Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма
Газқутқарув хизмати шахсий таркибига газхавфи ишларни бажариш олдидан йўриқ бериш тартиби
Download 1.95 Mb.
|
КГКД 40 соат ўқитиш
Газқутқарув хизмати шахсий таркибига газхавфи ишларни бажариш олдидан йўриқ бериш тартиби.
А. Шахсий таркиб технологик қурилмага газхавфи ишларни бажариш учун боришидан олдин хизмат ўташ жойида газхавфи ишларни хавфсиз бажариш бўйича умумий йўриқдан ўтади. Йўриқ хизматнинг юқори командирлар таркибидан томонидан ўтилади. Йўриқдан ўтганлиги ҳақида «Бир марталик йўриқларни қайдлаш Журнали»га имзоланади. Йўриқ ўтилишида қуйидаги масалалар кўрилади: Иш бажарилиши керак бўлган цех, қурилма ва ускуна ёки коммуникация номи таништирилади; Бажариладиган ишнинг мазмуни (тиқин ўрнатиш ёки ечиш, фланец орасида қистирғич алмаштириш, беркитувчи арматуралар алмаштириш, арматуралар қопқоғини очиш ёпиш, идиш люкларини очиш, идиш ичида ишлаш, ер қазиш ишлари, чуқурликда ёки баландликда ишлаш ва ҳ.к.) ; Ишнинг мазмунига кўра малакали ишчиларни танлаш; Хавфсизлик гувоҳномаларини текшириш ва соғликларини сўраш; Иш бажариш чоғида пайдо бўлиши мумкин бўлган заҳарли моддаларнинг физикавий ва кимёвий хоссалари ҳақида ва заҳарланганда врачгача биринчи ёрдам кўрсатиш усуллари; Нафас ҳимояси аппаратларини, газаниқлагичларни танлаш, текшириш ва олиш; Тана ҳимояси кийим бошларини танлаш, кўриклаш ва олиш; Тегишли асбоб анжомлар танлаш, яроқлилигини текшириш ва олиш. Б. Шахсий таркиб технологик қурилмага газхавфи ишларни бажаришга етиб келишганидан сунг, шу ишларнинг тайёргарлиги бўйича жавобгар шахс ва смена бошлиғи томонидан йўриқ ўтилади. Йўриқдан ўтганлиги ҳақида «Газхавфи ишини бажариш наряд рухсатномаси»га имзоланади. Йўриқ ўтилишида қуйидаги масалалар кўрилади: Ишни бажаришдан мақсад, иш мазмуни, ҳажми ва унга ажратилган вақт; Иш бажариладиган жойнинг айни дамдаги технологик вазияти, иш бажариш ускунаси ёки коммуникацияси ичидаги параметрлар (ҳарорати, босими, махсулот таркиби, суюқлик сатҳи), алоқадор участкалар билан боғлиқлиги; Иш бажариш манбасида бор ёки пайдо бўлиши мумкин бўлган заҳарли ва ёнувчан моддаларнинг физикавий ва кимёвий хоссалари, ҳамда хавфли омиллари; Ишнинг хавфсиз бажарилиши бўйича бажарилган тайёргарлик ишлари (ҳаракатдаги ускуналардан беркитувчи арматуралар ёрдамида ёпилганлиги, махсулотдан бўшатилганлиги, тиқин ўрнатилганлиги, буғланганлиги, совутилганлиги, пуфланганлиги ва ҳ.к.) ва кўрилган хавфсизлик чоралари (нарвон ва ишчи майдончалари ёки ҳавоза ўрнатилганлиги, юк кўтариш механизми, ёритиш чироқлари таъминоти, хавфли ҳудуд чегараланганлиги); Ишлар бир неча жойда бажариладиган бўлса, уларни бажариш кетма кетлиги; Ишни тамомлаш тартиби. В. Бажариладиган иш ва жойларни қабул қилгандан кейин газхавфи ишиларини бажариш бўйича жавобгар шахс томонидан шахсий таркибга йўриқ ўтилади. Йўриқ ўтилишида қуйидаги масалалар кўрилади: Ишлар мазмуни, ҳажми ва бажариш кетма кетлиги, ким қаерда ишлаши; Ишловчиларнинг иш бажариш жараёнидаги ўрни, вазифалари, гаплашиш кодлари ва воситалари; Иш қуроллари ва асбобларни ўзатиш, чиқариш, тўшириш, ишчи майдон полида ишловчига тўсқинлик қилмаслиги ва пастга тўшиб кетмайдиган қилиб жойлаштирилиши; Ҳимоя кийимларини танлаш, кийиш, ечиш тартиби ва жойи; Нафас ҳимояси аппаратларида ишлаш тартиби, даврийлиги ва хавфсизлик чоралари; Иш жойлари атроф мухити ва иш нўқталаридан қайси газларга таҳлил олиш, унинг даврийлиги ва хавфсизлик чоралари; Қора металдан ишланган асбобларнинг зарб бериш қисмларини сўрков мойлари билан мойлаб туриш; Шамол эсиш йўналиши, эвакуация йўллари кўрсатилиши, дам олиш жойлари, заҳира асбоб ва материаллар сақлаш жойлари белгиланиши. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling