Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма
АВАРИЯ ҚУТҚАРУВ ИШЛАРИДА ГАЗҚУТҚАРУВЧИЛАРНИНГ АЛОҚА КОДЛАРИ
Download 1.95 Mb.
|
КГКД 40 соат ўқитиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Врачгача биринчи ёрдам асослари.
АВАРИЯ ҚУТҚАРУВ ИШЛАРИДА ГАЗҚУТҚАРУВЧИЛАРНИНГ АЛОҚА КОДЛАРИ.
Яхши кўринишли жойларда имо ишора кодлари. 12 жадвал
Эслатма: Бошқа ишоралар оддий кундалик ишораларига ўхшаш бўлади. Кўриниш ёмон бўлган вақтларда ишора қутқуарув арқон ёрдамида сигнал кодлари. 13 жадвал
Газланган ҳудудда товушли сигнал кодлари. 14 жадвал
Эслатма: Товушли сигналлар учқун чиқармайдиган нарса, масалан таёқ ёки қўл кафтлари билан берилади. Байроқчалар ёрдамида сигнал бериш кодлари 15 жадвал
Эслатма: Бошқа сигналлар оддий кундалик ишораларига ўхшаш бўлади. Фонар ёрдамида сигнал кодлари. 16 жадвал
Врачгача биринчи ёрдам асослари. Ишлаб чиқариш технологик қурилмаларида авариянинг содир бўлиши техноген авария дейилади. Газқутқарув ҳизмати шахсий таркиби «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг газаланиш, портлаш ва ёнғин хавфи мавжуд бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектли корхоналарида содир бўлиши мумкин бўлган ана шундай техноген аварияларга газқутқарувчиларнинг ва штатсиз авария қутқарув тузилмаларнинг доим жанговар шай туришлари ва одамлар техноген вазият туфайли жабрланганда уларга врачгача биринчи ёрдам беришни билишлари талаб этилади. Шунинг учун қутқарувчилар одам организми фаолияти бўйича айрим тушунчаларга эга бўлишлари керак. Организм фаолияти. Одам организми жуда кўп сонли ва бир бири билан умумий боғлиқ органлардан ташкил топган. Бу боғлиқлик натижасида бир органда содир бўлган ўзгариш бутун организмнинг фаолиятида таъсир кўрсатади. Органлар ижрочи ва ростловчи органларга бўлинади. Масалан, юрак, ўпка ва бошқа ички органлар, ҳамда мушаклар ижрочи органлардир. Буларнинг ҳар бири алоҳида вазифаларни бажаришади ва бирининг фаолияти иккинчисининг фаолиятига боғлиқ. Нерв тизими, уларни бир бири билан алоқасини таъминлайди. Шунинг билан биргаликда нерв тизими нафақат ижрочи органлар ўртасидаги алоқани, балки уларнинг уйғун ишлашларини таъминлайдиган ростловчи орган ҳисобланади. Органлар организмнинг оддий ҳолатида тўлиқ қўвватда ишламайди, лекин зарурий вазиятларда улар резерв қўвватларини ишга солиб ўта ғайрат билан ишлай бошлайди. Резерв қўвват борлигини юракнинг ишлаши мисолида кўриш мумкин. Одамнинг тинч ҳолатида юраги дақиқасига 70 - 80 марта уриши мумкин. Мисол учун, газқутқарувчи навбатчилиги пайтида юраги оддий ритмда уриб турибди. У тревога сигнали чалиниши билан «тинч» ҳолатдан «шай» ҳолатга ўтади ва кейинги барча ҳаракатларини югуриб бажараётганлиги сабабли юрак уриши 120 – 130 мартагача етади. Юрак уриш тезлашуви қандай содир бўлади? Тез юрураётганда мушакларга кўпроқ кислород ва озиқлантирувчи моддалар зарур бўлади, уларнинг етарли миқдори фақат қон айланишининг тезлашганида пайдо бўлади. Қон айланиши тезлашуви эса, юрак уришининг тезлигига боғлиқ. Демак, тинч ҳолатда юрак тўлиқ қўвват билан ишламайди. Юракнинг тинч ва максимал тезлашган ҳолатларидаги қўвватлари ўртасидаги фарқ юракнинг резерв қўввати дейилади. Юракнинг ғайрат билан ишлашини нерв тизими бошқаради, чунки сиз югуришни бошлаганингиздан кейин эмас, балки олдинроқ, яъни тревога сигнали чалинганёқ тез ҳаракат қилишим керак деган фикр келади ва юрак мушаклари аввалдан тезроқ қисила бошлайди. Юракнинг вазифаси органларга қон томирлари орқали қон ҳайдашдир, аввал бўшашади ва қон оқими билан тўлдирилади, кейин қисилиб қонни қон томирларига итаради. Юракнинг асосий фаолиятидан яна бири шуки, у организмнинг истеъмолига кўра гоҳида тез, ёки аксинча секин ишлайди. Организмнинг бус бутунлигини таъминловчи ички мухит доимийлигини ва ташқи таъсирларга кўра ўзгариб туришини юқорида айтганимиздек нерв тизими ростлаб туради. Қоннинг аҳамияти. Организм хўжайраларининг ички мухитини тўқима суюқлиги ташкил этади, у хўжайраларни ювиб туради. Қон – қон томирларидаги ички ўрталик мухит бўлиб. организмнинг кўпгина хўжайраларига бевосита тегмасдан оқади. Аммо у тўхтовсиз ҳаракатда бўлганлиги учун тўқима суюқлиги билан ўзвий боғлиқ бўлиб, унинг асосий таркиби ҳисобланади. Қон хўжайраларга кислород етказиб беради ва карбонат ангидрид (нордон) газини олиб қайтади. Ўпканинг юпқа деворли капиллияр хўжайралари кислород билан тўйиниб қонга нордон газни беради ва атроф мухитга чиқарилаётган нафас билан чиқиб кетади. Қон, ҳар хил тўқима ва органлар капиллярлари орасидан оқаётиб кислородни беради ва нордон газни ютади. Овқат ҳазм бўлиш жараёнида овқат маҳсулотлари парчаланади ва улардан организм енгил ўзлаштирадиган моддалар пайдо бўлади. Бу моддалар қонга тўшади ва бутун организм бўйлаб тарқалади. Қон организмдан фойдаланилган маҳсулотларни олиб қайтади. Қон тана ҳароратини ростлашда иштирок этади. Тананинг ҳар хил қисмлари ҳароратлари бир хилда эмас: соғлом кишининг қўлтиғида 36,5 – 36,8 0С, тизза ости 30 0С атрофида, қўлоқ чаноғида 25 -25,5 0С, ички органлар 38 – 38,2 0Сгача қизийди. Ички органлардан оқаётган қон терининг қизаришига, ҳароратининг кўтарилишига ва кучли иссиқлик чиқишига сабаб бўлади. Аксинча, тери томирларининг қисқариши организм учун иссиқликнинг сақланишига олиб келади. Одам хўжайралари 36 – 38 0С оралиғида ўз вазифаларини нормал бажаришади. Шу кўрсатгичлардан ошса ёки пасайса, хўжайралар фаолияти бўзилади. Қон ҳимоя вазифасини ҳам бажаради: унга тўшган микроб ва ҳар хил ёт моддалар ютиш ва ҳазм қилиш хусусиятига эга бўлган хўжайра ва антитаначалар билан емирилади, йўқотилади, зарарсизлантирилади. Қон организм фаолиятида ростловчилик вазифасини бажаради. Умуман олганда организмдаги барча қон миқдори қон томирларда айланиб турмайди. Унинг бирон қисми резервда туради. Резервдаги қон талоқ, тери, бўйрак ва ўпкада сақланиб туради. Тери томирларида ҳаттоки 1литргача қон сақланади. Одам организмида кислород етишмовчилиги содир бўлганда, яъни мушаклар зўриқиб ишлаганда, жароҳатларидан кўп қон йўқотилганда ёки жарроҳлик операциялари вақтида резерв заҳирасида турган қон умумий қон айланиш тизимига келиб қўшилиб кетади. Шундай қилиб резервдаги қон одам организмида қон миқдорини сақлаб туришга ҳизмат қилади. Нафас олиш физиологияси. Маълумки нафас олиш жараёни тирик организмнинг яшашига хос бўлган хусусиятдир. Нафас олиш туфайли организм ва ташқи муҳит ўртасида газ алмашинуви рўй беради. Газ алмашуви натижасида қон кислород билан тўйинади. Кислород организм сарфлаган энергия манбаларни қайтадан тиклашда истеъмол қилинган озиқ-овқатни оксидланиши (парчаланиши) учун хизмат қилади. Киши нафас олганда, ҳаво бўрун бўшлиғи, томоқ, трахея ва бронхалар орқали ўпка соҳасига тўшади. Организмнинг барча тўқималари ҳужайраларига кислород қон билан етказилади ва бу ерда қон ташувчи вазифасини бажаради. Нафас олинганда ҳаво таркибидаги кислород ўпкадан қон гемоглобини билан қўшилиб организмнинг барча хужайра ва тўқималарига тарқалади ва уларнинг яшовчанлик фаолиятини таъминлайди. Модда алмашув жараёни организм ҳужайраларида рўй беради. Қон қайтишида карбонат ангидридни ўпкага олиб келади ва нафас чиқарилганда у қонга ютилмай қолган кислород билан атмосферага чиқиб кетади. Одам ва ҳайвон организмларида заҳира кислород бўлмайди, шунинг учун унинг тўхтовсиз келиб туриши ҳаётий муҳимдир. Агар одам бирон ҳолларда озиқсиз бир ойдан ортиқ, сувсиз 10 кунча яшаши мумкин, лекин кислородсиз 5 – 7 дақиқадан кейин қайтарилмас ўзгариш бошланади. Киши нормал ҳаводан нафас олганда, ҳаво таркиби қуйидагича бўлади: азот - 78,09 %; кислород - 20,95 %; карбонат ангидрид - 0,03 %; ва бошқа газлар – 1 %. Нафас чиқариш жараёнида айрим газлар организм иш фаолияти учун сарф бўлганлиги учун қуйидагича ўзгаради: азот -78,09%; кислород -16 - 17%; карбонат ангидрид – 3-4%; ва бошқа газлар–1%. Одам нафас олиб чиқарганида ўпка шамоллатилади, нафас чиқарилганида ўпакадаги ҳамма ҳаво чиқиб кетмайди, чунки ўпка пуфакчаларида доимий маълум миқдорда ҳаво аралашмаси қолиб кетади. Бу ҳаво аралашмаси атмосфера ҳавоси ва нафас чиқишидаги ҳаво таркибидан кескин фарқ қилади ва кислород - 14,2%ни, карбонат ангидрид эса – 3-4%ни ташкил этади. Бунда, нима учун нафас чиқараётган ҳаво таркибида (16 - 17%) кислород ўпка пуфакчаларидаги (14,2%) таркибдан кўп деган савол пайдо бўлади. Жавоб шуки, ўпка пуфакчаларидан чиқётган ҳаво таркибига, ҳаво ўтказиш йўлидаги нафас олиш органларида турган кислородли таркиб қўшилиб ташқарига чиқади. Организмга кислороднинг қанча миқдорда ютилганлиги ва нафас чиқаришдаги карбонат ангидриднинг миқдорини аниқлаш учун синалаётган кишига ҳаво ўтказмайдиган резиналаштирилган халтали мосламанинг кириш чиқариш клапан тизимли ниқоби кийдирилади. Клапанлар атмосферадан бемалол нафас олишни ва чиқарилаётган нафасни халтага юборишни таъминлайди. Халта ичидаги ишлатилган ҳаво газсоати орқали ўтказилиб, унинг ҳажми ўлчанади ва кейин кимёвий йўл билан кислород ва карбонат ангидриднинг фоизли миқдори аниқланади. Нафас олишдаги ва чиқаришдаги ҳавонинг таркиби аниқ бўлгандан сунг, ютилган кислород ва чиқарилаётган карбонат ангидриднинг миқдорини аниқлаш мумкин. Тинч ҳолатда киши нафас олганда ўртача 500 ml ҳаво ютади ва чиқаради. Нафас олиш тезлиги кишининг 1 минутда нафас олган ва чиқарган сонига боғлиқ бўлиб, бу кўрсатгич тахминан тинч ҳолатдаги кишида 12-18 мартани ташкил этади. Жисмоний машқ пайтида нафас олиш ва чиқариш сони кўпаяди, бундай нафас олиш тезлиги, мушаклар ишининг ошиши билан ўсиб боради. Агар киши тинч ҳолатда бир марта нафас олишда 500 ml ҳаво олинди деб ҳисобланса, 1 дақиқада ҳаво ҳажми ўртача 8-9 l. (9000 ml) ни ташкил этади. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling