яқин қилиб олиши хатоликни кўпайтириб юборади.
Қўпол хатолар. Қўпол хатолар анализ натижасини кескин ўзгартириб
юборади. Бунга эхтиётсизлик натижасида модданинг тўкилиб кетиши ёки
бюретка шкаласининг ёхуд тарози тошларини нотўғри ҳисоблашлар киради.
Ўртача натижани ҳисоблаётганда улар ҳисобдан чиқариб ташланади.
5. Анализнинг қайта такрорланувчанлиги ва тўғрилиги
Анализ вақтида натижанинг тўғри бўлишини таъминлаш учун бир неча
параллел тажрибалар ўтказилади. Параллел тажрибаларда олинган натижалар
ўзаро бир-бирига тўғри келса, натижалар қайта такрорланувчан ҳисобланади.
Қайта такрорланувчанлик математик статистика усуллари ёрдамида
баҳоланади. Барча анализ усуллари олинадиган натижаларнинг тўғрилигига
кўра мутлақ (эталонсиз) ва нисбий усулларга бўлинади. Мутлақ усуллар
қаторига гравиметрия, бевосита кулонометрия сингари усулларни киритиш
мумкин. Анализ усуллари ва натижаларнинг тўғрилиги (Е) анализ вақтида
олинган қиймат ( Xa ) билан модда таркибидаги аниқланаётган таркибий
қисмнинг ҳақиқий қиймати ( x ) орасидаги фарқ билан ифодаланади:
Бу фарқ қанча кичик бўлса, натижа шунча тўғри ва хато шунча кичик
бўлади. Тўғриликни ифодаловчи ушбу тенглама абсолют хатони ҳам
ифодалайди. Ҳақиқий деб қабул қилинган x қиймат аслидан фарқ қилиши ҳам
мумкин. Бундай ҳолларда нисбий хатодан фойдаланилади. Нисбий хато деб,
абсолют хато ( E ) нинг ҳақиқий ( x ) қиймат ёки аниқланаётган ўртача
қийматга ( x ) нисбатининг процент ифодасига
айтилади:
Қайта такрорланувчанликни баҳолаш учун бир хил шароитда тажрибани
Do'stlaringiz bilan baham: |