Кириш магистрлик диссертацияси мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги


Download 190.52 Kb.
bet12/15
Sana20.12.2022
Hajmi190.52 Kb.
#1039988
TuriДиссертация
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Бойнияз

УЧИНЧИ ТУРНИР
1997 йилнинг 5-6 апрель кунлари III Халқаро турнир юқори савияда ташкил этилди. Кураш мусобақасида 275 нафар пол­вон иштирок қилди. Турнир мусобақаларида Туркманистон, Тожикистон, Гуржистон, Жанубий Корея давлатларидан, шунингдек, мамлакатимизнинг деярли барча вилоятларидан полвонлар қатнашдилар. Деновлик полвон Эрали Маҳмарасулов Президент совринига эга бўлди. Иккинчи ўринни олган бойсунлик полвон Тоштемир Муҳаммадиев вилоят хокими соври­нини олди, учинчи ўринни олган қашқадарёлик полвон Муҳаммаддўст Тошевга вилоят “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати соврини тақдим этилди.


ТЎРТИНЧИ ТУРНИР
1999 йил 3-4 апрель кунлари Термиз шахрида IV турнир бўлиб ўтиб, биринчи ўринни эгаллаган Маҳтумқули Маҳму­дов вилоят “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг соври­ни, Баҳром Авазов эса вилоят хокимлигининг соврини билан ва ниҳоят 90 килограммдан юқори вазнда майдонга тушиб, зафар топган Тоштемир Муҳаммадиев Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини билан тақдирландилар. Шунингдек, хар учала ғолиб полвонга турнирнинг дипломлари ҳам топширилди.


БЕШИНЧИ ТУРНИР
Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ал-Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган V Халқаро кураш турнири 2001 йилнинг 2-4 апрель кунлари Термиз шаҳрида бўлиб ўтди.
V Халқаро турнирга мамлакатимизнинг барча вилоятлари­дан ҳамда Тожикистон, Қозоғистон, Арманистон, Туркманистон республикаларидан, шунингдек, Бразилиядан ҳам катта полвонлар келишди. Бойсунлик машҳур полвон Абдулла Тангриевга Президент соврини насиб қилди.


ОЛТИНЧИ ТУРНИР
2003 йилнинг 4-5 апрель кунлари Термиз шаҳрида VI тур­нир бўлиб ўтди. Халқаро турнирда жаҳоннинг 21 давлатидан кураш мутахассислари, 19 мамлакатдан полвонлар ишти­рок этишди. Ушбу турнирда Бойсунлик Абдулла Тангриев мутлоқ ғолиб бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг совринига эга бўлди.


ЕТТИНЧИ ТУРНИР
Ал-Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган анъанавий VII Халқаро кураш турнири 2005 йилнинг 22-24 апрель кунла­ри Термиз шаҳрида бўлиб ўтди. Айни бир пайтда кураш ва бел­боғли кураш бўйича фаҳрийлар ўртасида I Жаҳон чемпионати ҳам ўтказилдики, бу нарса турнирнинг яна бир эсда сақланиб қоладиган жиҳати ёки ёрқин қирраси эди. Бу сафарги турнир мусобақаларига ҳам дунёнинг чор тарафидан мутахассислар, capa полвонлар йиғилдилар. Эронлик Муҳаммад Ризо Носирий турнирнинг бош ҳаками бўлди. Айтиш лозимки, ҳакамлар таркибида эронлик Ҳасан Рошшаний, ҳиндистонлик Муҳаммад Ризо Минокадеш, Жанубий Кореялик Ким Эл Жунг, туркиялик Метин Озкан, исроиллик Питр Бен Розен, арманистонлик Сероб Андресянлар бор эди.
Турнир беллашувлари шиддатли ва муросасиз, айни бир чоғда ҳалоллик билан ўтди. Бу гал ҳам бойсунлик машҳур полвон Абдулла Тангриев турнирнинг мутлоқ ғолиби сифатида довруқ таратди.

Download 190.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling