Газхавфи ишларни тунги пайтларда бажаришда қўшимча хавфсизлик чоралари.
Газхавфи ишларни тунги пайтда бажарилиши учун корхона бош мухандисининг наряд рухсатномага ёзма рухсати бўлиши керак. Иш бажарувчилар сони икки бараварига оширилиши, иш бажариш вақти камайтирилиб дам олиш вақти кўпайтирилади. Ишловчиларнинг ишчи кийимлари нур қайтарувчи тасмали бўлиши керак. Иш майдони, дам олиш жойи, эвакуацияланиш йўлаги ва чегараси қўшимча Ех русумли ёритиш чироқлари билан ёритилади. Газхавфи ишларни бажаришга жавобгар шахс ва хавфли ҳудуд қуршовида турганлар фонар билан таъминланган бўлиши шарт.
Газхавфи ишларни баландликда бажаришда хавфсизлик чоралари.
Баландликда ишларга – ер, том тўсини ёки ишчи тўшама юзасидан нарвон, икки томонга очиладиган нарвон, супа, иш майдончалари, ҳавозалар ва бошқа ёрдамчи мосламалар устидан 1,5 метрдан юқорида, шунигдек бинолар ва иншоатлар томи устида том ёпқичи четидан ўртага 2 метрдан кам бўлмаган масофада иш бажарилишлар киради. Юқоридаги жойлашган ускуналарда иш бажариш учун улар атрофи тўсиқлар билан ўралган майдончалар ва зиналар билан таъминланган бўлиши керак.
Баландликда ишлаганда ишчига хавфли манба бу баландликдир ва бунда ишчининг пастга йиқилиши эҳтимоли бўлади. Юқоридан ишчининг устига бошқа бирон нарсанинг тушиб кетиши қўшимча хавф ҳисобланади.
Баландлик - хавфли ишлаб чиқариш омили ҳисобланиб, ишчи қўйидаги ҳолатларда жароҳат олиши мумкин:
Ташкилий жаҳатдан: асбобларни нотўғри танланиши, илдирилиши, сақлаш камарини мустаҳкам горизонтал метал конструкцияга илдирмаслиги, билим савиясини камлиги, ишни кетма кет бажариш тартибининг бузилиши.
Техник жиҳатдан: майдонча тўсиғи, нарвон ёки сақлаш камари йўқлиги, ёки уларнинг синалмаганлиги, нарвон, тиркама нарвон, ҳавоза, оёқтаглик, қоплама, ишчи майдончаси, илгак, тросс, стропа ва шунга ўхшаш ёрдамчи ускуналарнинг бардошмаслиги.
Кишилик омили: қўрқиши, шошма шошарлиги, хавфни билмаслиги, билиб ёки тўсатдан ҳато қилиши.
Табиий жиҳатдан: ўта сирпанчиқлик, шамолнинг кучли тезлиги, ҳаво ҳароратининг ўта юқори ёки пастлиги, момақалдироқ чақнаши ва чақмоқ уриши.
Баланд очиқ жойларда газ хавфи ишлар қўйидаги ҳолларда бажарилмайди:
-яшин чақнаётганда;
-шамол тезлиги кучи 10 м/сек.дан ошса;
-кучли қор ёки қалин туман тушганда;
-яхмалакли жойда.
Изоҳ: Аварияни бартарафлаш ишларини бажариш бундан мустаснодир.
Do'stlaringiz bilan baham: |