Китоблар тўпланмаси


 Мансаб-мартабани қизғаниш


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/40
Sana20.06.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1633671
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   40
Bog'liq
Bugunning baxonalari

25. Мансаб-мартабани қизғаниш 
Баъзи бировлар эгаллаб турган курсилари ва обрў-
эътиборларидан ажралиб қолишдан қўрқиб, хайрли амаллардан 
ўзларини четга тортадилар. Улар шайтон васвасасига учиб бутун 
диққат-эътиборларини 
фақат 
мансаб-мартабаларини 
мустаҳкамлашга йўналтиришади. Шайтон бу ҳаракатларини унга 
жуда тўғри тадбир, деб кўрсатади.
* Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Ҳақни кўрсангиз ѐки унинг гувоҳи бўлсангиз, одамлардан 
қўрқиш, деган нарса сизларни тўғри сўзни айтишдан тўсмасин. 
Зеро, ҳақни айтишингиз ѐки катта бир хатони эслатишингиз 
на ажални яқинлаштиради ва на ризқни узоқлаштира олади!» 
«Муснади Аҳмад», 11048-ҳадис. 
26. Фитналар пайтида шайтон васвасасига
дучор бўлиш
 
Яна кимдир қийинчилик пайтида ўз-ўзини ҳисоб-китоб қила 
бошлайди. Бироқ у ўз камчиликларини тузатиш, амалларидаги 


заиф нуқталарни ислоҳ қилиш, ҳушѐрлиги ва ҳаракатчанлигини 
ошириш учун эмас, балки ҳеч бир далил-ҳужжатсиз ўзининг 
аҳволидан ўзини қаноатлантириш учун шу ишни қилади. 
Фитналарни кўравериб кўзлари пишиб кетган Ҳузайфа розияллоҳу 
анҳу шундан қўрқар эдилар. 
 * Абу Масъуд Aнсорий розияллоҳу анҳу Ҳузайфа розияллоҳу 
анҳуга дедилар:
– Менга панд-насиҳат қилинг!
– Ҳақиқий залолат – доим ѐмон, деб билган ишингизни охири 
яхши деб, яхши деб билган ишингизни эса ѐмон, деб 
айтмоғингиздир! Динда турланишдан эҳтиѐт бўлинг! Зеро, 
Аллоҳнинг дини битта! «Ал-иноба», 1-жузъ, 189-190-бетлар. 
Адий ибн Ҳотам розияллоҳу анҳу айтадилар:
– Токи кеча яхши, деб билган ишингизни бугун ѐмон, ѐмонини 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling