Kимёвий анализнинг метрологик асослари режа: Кимёвий анализинг босқичлари


Download 50.13 Kb.
bet9/14
Sana25.02.2023
Hajmi50.13 Kb.
#1229546
TuriАнализ
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
KИМЁВИЙ АНАЛИЗНИНГ МЕТРОЛОГИК АСОСЛАРИ

қийматидан фойдаланадилар.
Ўтказилган параллел тажрибалар сони чекланган ҳол учун стандарт
четлашиш қуйидагича ифодаланади:
Бундай ҳисобланган стандарт четлашиш (арифметик ўртача квад-ратик
хато) танланма тўплам учундир. Жуда кўп сонли параллел аниқлашлар учун
стандарт четлашиш ҳам ушбу формула билан ҳисобланиб, бу қиймат σ ҳарфи
билан белгиланади ва бош тўпламнинг стандарт четлашиши деб юритилади.
Стандарт четлашишнинг квадрати дисперсияни ташкил этади. Тенгламанинг
махражидаги ƒ=n-1 қиймат эркинлик даражаси сони дейилади. Стандарт
четлашиш қиймати ўрганилаётган миқдорнинг ўзгарувчанлигини тўлиқ
ифодалай олмайди. Шунинг учун ҳам нисбий стандарт четлашиш (вариация
коэффициенти) ҳисобланади. Бу қиймат турли ўлчов бирликларига эга бўлган
тўпламларнинг ўзгарувчанлигини таққослашга имкон беради.
Анализда натижаларнинг қайта такрорланувчанлиги ўртача қиймати,
нисбий стандарт четланишни характерлайди:
Sr S Х
_
Абсолют ва нисбий стандарт четланиш қийматлари қанчалик кичик
бўлса, натижаларнинг такрорланувчанлиги шунчалик яхши ва бинобарин
анализ аниқ бажарилган бўлади.
Натижалар ўртача қийматининг анализ қилинаётган модда таркибидаги
компонентнинг миқдорига яқинлиги унинг аниқлиги дейилади. Анализнинг
аниқлик даражаси, анализнинг абсолют ёки нисбий хатоси билан баҳоланади.
Агар бажарилган анализ натижасида фақат тасодифий хато қилинган,
систематик хато йўқ деб олсак (анализ тажрибали аналитик томонидан, узоқ
вақт синаб кўрилган метод билан, тоза реактивлардан фойдаланилган бўлса)
бажарилган ишнинг аниқлигини аввалдан берилган исталган анализ сони ва

Download 50.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling