслиги, чўкманинг қиздирилганда қисман парчаланиши, эриб кетиши ёки учиб кетиши, модданинг гигроскопиклиги, шунингдек асосий реакциядан ташқари натижага таъсир этувчи бошқа ёнаки реакция бориши, титриметрияда қўлланиладиган индиқаторнинг хоссаларидан ва хоказоларга боғлиқ. Методик хатолар миқдорий анализ натижаларига сезиларли таъсир кўрсатувчи хатоликлар бўлиб, уларни бартараф этиш анча мушкулдир.
2.Қўлланиладиган асбоблар ва реактивларга боғлиқ бўлган хатолар. Масалан, тарозининг тўғри ишламаслиги ёки тарози тошларининг тўғри эмаслиги, масалан, тарози ноль нуқтасининг нотўғрилиги, тошлар массаларининг номиналдан фарқи, эритманинг шиша ёки фарфор идишнинг емирилиши (қўлланиладиган идиш) қўлланиладиган реактивнинг тозалиги даражаси ундаги аниқлашга ҳалақит берадиган бегона моддалар борлиги, тайёр ёки тайёрланган реактивлар концентрацияларининг ҳақиқий қийматдан фарқ қилиши натижаси ва ҳоказолар туфайли пайдо бўлади.
3.Оператив хатоликлар. Буларга нотўғри ёки синчковлик билан анализни бажармаслик, чўкмани етарлича ювмаслик (бунда натижа керагидан ортиб кетади), ёки аксинча, чўкмани керагидан кўпроқ ювиш (бунда чўкманинг бир қисми йўқотилади).Чўкмани ҳаддан ташқари кўп қиздириш ёки аксинча кам қиздириш, чўкмани стакандан тигелга ўтказишда унинг бир қисми стаканда қолиб кетиши, пипеткадан эритмани нотўғри қуйиш ва хокозалар.
4.Индивидуал хатоликлар. Бундай хатоликлар аналитикнинг ўзига боғлиқ бўлган хатоликлардир, масалан, титрлашда эквивалент нуқтани тўғри
танлай олмаслиги (ранг ўзгаришини), психологик хатоликлар (талабаларда
учрайдиган) ҳақиқий кўрсатилган масса ёки ҳажмни олмасдан олдингисига

Download 50.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling