Кириш магистрлик диссертацияси мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги


Download 190.52 Kb.
bet11/15
Sana20.12.2022
Hajmi190.52 Kb.
#1039988
TuriДиссертация
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Бойнияз

БИРИНЧИ ТУРНИР
1993 йил апрель ойи бошида Ал-Ҳаким ат-Термизий хоти­расига бағишлаб миллий кураш бўйича дастлабки халқаро тур­нир бошланди. Шуни таъкидлаш жоизки, илк турнирда мутлоқ ғолиблик фақат сурхондарёликларгагина насиб этди. Қумқўрғонлик довруқли полвон Ўрол Тўраев, термизлик Камол Бойтўраев билан хал қилувчи курашга тушдилар. Икки полвон шиддат билан кураш тушдилар. Пировардида Ўрол полвон ғолиб чиқиб, Президентимиз мукофотини олишга мушарраф бўлди.
Биринчи турнир курашларида Бобохон Ҳудойбердиев, Тўра Тошматов, Жўра Тўраев, Рустам Эргашев, Тўра Эшнаев, Бахтиёр Арзиев, Тоштемир Муҳаммадиев, Яхшибой Қаршиев, Жабборқули Маҳмудов, Хусан Худойбердиевлар ўз вазнларига кўра ғолиб бўлишди.


ИККИНЧИ ТУРНИР
1995 йилнинг 8-9 апрель кунлари миллий кураш бЎйича анъ­анавий II ХалҚаро турнир Термиз шаҳрида бўлиб ўтди. Турнирнинг мутлоқ ғолиблиги учун курашларда сурхондарёлик Рустам Эргашев биринчи, қашкадарёлик Бахром Авазов иккинчи, термизлик Баҳодир Ҳасанов эса учинчи ўринларни қўлга киритишди. Айниқса, финалда забардаст икки полвон-Рустам Эргашев ва Баҳром Авазовларнинг кураш тушишлари турнирнинг унутилмас онларидан бўлди дейиш мумкин. Икки катта полвоннинг кураш тушишини бутун ўйингоҳдаги томошабинлар диққат билан кузатиб турдилар. Ғолиблик жарқўрғонлик Рустам полвон Эргашевга насиб этди. У Президент соврини соҳиби бўлди. Иккинчи ўринни эгаллаган Баҳром Авазов эса вилоят ҳокими соврини билан мукофотланди. Баҳодир Ҳаса­нов учинчи ўринни олишга муваффақ бўлди.



Download 190.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling