Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма


Download 1.95 Mb.
bet21/40
Sana03.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1153315
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   40
Bog'liq
КГКД 40 соат ўқитиш

Изоляцияловчи газниқоб.
Изоляциловчи газниқоб деб, нафас органидан қайтган ҳавони аппарат ички тизимидан ташқи атмосферага чиқариб юборадиган газниқобга айтилади. Изоляцияловчи газниқобларга ҳаволи ва кислородли нафас аппаратлари киради. Хавфли ишлаб чиқариш объектларида кислородли нафас аппаратларини қўлланиш мурракаблиги ва кислороднинг хавфи юқорилиги эътиборида, асосан ҳаволи нафас аппаратлари (ҲНА) қўлланилади.
Ҳаволи нафас аппаратининг вазифаси – киши яроқсиз ҳаво муҳитида ишлаганида нафас олиш ва кўриш органларини заҳарли моддаларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилади.
Тузилиши:
1) курак; 6) юқори босимли манометрли ҳартум;
2) елка ва бел тасмалари 7) ўрта босимли ҳартум;
3) босим редуктори; 8) ўпка автомати;
4) сақлаш клапани; 9) шлём ниқоб;
5) хуштак; 10) композит баллонлар.

Техник тансифи:


1. баллонлар сони……………………………………1 та ёки 2 та
2. баллон ҳажми………………………………………6,8 L ёки 8 L.
3. ишчи босими………………………………………300 bar
4. редуктордан кейинги босим………………………7 bar
5. сақлаш клапани ишлаши…………………………11 bar
6. ниқоб остидаги босим……………………………..20:39 mm / сув устуни
7. нафас чиқаришдаги босим………………………...45:50 mm / сув устуни
8. хуштак чалиниши………………………………….55 5 bar
9. хуштакдан кейинги ҳимоялаш вақти……………..8 – 10 дақ.
10. оғирлиги 1 та баллон билан (2та баллон )……..9990 gr.(17085 gr.)
11. ҳимоя вақти 1 та баллон (2та баллон)…………..40: 45 дақ.(80:85 дақ.)
12. ҳаво заҳираси 1 та баллон (2 та баллон)………...1850 l. (3700 l.)
Изоҳ: ҲНА баллонлари металлдан ёки композит материалдан тайёрланади, шунинг учун оғирликларида фарқ бўлиши мумкин, аммо ҲНАнинг максимал оғирлиги 16 kg дан ошмаслиги керак.
Қўллаш.
- ҲНА елкага тақилади;
- икки қўл билан бел камари учлари бир-бирига тортилиб ростланиб қулфи ўтказилади;
- кураги танага яхши жойлашиши учун елка боғлари пастга тортилади;
- шлём ниқоб тасмаси бўйинга осилади;
- ниқоб кийилиб бош тасмалари пастдан тепага қараб тортилади;
- баллон вентили охиригача бураб очилади;
- ўпка автомати шлем ниқобга уланади;
-байпас босилиб ниқоб ичига ҳаво юборилади.
Иш давомида: вақти-вақти билан нафас олиш уламалари, ўпка автомати ва баллондаги босим текшириб турилади.
Жанговар текшириш:
- аппаратнинг жипслиги текшириш ниқоб кийилади ва 2-3 марта нафас олинади, агар нафас олиш имкони бўлмаса аппарат жипс;
- ўпка автоматни ва кириш-чиқариш клапанини текшириш: баллон вентилини очиб 2-3 марта чуқур нафас олиб чиқарилади, байпас босилади, агар ҳеч қандай қаршилик сезилмаса, ўпка автомати соз;
- баллондаги босимни ва хуштакни текшириш: баллондаги босимга қараб (270 barдан юқори) вентилни ёпилади, байпас секин босилади ва манометр кўрсаткичига қараб тўрилади, хуштак 55+-5 barда чалинса демак соз;
Шлём маска тасмалари бўшатилиб ечилади ва жанговар текширилганлиги ҳақида командирига билдирги берилади.
Текшириш турлари ва муддатлари: 1. Навбатчиликни қабул қилишда; 2. Қўллашдан олдин; 3. Қўллангандан кейин; 4. Чораклик ва 5. Йиллик.



Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling