Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма
Газ хавфи ишларини баландликда бажаришда қуйидаги хавфсизлик чоралари кўрилиши керак
Download 1.95 Mb.
|
КГКД 40 соат ўқитиш
Газ хавфи ишларини баландликда бажаришда қуйидаги хавфсизлик чоралари кўрилиши керак:
- махсус кийим, пойафзал, каска ва қўлқопда бўлиши, зарур ҳолатларда кимёвий ҳимоя костюмини кийиш ва қўлоқчин тақиш; - нафас олиш органларини шахсий ҳимоя қилиш воситаси соз ҳолатда эканлигини текшириш; - ҳимоя камарини соз ҳолатда эканлигини ва синов муддати ўтиб кетмаганлигини текшириш; - ишлатиладиган асбоб-ускуналарнинг соз ҳолатда ва ишнинг мазмуни кўра тўғри танланиш. - иш бажариладиган жойни, майдончаларни ёки ишлатиладиган норвонларни соз ва мустаҳкам ҳолатда эканлигини текшириш; -асбоб-ускуналарни тепага чиқариш ва пастга тўшириш учун мўлжалланган махсус тўрва ва арқоннинг яроқли эканлигини текшириш; - баландликда газ хавфи ишларни бажариш жойининг таги атрофини огоҳлантирувчи хавфсизлик тасмалари билан қўршаш; - бир вақтнинг ўзида икки ва ундан кўпроқ қаватда бир вертикалда ишончли қопламасиз иш бажармаслик; - юқорига чиқиш ва пастга тўшишда фақат соз норвонларда фойдаланиш. Қувур ёки бошқа металл конструкцияларга тирмашиб юқорига чиқиш ёки пастга осилиб тўшиш мумкин эмас; - нафас олиш органларини шахсий ҳимоя воситаларини (кимёвий ҳимоя костюми ва қўлоқчинларни) иш бошлашдан олдин хавфли зонадан ташқарида кийиш ва ечиш; - иш бошлашдан олдин сақлаш камарини ишни хавфсиз бажаришга жавобгар шахс томонидан кўрсатилган ва горизонтал ҳолатда бўлган метал конструкцияга карабин ёрдамида керакли баландликда илдириш; - ишни фақат ҳамма тайёргарлик тадбирлари бажарилиб бўлгандан кейин, жавобгар шахснинг кўрсатмаси ва унинг хозирлигида бошлаш; - ишни бажариш жараёнида асбоб ускуналарни тепага чиқаришда ва пастга тўширишда махсус тўрва ва арқонлардан, ёки ўта оғир массали нарсаларни юк кўтариш механизмлари ёрдамида бажариш; - ишни бажариш жараёнида асбоб-ускуналарни майдонча чеккасига йиғиш, оёқ остига ёки пастга ташламаслик. Асбоблар, ечиб олинган шпилка ва гайкалар оёқ остида сирғалади, ишловчи мувозанатини йўқотади ва сирпаниб йиқилиши ёки кўзлаган нуқтага зарб беришида хатоликга йўл қўйиб ўзига ёки ёнидагиларга жарохат етказиши мумкин; - юқорига чиқиш ва пастга тўшишда қўлларда ҳеч қандай асбоб ускуна бўлмаслик; - иш тўгагандан кейин барча асбоб-ускуналар махсус турваларда пастга туширилади ва иш жойи тартибга келтириш. Ишловчилар ГХИлар бажарилаётганда қуйидаги хавф ва хатарларга дуч келиши мумкин:
Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling