боғланиш, уларнинг истиқболи масалаларини қамрайди. Шунинг учун ушбу
фан умумкасбий фан ҳисобланиб, ишлаб чиқариш технологик
тизимининг
ажралмас бўғинидир.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот
ва педагогик технологиялар
Талабаларнинг «Соҳа корхоналарини лойиҳалаш асослари» фанини
ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва
замонавий усулларидан
фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш
муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий
қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма
материаллар, электрон
дарсликлар, виртуал стендлар ҳамда ишчи ҳолатдаги машиналарнинг ишлаб
чиқаришдаги намуналари ва макетларидан фойдаланилади. Маъруза, амалий
ва лаборатория
дарсларида мос равишдаги
илғор педагогик
технологиялардан фойдаланилади.
Асосий қисм
Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни
Озиқ-овқат саноатининг шаклланиш тарихи ва ривожланиши. Озиқ-
овқат саноатининг вазифалари ва халқ хўжалигида тутган ўрни.
Озиқ-овқат саноати корхоналарини жойлаштиришнинг
асосий қоидалари
Янги лойиҳа ёки қайта лойиҳалаш (реконструкция)ни
техник-
иқтисодий асослаш, қурилиш учун майдонча танлаш, лойиҳа учун топшириқ
ва асосий маълумотлар, топшириқни расмийлаштириш тартиби.
Корхона лойиҳасини бош режаси
Бош режа тузишдаги талаблар. Бино ва қурилмаларни
жойлашиши,
тозалик меъёрлари, транспорт воситаларини ҳисобга олиш. Ёнғинни олдини
олиш талаблари. Ён атрофини ободонлаштириш. Бош режа тузишнинг
асосий принциплари ва чизмалари.
Do'stlaringiz bilan baham: