Кириш I боб


-расм. Электр ускуналарининг техник ҳолати


Download 1.47 Mb.
bet15/36
Sana25.06.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1654746
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   36
Bog'liq
01-Маг.дисс.ишa

1.11-расм. Электр ускуналарининг техник ҳолати.
Бу кўрсатгич эса ўз-ўзидан кўпчилик электр маторларнинг амортизация муддатини ўтаб бўлганлигин ва ишлаб чиқариш унумдорлигига салбий таъсирини кўрсатади. Қоларвеса қишлоқ хўжалигининг бошқа соҳалари чорвачилик, паррандачилик, насос станциялари ва бошқа соҳаларда ҳам электр ускуналарининг ҳолати юқори даражада деб бўлмайди. Юқори даражада тайёргарликка эга бўлмаган техника соҳада барча ишларни тўлиқ бажаришга имкон бермайди. Техник таъмирлашга муҳтож бўлган электр маторларни капитал таъмирлаш ёки янгиси билан алмаштириш ўз навбатида бир қанча муаммолар билан боғлик. Бизнинг фикримизча ушбу муаммони ечишнинг бир йўли эскирган электр маторларни босқичма-босқич эквивалент равишда янгиси билан алмаштиришдир. Бу ҳам ўз навбатида корхонанинг иқтисодий ҳолатига боғлиқ.


1.6. Электр ускуналарнинг ишдан чиқишининг асосий сабаблари.
Электр маторларининг ишончлилигини баҳолашда унинг тўхтаб қолишлари сони муҳим ўрин тутади. Бу катталик объектив ва субъектив сабабларга эга, бундан электр ускунанинг тўхтаб қолишининг ички, ташқи, конструктив, ишлаб чиқариш ва эксплуатация сабаблари бўлиши мумкин (1.11-расм). Конструктив сабаблари лойиҳалаштиришда йўл қўйилган хатолардан келиб чикади. (запас коэффициенти камайган, материал нoтўғри танланган, стандарт бузилган ва ҳ.к.). Ишлаб чиқариш сабаблари электр ускунани ясашда йўл қўйилган хатоликлардан келиб чиқади. Бу носозликлар ва тўхтаб қолиш сабаблари дастлабки синовлар ва текширишларда юзага чиқади. Эксплуатация давридаги тўхтаб қолишлар электр ускунанинг ишлатилиши қоидаларининг бузилиши, электр хизмат ходимларининг малакасини паcтлиги, жиҳознинг табиий эскириши оқибатида юзага келади.
Ташқи сабабларга атроф-муҳит таъсири, маторнинг тираши, ва турли хил ҳашоратларнинг матор ичига кириб қолиши натижасида юзага келадиган ишдан чиқишлар мисол бўлади. Ички сабабларга эса маторнинг механиқ қисмларнинг ейилиши ва эскириши натижасида ҳосил бўладиган ишдан чиқишлар мисол бўлади. Ҳар бир электр усунанинг тўхтаб қолиши у ёки бу объектив омил (фактор) асосида бўлиши мумкин.
Масалан асинхрон электр маторда изоляциянинг намланиши (-25%), тўлиқсиз фазада қолиши (-20%), ортиқча юкланиши (-20%), ротор тормозланиб қолган бўлиши (15%) ва бошқа сабаблар(-20%) унинг тўхтаб қолишига сабаб бўлади. Тўхташларнинг сабаблари яна электр ускунанинг ишлатилиш шароитига ҳам боғлиқ бўлади.
Тўхтаб қолишлар юзага келиш ҳарактерига кўра қўққисдан юзага келувчи ва секин-аста юзага келувчи бўлиши мумкин. Агар электр ускуна конструктив носозликка эга бўлса, хизмат кўрсатувчи ходим қўпол хатога йўл қўйса, иш режими тўсатдан ўзгарса, у ўз ҳолатини тез ўзгартиради ва қўққисдан тўхтаб қолади. Эксплуатация давомда электр ускунанинг қисмлари секин-аста эскира боради ва унинг ишдан чиқишига олиб келади.


Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling