Ишлаб чиқилган режалар барча қатнашчилар
уларнинг шартлари билан
тўлиқ танишиб олмагунча амалга оширилмаслиги лозим.
Режалар қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:
қанча маҳсулот (товар, иш ва хизматлар) ишлаб чиқарилади;
ишлаб чиқаришда қатнашадиган ходимлар, фойдаланиладиган усуллар
ва асбоб-ускуналар тўғрисида маълумотлар;
қанча хомашё ва
материаллар сотиб олинади;
сотиш баҳоси қандай белгиланади, келгусида қандай чекловларга риоя
қилинади ва ҳ.к.
Ушбу маълумотлар реклама, техник хизмат кўрсатиш, маъмурий ва меҳнатга
ҳақ тўлаш харажатларини режалаштириш ҳамда маҳсулот сифатини самарали
бошқаришга имкон беради.
Рағбатлантириш. Бюджетларни тузиш жараёни
жавобгарлик марказлари
раҳбарлари мақсадини амалга оширишда муҳим рағбатлантириш воситаси
бўлиши мумкин.
Назорат. Пухта тайёрланган бюджетлар ҳақиқий эришилган кўрсаткичларни
таҳлил қилишда муҳим манба ҳисобланади,
шунингдек, улар бюджетларни
тузиш жараёнида кутилган барча ўзгаришлар натижаларини баҳолашни ўз
ичига олади.
Баҳолаш. Ҳар ойда бюджетлардаги четланишларни аниқлаш бутун ҳисобот
даври учун назорат мақсадларига хизмат қилади. Ҳисобот даври ҳақиқий
натижалари билан бюджет маълумотларини таққослаш
йил охирида
жавобгарлик марказлари ва улар раҳбарлари фаолиятига таъсир этувчи асосий
омилларни баҳолаш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: