Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма


Download 1.95 Mb.
bet22/40
Sana03.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1153315
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   40
Bog'liq
КГКД 40 соат ўқитиш

«Хартумли газниқоблар».

Ҳартумли газниқоблар тоза ҳаводан унча узоқликда бўлмаган жойларда хавфли ишларини бажаришга мўлжалланган. Улар ёрдамида қудуқ, чуқурлик ва идишлар ичида газхавфи ёки авария қутқарув ишлари бажарилади.


Ҳартумли газниқоблар ҲГ-1, ҲГ-2 ва ҳартумли нафас тизимларга (ҲНТ) бўлинади.
ҲГ-1 ҳартумли газниқоб уч хил (1, 2, 3) ўлчамдаги шлём ниқоб ёки 1 дона панорамали маска, 1 та горфирли ҳартум, 10 метрли армирланган (тўқимали) резина ҳартум, 15 метрли белги-қутқарув арқони, 1 та филтрли қути ва металл қозиқдан иборат. Қутқарув арқони оловбардошли бўлиб, қалинлиги камида 12 mm, оғирлиги 87 gr/pm, узилиш кучи 225 kgга мўлжалланган бўлиши керак.
Мабодо, 20-35 метр ичкарида ишлаш керак бўлса, нафас йўлларини ҳимоя қилиш учун ҲГ-2 дан фойдаланилади.
ҲГ-2нинг ҲГ-1дан афзалликлари: а) мажбурий тоза ҳаво бериш имконияти; б) бир вақтда икки киши ишлаши мумкинлиги; в) нафас олишдаги қаршилик йўқлиги туфайли узоқроқ вақт ишлаш имконияти.
ҲГ-2 тузилиши бўйича ҲГ-1дан фарқ қилади, унда ҳаво ҳайдагич борлиги, 2 та 20 метрли армирланган ҳартум, 2 та филтрли қути ва 25 m арқони бор. Ҳавоҳайдагич 127 В.ли электродвигателдан, вентилятор ва айлантириш сопидан иборат. Шунинг учун ҳавоҳайдагични электр токидан ёки қўл кучи билан ишлатиш мумкин.
ҲГ-1 ҳартумли газниқобни ишга тайёрлаш:
Ҳартумли газниқобни ишга тайёрлаш, ишни бажариш учун жавобгар шахс раҳбарлигида бажарилади. Текширишда армирланган ҳартум, горфирли ҳартум, маска бутунлиги ва бир-бирига ишончли уланганлиги, бундан ташқари улардаги резина қистиргичлар борлиги қаралади. Кейин ҳартумни горфирли ҳартум уланган томонидан ҳаво ёрдамида пуфлаб ичи чангдан тозаланади. Аввал ҳартумли газниқобнинг елка ва бел камари тақилади, кейин бел камари тўқасига ҳартумнинг бир учи ўтказилиб унга шлём маска уланган горфирли ҳартум уланади. Белги қутқарув арқони елка камари тўқасига илдирилади. Булар ишловчи гавдасига қулай ва маҳкам қилиб орқа тарафдан жойлашади, ниқоб кийилиб жипслиги текшириб кўрилади. Ҳартумли газниқоб билан ишлаётганда ҳартум ва арқонларнинг бир-бирига ўралиб қолишидан эҳтиёт бўлиш керак. Ҳартумли газниқоблар идиш ишчида қўлланилаётганда иккинчи учининг камида 5 метри ташқарида қолиши шарт, шунинг учун ҲГ-1 ва ҲГ-2 газниқоблар ҳартумларининг иккинчи учидан 5 метр ўлчаниб қизил рангли айлана белги чизилади.
Идиш ичида ишлаётганни ташқарида турган дублёр белги қутқарув арқони ёрдамида аҳволини сўраб туриши керак. Агар ишловчи дублёр ишорасига жавоб бермаса ёки ҳаракатида нотабийлик сезилса, тезда ишчини ичкаридан чиқариб олиш чорасини кўрилиши шарт.
ҲГ-2 ҳартумли газниқобни ишга тайёрлаш.
Шлём ниқоб ва ҳартум худди ҲГ-1га ўхшаб текширилади. Ҳавоҳайдагични электр тармоғига улаб ёки қўл билан сопини айлантириб ишлаш ҳолати текширилади. Иш бошлашдан олдин ҳаво ҳайдагич шамол келиши тарафдан тоза ҳаволи жойга ўрнатилади. Ҳаво ҳайдагич ишчи заҳарли ҳудуддан чиққунича ишлаб туриши керак. ҲГ-2ни қўллаб идиш ичида иш бажарилаётганда электр токи ўчиб қолса, дублёр тезда ҳавоҳайдагични қўл билан ишлатади, унинг сопини қуттиси қопқоғида кўрсатилган тарафга қараб айлантиради. ҲГ-2ни қўлда айлантириб ишлатиб туриш то идиш ичидаги ишчининг хавфсиз тоза ҳавога чиқиб олгунча давом эттирилади.
Иш давомида, бирон сабаб бўлиб ҳаво келмай қолса, ишловчи шлём ниқобни ечмасдан дублёрга арқон ёрдамида ишора бериб, ҳартум ичидаги ҳаво захирасидан фойдаланиб тезда заҳарли ҳудуддан чиқиб кетишга ҳаракат қилиши керак, бунда дублёр ишчининг хавфли ҳудуддан чиқиб олгунича ҳавоҳайдагич сопини айлантириб туради.
Иш тугагандан кейин ҳартумли газниқоб қисмларга ажратилиб, шлём ниқоб этил спирти ёки 2% ли формалин аралашмаси билан артиб олинади. Ҳартумлари ювилиб, тозаланиб, ҳамма қисмлари қутисига жойлаштирилади. Ҳартумли газниқоблар ҳар 6 ойда ва ҳар қўллангандан сунг газқутқарув хизмати лабораториясида даврий текширилади, махсус журналга қайдланади ва далолатнома ёзилади.



Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling