Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма
Download 1.95 Mb.
|
КГКД 40 соат ўқитиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Врачгача биринчи ёрдам бериш кетма кетлиги.
- Ўзининг хавфсизлигини таъминлаш.
Врачгача биринчи ёрдам.
Врачгача биринчи ёрдам деганда, зарарланган кишига врач етиб келгунча, врач бўлмаган кишилар томонидан ёки зарарланган кишининг ўзи томонидан бериладиган ёрдам тушунилади. Ёрдам кўрсатувчи киши: – одам организмининг ҳаётий функцияси бузилганлик белгиларини; – жабрланган кишининг жароҳатига қараб врачгача биринчи ёрдам бериш усулларини; –жабрланганни ташиш ва эвакуациялашни билиши керак. Врачгача биринчи ёрдам бериш кетма кетлиги. – ёрдам берувчи аввало ўзининг хавфсизлигини таъминлаши; –жабрланганга шикастлантирувчи таъсирларни бартарафлаш чораларини кўриб унинг хавфсизлигини таъминлаши; –жабрланганнинг ҳолатини ва жароҳатнинг оғирлигини аниқлаш; –жабрланганни тезда қутқариш чораларни кўриш; –врач етиб келгунча ҳаёт функцияларини тутиб туриш; –тиббий ёрдам чақириш ва жабрланганни тиббиёт муассасасига етказишни ташкиллаштириш. Ўзининг хавфсизлигини таъминлаш. Газқутқарув хизмати шахсий таркиби қутқарув ишларини бажаришлари пайтидабиринчи ўринда ўзларининг хавфсизликларини, кейинжабрланганни ва бошқаларнинг хавфсизликларини таъминлашлари керак. Жабрланганни олиб чиқишга кираётган шахсий таркиб доимо хавфнинг мавжудлигини эсдан чиқармаслиги керак. Хавфли ҳудуддаги жабрланганга яқинлашишда қийинчилик туғдирадиган ёки унинг олдига боришга тўсқинлик қиладиган хавфларни аниқлай ҳамда фарқлай олиши ва шунга қараб зарурий тадбирлар кўра билишлари керак. Авария содир бўлган жойда қуйидаги: токсинли ва ёнувчи моддаларнинг захарлаши, портлаши ва ёниши, ўтиш чиқиш жойларининг мустаҳкам эмаслиги ва упирилиш хавфи, ўтиш юза қисмларидаги нотекислик, сув, муз, лой, тўкилган суюқликларда сирпаниб кетиш, йиқилишлар, бирон нарсанинг қисмлари ёки бўлаклари ўюлиб ўтиш йўлни тўсиб қолганлиги, ўчмоқ, ўткир, иссиқ деталлар, бузилган нарвон ва майдончалар, бирон нарса парчасининг устларига ўпирилиши, қулаши, сачраши ва ҳ.к. хавфлар таҳдид солиши мумкин. Агар воқеа содир бўлган жой хавфли бўлса, хавфни бартарафлаб ёки керакли даражагача камайтириб вазарурийҳимоя воситаларини қўллаб ишлаш керак. Қутқарув ишлари бўйича жавобгар шахсга хавфли ҳудуддаги айни вақтдаги вазият ҳолатини ўз вақтида етказиш, керак бўлса қўшимча ёрдам кучлар ва зарур техникалар билан таъминлаш керак. Хавфли ҳудудга кирган гуруҳ тўкилган суюқликларга, контейнерлардаги огоҳлантирувчи белгиларга, электр қурилмалари ва электр ўзатгичларнинг узилган симларга эътибор бериш керак. Мабода хавфни йўқотиш ёки камайтириш имкони бўлмаса хавфли жойга яқинлашиш мумкин эмас. Ўткинчиларнинг хавфли ҳудудга кириб қолишларига йўл қўймаслик керак. Токсинли суюқ ва қаттиқ моддаларнинг заҳарли таъсири мавжуд бўлган жойларда жабрланганга ёрдам берувчининг ўзи ҳам заҳарланиши мумкин, шунинг учун вазиятга қараб шахсий ҳимоя воситаси ва нафас органи шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиб жабрланганни зудлик билан ҳавфли ҳудуддан тоза ҳаволи жойга олиб чиқиш керак. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling