Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма


Газхавфи ишларини бажаришда умумий хавфсизликлар


Download 1.95 Mb.
bet16/40
Sana03.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1153315
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   40
Bog'liq
КГКД 40 соат ўқитиш

Газхавфи ишларини бажаришда умумий хавфсизликлар.
Хавфсизлик нўқтаи назаридан газхавфи бажариладиган объект ускунаси ёки коммуникацияси асосий ишлаб турган жарёндан беркитувчи арматуралари ёрдамида ёпилиб ажратилади, махсулотдан бўшатилади, босими нулга тўширилади, ювилади, буғланади, инерт газлар билан пуфланади ва ҳ.к.
Босим остида ишловчи ускуна ёки қувурлар тизимидан босимни пуфловчи свеча орқали атмосферага, суюқ махсулотлар эса заҳира ёки авариявий идишга бўшатилади. Суюқлик тўкилаётганда идиш ичида суюқликнинг эркин тўкилиши енгиллаштириш учун пуфлаш свечасини очиб қўйиш керак. Ёнувчи газли ва суюқликли идиш свечасини, буғ ёки газнинг тўлиқ чиқиб кетгунича ва идишнинг совутилиши учун очиб қўйилади. Кейин идишга ўткир буғ ёки инерт газ бериб газ ёки суюқлик буғларининг тўлиқ чиқиб кетгунича пуфланади. Идиш ёки қувурлар тизимининг қониқарли пуфланганлигини текшириш учун дренажидан ёки свечасидан газаниқлагич ёрдамида таҳлил олинади.
Ёнувчи газ ва суюқлик буғини свечага пуфланаётганда газланиш ҳудудида одамлар ва очиқ оловли печлар ёки оловли ишлар бўлмаслиги керак.
Таъмирланаётган электр истеъмолчи механизмларнинг электр двигателлари қўшув тугмасидан ўчирилиб «Қўшилмасин» ёзувли ёрлиқ илиниши ва двигателга уланиш симлари кўринарли қилиб узиб қўйилади.
Мухандис техник ходимлар сирасидан тайинланган тайёргарлик ишлари бўйича жавобгар шахс ускунада ёки қувурлар тизимида газхавфи ишларни хавфсиз бажариш шарт шароитини ташкиллаштиради ва сифатини текширади, бунда тайёргарлик ишларининг наряд рухсатномада кўрсатилган тадбирларнинг хавфсиз бажарилишини бошқаради ва назоратлайди.
Ускуна ёки қувурлар тизими газхавфи ишларни бошлашга тайёр бўлгандан сунг, газхавфи ишларни бажарувчи бригада иш жойига чақирилади ва иш жойини газхавфи ишларига тайёрловчи жавобгар шахс газхавфи ишларини бажаришга жавобгар шахсга наряд рухсатномада кўрсатилган тайёргарлик ишлари тадбирларининг бажарилганлигини бирма бир жойида кўрсатиб топширади. Бунда албатта ускуна ёки қувурлар тизимидаги босимнинг нулга тўширилганлигини ўрнатилган манометрдан, свечасини ёки дренажини очиб аниқланади. Свеча ёки дренажи очилганда мавжуд газлардан таҳлил олиниб газхавфи ишларни бажаришга ускуна ёки қувурлар тизимининг тайёргарлик сифатини текширилади.
Газхавфи ишларни бажаришга таркибида, камида уч киши бўлган бригада ажратилади, улардан бири мухандис техник ходим бўлиб ишбоши саналади, у газхавфи ишларни хавфсиз бажаришга жавобгар шахс саналади ва газхавфи иши бажарилишида иштирокчи сифатида ишламасдан ишнинг хавфсиз бажарилишини бошқариб назоратлаб туради.
Газхавфи ишлар тайёргарлигига жавобгар шахс, ишни хавфсиз бажариш бўйича жавобгар шахсга иш жойи шароитининг иш бажаришни бошлашга қониқарли эканлигини кўрсатгандан сунг наряд рухсатномага имзо қўйиб топширади ва кейингиси имзо қўйиб иш жойини қабул қилади.
Газқутқарув хизмати ёки корхонанинг СХ, М ва ЭМ хизмати ходими шу ускунада ёки қувурлар тизимида газхавфи иш тайёргарлигини ва иш бажарувчи бригада аъзолари ишнинг мазмунига кўра тегишли яроқли ҳимоя анжомлари ва соз асбоблар билан таъминланганлигини текшириб, ишонч ҳосил қилгандан сунг ишни бошлашга имкон борлигини наряд рухсатноманинг тегишли бандини имзолайди.
Газхавфи ишини бошлашга иш жойи шароити наряд рухсатноманинг тайёргарлик тадбирларига мос ҳолда тайёрланганлиги, ускуна ёки қувур тизимининг ишлаб турган технологик тизимдан ишончли ажратилганлигини объектнинг смена бошлиғи, тайёргарлик ишларига жавобгар шахс ва бажариш бўйича жавобгар шахслар билан бирга текшириб, ишни бажарувчи бригада аъзоларига тегишли йўриқ ўтади ва наряд рухсатномани имзолайди.
Газхавфи ишини хавфсиз бажаришга жавобгар шахс, ишнинг мазмунига кўра ишловчиларнинг ҳимоя кийим ва нафас органларини ҳимояловчи аппаратларини тўғри ва тўлиқ кийиниб жиҳозланганлигини, ҳамда қўлланиладиган асбоб анжомларнинг ҳолатини текшириб улардан соғликларини сўрайди, заҳира анжомлар сақланиш жойини белгилайди, ишловчиларни вазифаларга тақсимлайди, дам олиш жойини, бирон ҳодиса руй берса эвакуацияланиш йўналишини кўрсатади, иш жойи ҳавоси таркибини иш бошлашдан олдин ва бутун даврийлигида таҳлиллаб турилишини ташкиллаштиради, ишнинг хавфсиз усуллар билан бажарилиши назоратини таъминлайди.
Газхавфи иши тугагандан сунг ишни хавфсиз бажаришга жавобгар шахс, объект смена бошлиғига ишнинг тўлиқ ва сифатли бажарилганлигин кўрсатиб топширади ва наряд рухсатнома имзоланиб ёпилади.
Агар газхавфи иши ускуна ва идиш ичини тозалаш мазмунида бажарилган бўлиб, унинг ичида конструкцияларини таъмирлаш ёки ички кўриклаш ишлари кейинроқ бажариладиган бўлса, идиш люки қўширилиб иккита болтга қўл кучи билан қотириб қўйилади ва бу ҳақда наряд рухсатноманинг 16 - бандига ёзиб қўйилади.
Авария вазиятларини жиловлаш ва бартарафлаш ишларида бажариладиган газхавфи ишларга наряд рухсатнома ёки газхавфи журнали юритилмайди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг газланиш ва портлаб ёнишли хавфли объектларида бажариладиган барча газхавфи ишлари, «Газхавфи ишларни хавфсиз ташкиллаштириш ва бажариш намунавий Йўриқномаси» талаблари асосида бажарилади. Газхавфи жойли қурилмалари мавжуд бўлган ҳар бир корхона «намунавий Йўриқнома» талаблари асосида ўзларида умумкорхона «Газхавфи ишларни хавфсиз ташкиллаштириш ва бажариш Йўриқномаси» ишлаб чиқишлари шарт.
Газхавфи ишларнинг хавфсиз ташкиллаштирилиши ва бажарилиши учун шу корхона бош мухандиси жавобгар саналади.
Газхавфи жойларда бажариладиган ҳар қандай ишларнинг сонини ва хавфлилик даражасини технологик жараёнларни такомиллаштириш, замонавий диагностика усулларини жорий этиш, технологик тизим ва ускуналарни гидравлик, механик, кимёвий тозалаш йўллари орқали камайтириш, технологик тизим ва ускуналарнинг айрим қисмларини ишончли блокировка воситалари билан таъминлаш чоралари кўрилиши керак. Айниқса, идиш ва шунга ўхшаш ускуналар ичида одам кириб иш бажариладиган газхавфи ишлари, имкони борича механизациялашган, автоматлаштирилган бўлиши ёки одамларнинг бевосита қатнашиши максимум чекланган бўлиши керак.



Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling